Ижтимоий фалсафа фанидан маърузалар матни
Ижтимоий онг ва унинг тузилиши
Download 1.04 Mb.
|
Ижтимоий фалсафа.кирилл
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзунинг мақсади : Таълимий мақсад
- Таълимий мақсад
- Таянч иборалар
- Такрорлаш учун саволлар
Ижтимоий онг ва унинг тузилиши.
Режа 1.Фалсафада онг муаммоси. 2.Онг,англамаганлик ва ўз-ўзини англаш. - Онг- воқеликни акс эттириш ва инсон фаолиятини бошқаришнинг олий шакли.Фалсафада онгсизлик масаласи. - Ўз - ўзини англаш. 3.Ижтимоий онг тушунчаси. Ижтимоий ва индивудиал онг. 4.Ижтимоий онг структураси (даражалари ва шакллари). 5.Истиқлол ва манавий камолот. Мавзунинг мақсади: Таълимий мақсад: Ижтимоий онг тушунчаси, унинг мазмуни, таркибий қисмлари тўғрисида билим бериш. Ривожлантирувчи мақсад: Ижтимоий ва индивидуал онг, уларнинг намоён бўлиш хусусиятлари тушунтириш. Таълимий мақсад: Ахборот дунёсининг глобаллашуви ва инсон онги имкониятларининг кенгайиши. Ижтимоий онгнинг моҳияти ва намоён бўлиш хусусиятларини ўрганишнинг аҳамиятини ёритиш. Таянч иборалар: Онг,.психика, инъикос, гилозоизм., нейтрон, сезгилар, идрок, тасаввур, тушунча, мухокама, хулоса, тил ва тафаккурнинг лингво мантиқий бирлиги, англанганлик, англанмаганлик, психоанализ, ижтимоий онг, индивидуал онг, кундалик онг, ижтимоий психология, назарий онг, идеология, миллий ғоя ва мафкура Инсоннинг маънавий дунёси муоммолари ҳамма даврларда мутафаккирларни қизиқтириб келган. Инсон борлиғиннг моҳиятини унинг манавияти белгилайди. Манавиятнинг асосини эса онг ташкил этади. Онг фалсафа фанидаги жуда кенг қамровли ва чуқур манога эга бўлган фалсафий категория бўлиб, субктив реалликни, инсон мияси ва психикаси томонидан ташқи оламнинг идеал иникосини, инсоннинг манавий дунёсини, унинг оламга бўлган муносабатини ифодалайди. Инсос онгли, тафаккур қилиш, фикр юритишга қодир мавжудотдир. Онги ёрдамида у оламни билади, у билан субект - обект муносабатларига киришади, ҳамда оламда ўз ўрнини топишга ҳаракат қилади. Онги туфайли инсоннинг манавияти эмотсиялари , ҳис- хаяжонлари , орзу - умидлари , фантазияси мавжуд бўлади. Онги туфайли инсон ҳомо сапиенс яни фикрловчи , ақл - заковатли мавжудотдир. Инсон онги , руҳиятининг ички дунёси фалсафа кўплаб бошқа фанлар хусусан , психология , сотсиология , педагогика , психатрия , олий нерв фаолияти физиологияси томонидан ўрганилади. Бу фанлар онгнинг айрим томонларини , хусусиятларини ўрганса , фалсафа бу фанларнинг умумий хулосаларига таянган ҳолда , онг тўғрисидаги умумий , яхлит талимотни , жумладан , борлиқнинг мавжудлик шаклларининг бири сифатида онгнинг пайдо бўлиши , ривожланиши билан боғлиқ бўлган муаммоларни диққат марказида тутади. Антик даврлардан то шу кунга қадар онг муаммосини ҳеч бир файласуф четлаб ўтмаган. Қадимги юнон файласуфи Платон фикрича , инсон жисми , танаси ўткинчи ўлимга маҳкумдир. Унинг онги эса , абадий , инсон жасади ўлиши билан , унинг тафаккури бошқа янги танага кўчади. Платон талимотига кўра, дунёдаги барча нарса ва ҳодисаларни , инсон тафаккурини ҳам абадий , самовий руҳ бошқаради. Обектив идеалист Гегел талимотига кўра , бутун дунё шу жумладан инсон тафаккури ҳам абсолют руҳнинг бегоналишувидан иборат. Бу таълимотларнинг барчаси инсон онгининг абадийлиги, уларнинг дунёвий, абсолют руҳга,ёки худога боғлиқ эканлигини такидлайдилар.Ўрта асрларда яшаган Р.Декарт шундай тахминни ўртага ташлайди.”Мен фикрлайман,демак,мен мавжудман”. Унинг бу талимотига кўра онг инсон фаолиятидан иборатдир.Лекин Декарт ўзининг бу талимотини давом эттириб, шундай дейди:”Инсон тафаккурида акс этаётган нарса ва ҳодисаларнинг ҳақиқатлигини фақат худо белгилайди”.Декартнинг фаол фалсафаси дуалистик характерга эга. Субстансионал асос моддийлик ва идеалликни тан олувчи фалсафий система дуализм дейилади. Онг муаммосини материалистик оқим вакиллари бошқача талқин этадилар. Масалан, милоддан олдин 95-55 йиллардан яшаган Демокрит, Эпикур, Лукресийлар фикрича, инсон онги унинг танаси билан узвий боғлиқ.. Танада бўладиган ўзгаришлар, ташқи оламдаги ўзгаришлар, бевосита тафаккур фаолиятига таъсир кўрсатади. Инсон онги унинг туғилиши билан пайдо бўлади. Лекин бу даврда унинг сезгилари жуда оддий ҳолда бўлиб, фикрлаш қобиляти ҳали ривожланмаган бўлади. Боланинг танаси ривожланиб, ўсиб такомиллашиб боради. Демокрит, Эпикур,Лукресий атомистик таълимот асосчиларидир. Уларнинг фикрича, дунёдаги барча нарсалар майда, бўлинмас зарралар - атомлардан ташкил топган. Нарсалар ўзидан жуда майда, кўринмас заррачаларни чиқаради. Бу заррачалар инсонга тасир қилади ва муайян сезгиларни уйғотади. Улар онгни, инсон руҳини ҳам майда зарралардан ташкил топган моддийлик деб ҳисоблаганлар Ўрта асларда яшаган Френсис Бекон биринчи бўлиб -“Билим - кучдир”.деган шиорни ўртага ташлади. Унинг фикрича, инсон оламдаги нарса ва ҳодисаларни ўз тафаккури орқа ли билиши мумкин. Лекин, инсон онгида оламда мавжуд бўлмаган нарсалар ва ҳодисалар тўғрисида ҳам тасаввурлар пайдо бўлади. Масалан, кентавр ва сув парилари тўғрисидаги тасаввурлар. Бу асосан дунёда бор, лекин турли нарса ва ҳодисаларга хос томонларни суний равишда тасаввуримизда бир- лаштириш орқали юзага келади. Кентавр тушунчаси - инсон ва отнинг танасини бирлаштириш натижасида, сув парилари тушунчаси - аёл ва балиқ таналарини бирлаштириш асосида пайдо бўлган. Умуман олганда, Бекон фикрича, инсоннинг барча нотўғри, хато фикрлари оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг нотўғри, тескари иникосидан иборат бўлиб, бу асосан инсоннинг ва у яшаётган ижтимоий ҳаётнинг ҳусусиятларига боғлиқ.. Фалсафа тарихида гелозоизм оқими мавжуд. Грекча - ҳуле-нарса , зое- ҳаёт демакдир, жон маносида. Бу талимотнинг намоёндаларидан бири Спиноза фикрича, инсондан ташқари дунёдаги барча нарса ҳайвонлардан тортиб, то ўсимликлару минерал моддаларгача ҳаммасига жон ёки фикрлаш қобилияти хосдир. Шарқ мутаффакирлари ҳам, онг муаммосига алоҳида этибор қаратганлар. Фаробий, Ибн Сино, Беруний, Алишер Навоийларнинг талимотларига кўра, инсон ўз тафаккури билан бошқа тирик мавжудотлардан ажралиб туради. Айнан шу хислати туфайли инсон бутун табиатнинг гултожиси ҳисобланади. Инсон танаси ўлса ҳам, унинг руҳи , тафаккури абадий мавжуд бўлади. Фаробий талимотига кўра , инсон ўлимидан сўнг унинг руҳи сомовий ақл билан қўшилиб кетади. Онгнинг пайдо бўлиши тўғрисидаги талимотларни 3 гуруҳга ажратиш мумкин. 1. Диний талимотларга кўра , инсон онги худо томонидан яратилган. . 2 . Идеалистик таълимотларга кўра ,онг моддий олам ,табиат пайдо бўлгунга қадар хам мавжуд бўлган ,хамда у илохий рух ёки Худо фаолиятининг натижаси сифатида талқин этилади. 3. Материалистик таълимотларга кўра 1)онг материя тараққиётининг муайян босқичида пайдо бўлган; 2)онгнинг шаклланиши эволюсиянинг биологик омилллари билан боғлиқ.; 3)инсоннинг руҳияти унинг сотсиобиологик мавжудот сифатида ривожи билан узвиялоқадор. Инсон онгининг моддий асоси - бош миясидир.У ниҳоятда мураккаб функсионал системадан иборат бўлиб ,инсон туғилганида ,қарийб 14 млрд.нейронлардан ташкил топган бўлади.Нейронлар- инсон миясини ташкил этувчи ҳужайралар бўлиб,уларнинг бошқа ҳужайралардан фарқ қилувчи томони шундаки ,улар ҳалок бўлади,лекин ўрнига янгилари пайдо бўлмайди.Агар бордию ,ҳалок бўлган нейронларнинг ўрнига янгилари пайдо бўлганда эди,инсон хотираси мавжуд бўла олмас эди. Тафаккур деганда ,объектив олам ҳодисаларини инсон миясида мавҳумлашган ,умумлаштирилган ,сўз билан боғланган ҳолда акс этиши тушунлади. Тафаккур бошқа инъикос шаклларидан ўзининг асосий 3 хусусияти билан фарқ қилади. 1.Тафаккур абстраксиялаш мавхумлаштириш натижасидир.Бу предмет ва ҳодисалар бевосита кўз олдимизда бўлмаса ҳам ,унинг моҳиятини ,қонун ва қонуниятларини билиш имкониятидир. 2.Умумлаштиришдир. Бу хусусият жуда кўп нарса ва ҳодисаларнинг алоҳида томонларини билиб,улар ҳақида умумий тушунчалар ҳосил қилиш орқали пайдо бўлади.Масалан ,ҳаракат.ўсимлик,инсон,жамият,яхшилик,ёвўзлик каби тушунчалар умумий тушунчалардир. 3.Онг ёки тафаккур тил билан боғлиқ ,яъни инсон онгида пайдо бўладиган ҳар бир образ тушунча ,сўз орқали ифодаланади. Тил ва тафаккур ўзаро узвийбоғлиқ ҳолда мавжуд бўлади.Бунда тил ғоянинг тимсолий ,моддий ифодаси шакли бўлиб ,уни бошқа одамларга етказиб берувчи восита бўлиб хизмат қилади Демак, онг ҳам акс этишдир,ёки инъикосдир.Инъикос содда кўринишда барча нарсаларга хосдир. Оламдаги барча нарса ва ҳодисалар ўзаро сабабий боғланишдадир.Улар бир бирига таъсир кўрсатиб ,бирон тарзда ўзгаришларни муайян “из” таъсир этувчи предметнинг,ҳодиса хусусиятларини қайд қилади. Жонсиз табиатда инъикос натижалари(“излар”) билан таъсир қиладиган предмет ўртасидаги нисбат изоморфизм ва гомоморфизм шаклида ифодаланиши мумкин. Изоморфизм деганда,фотосуратда бўлгани сингари айнан ўхшашлик тушунилади. Яъни ,изоморф инъикоси асли нусханинг адекват қайта ҳосил қилинишидир. Гоморфизм деганда, фақат тахимний , масалан ,жойнинг харитадаги тасвир назарда тутилади.Булар нотирик материяга хос инъикос . Инъикоснинг юқори шакллари ( тирик материя ) билан , ҳаёт билан боғлиқ.. 1.Инъикоснинг барча тирик организмларга хос энг оддий элементар ва бошланғич шакли таъсирланишдир. Таъсирланиш , тирик организмнинг ташқи таъсирларга (ёруғликка , ҳароратнинг ўзгаришига ва ҳоказоларга ) танлаб реаксия беришда ифодаланади . 2.Тирик организмлар эволюсиясининг юқорироқ даражасида таъсирланиш сифат жиҳатидан янги ҳоссага сезгирликка ,яъни нарсаларнинг айрим хоссаларини сезги тарзида акс эттириш қобилиятига ўтади.Нерв системаси фаолияти билан боғлиқ бўлади . 3.Инсон онги инъикосининг энг олий шакли ҳисобланади . Воқелик инсон онгида ойнадагидек ўлик шаклда эмас,балки ижодий ўзгартирилган шаклда қайта ҳосил қилинади .Онг воқеликдан ўзиб ,кетувчи образларни яратишга қодирдир. У олдиндан кўриш (башорат қилиш) қобилиятига эгадир .( Ванга ХХ аср, Нострадамус ХВ аср ,Дадавеш 1991 йил август воқеалари.....) Инсон онги борлиқни ўтиб кетиши ,борлиқ билан баравар ривожланиши ,борлиқдан орқада қолиши мумкин . Инсон онгининг асосини унинг хиссий инъкоси - унинг сезгилари ,идроки ва тасаввури ташкил этади.Сезгилар - нарсаларнинг айрим ташқи ҳоссаларини бевосита акс эттирса ,идрок- нарсани яхлит ҳолда ,унинг барча хусусиятларини бирлигида акс эттиришдир. Тасаввур ўтмишда идрок этилган ,лекин айни пайтда мавжуд бўлмаган нарсалар тўғрисидаги билимлардир. Инсон хотираси шундай билимларнинг ҳосил қилинишига имконият беради.Онгнинг энг олий ,юқори шакли абстракт тафаккур бўлиб,у асосан ,тушунчалар, муҳокамалар ва хулосалар шаклида намоён бўлади. Ташқи таъсирларни акс эттириш ,хатти харакатларни бошқаришнинг энг оддий шакллари марказий нерв системасининг қуйи бўлимлари орқали - яъни орқа ,чўзинчоқ , ўрта ва оралиқ мия томонидан амлга оширилса ,енг мураккаб шакллари бош миянинг юқори “қаватлари” ва аввало катта ярим шарлари томонидан амалга оширилади . Катта ярим шарлар пўстлоғининг турли участкаларига нерв толаларидан таъсирланишлари келиб тушади.Бу таъсирланишлар эса ташқи қўзғатувчиларнинг сезги органларига таъсиридан юзга келади. Миянинг “пўстлоғ ости ” аппарати - ирсият орқали наслдан- наслга ўтадиган туғма- (инстинктив ) фаолиятнинг энг мураккаб шакллари асосидадир. Инсон организми билан ташқи муҳит ўртасидаги,организмдаги турли аъзолар ўртасидаги ўзаро таъсир рефлекслар дейилади.Рефлекслар сезги аъзоларининг таъсирланиши ҳамда марказий нерв системасининг иштирокида юзага келади. И .П. Павлов назариясига кўра рефлекслар 2 асосий группага бўлинади:шартсиз ва шартли рефлекслар. Шартсиз рефлекслар - ташқи муҳитнинг таъсирига организмнинг туғма , наслдан ўтувчи реатсияларидир. Шартли рефлекслар - организмнинг ҳаётий фаолияти давомида орттирган реаксияларидир. Инсонни ташқи муҳит билан боғлаб турувчи восита сезгилардир. Сезги органлари - кўриш , эшитиш , ҳидлаш , там билиш ва бадан билан сезишдан иборатдир. Сезги органларининг ва уларга тегишли нерв тўзилмаларининг мажмуини И.П. Павлов анализаторлар деб атаган. Мана шу нерв толаларининг учлари переферик қисми эса ресепторлар дейилади. Ташқи муҳитнинг тасири остида ресепторлардаги қўзғолиш анализатор орқали инсоннинг бош мия пўстлоғига етказилади. Нерв сигналлари тезлиги 60 - 100 м/ сек.ни ташкил этади. Шундай қилиб , онг факти юзага келади. Онг инсонинг психологик руҳий ҳолати бўлиб, у инсон бош мия пўстлоғининг физиологик протсессларига асосланади. Психик ҳолат тушунчаси онг тушунчасидан фарқ қилади. Психика ҳайвонларда ҳам бор , лекин уларда онг йўқ.. Ҳозиргина туғилган чақалоққа психик ҳолат хосдир , лекин унда онг ҳали йўқдир. Онгли фаолият инсоннинг муайян мақсадларини амалга оширишга қаратилган фаолиятдир. Лекин инсон ҳаётий фаолияти давомида ҳар доим ҳам онгли ҳаракатлар қилавермайди.Ҳатти - ҳаракатнинг англанмаган шакллари нарсаларнинг ҳоссалари ва муносабатлари ҳақидаги ахборотнинг пинҳоний ҳисобга олинишига асосланади. Бу муаммони ўрганишга Зигмунд Фрейд, Карл Юнг ,Ерих Фромм катта хисса қўшганлар.Хусусан,Фрейд таълимотига кўра,инсон хатти харакатлари ,аҳлоқи ,санъати ,умуман бутун маънавий маданиятининг асосида онгсизлик(под сознателное) ётади.Онгсизликдаги рухий энергия жинсий майиллик асосида пайдо бўлишини кўрстган. Швед психологи Юнг (1875 - 2971) фикрича ,индивидуал онгсизликдан ташқари ,коллектив онгсизлик ҳам мавжуд. У маълум гуруҳ ,миллат ,халқ ва бутун инсониятга тегишлидир . Баъзи халқларнинг ғалаёнчи бўлиши ,хозирги даврда экологик ва ядровий халокатнинг сабабларини коллектив онгсизлик билан изохланади . Англанмаганликка - онг фокусидан ташқарида юз берадиган сезгилар ,идроклар,тасаввурлар,инстинктлар,малакалар,интуисиялар,мослашувлвр киради. Англанмаганлик 2 хил шаклда бўлади: “под сознатеное ” ва “безсознателное”- “беихтиёрлик” ва “тўла англаб етмаганлик” .
Бугунги кунгача онг турли фанлар томонидан қанчалик ўзоқ ўрганилмасин ,унинг аниқ ,маълум томонларига нисбатан номаълум томонлари кўпдир.Шу ўринда , “Қуръони Карим ” да инсон рухиятини билиш мумкин эмас ,деган фикрнинг ҳақиқат эканлигига яна бир бор ишнч ҳосил қилишимиз мумкин. Шундай қилиб, онг объектив оламнинг субъектив инъикосидир. У ҳар доим инсоннинг уни ўраб турган оламга ва кишиларга бўлган муайян муносабатини ифодалайди. Шу билан бирга онг ҳар доим инсон ўзлигини англаши ҳамдир,яъни инсоннинг ўзини оламдаги бошқа мавжудотларни ажрата олиши,ҳаётининг маъносини моҳиятини англаши, фаолиятининг мақсадларини белгилаш билан боғлиқ. Онгнинг асосини илмий ва илмий бўлмаган билимлар ташкил этади. Жамият уни ташкил этувчи кишиларнинг шунчаки,оддий йиғиндиси бўлмагани каби ,ижтимоий онг ҳам айрим шахслар “онг”ларининг йиғиндиси эмас. У ана шу йиғиндига қараганда ,кенгроқ бир маъно касб этиб ,бу сиистема пировард натижасида ижтимоий борлиқ томонидан вужудга келтирилади,у билан боғлиқ бўлади,жаимятдаги ҳар бир кишининг индивидуал онгига таъсир этади ва ўзининг ривожланиши қонуниятларига эга бўлади. 4. Ҳар бир инсоннинг онги - индивидуал онг дейилади.ижтимоий онг жамият маънавий маданиятининг таркибий қисми ҳисобланади. Ижтимоий онг ўзининг муайян ички структурасига эга .Бу структурага киради: 1.Ижтимоий онг даражалари :кундалик онг,ижтимоий психология ,назарий онг,идеология. 2.Ижтимоий онг шакллари аҳлоқ , санъат, дин , сиёсий ва ҳуқуқий онг,фалсафа ,фан. Ижтимоий онгнинг энг қуйи поғонаси кундалик онгдир.Кундалик онг инсоннинг кундалик турмушида амалга ошадиган эмпирик кўзатишлар натижасида ,меҳнат фаолияти давомида ҳосил қиладиган билимлар , кўникмаларни ўз ичига олади. Кундалик онг деганда ,инсоннинг ўз ҳаётий тажрибаси ёрдамида ҳодисаларни мушоҳада этиши тушунилади ( халқ мақоллари). Кундалик онгга нисбатан ,мураккаб бўлган ижтимоий психология - муйян иқтисодий сотсиал муносабатлар натижасида инсоннинг ҳаётий тажрибаси ёрдамида шаклланадиган кайфиятлар ,фикрлар ,интилишлар ,одтлардир. Ижтимоий психология бевосита кишилар турмушининг ,(улар фаолиятининг ) муайян шароитларга таъсири остида ўсиб боради. Масалан,тадбиркорлик. Ижтимоий психологияга илмий ёки илмий бўлмаган фикрлар ,қарашлар ,аҳлоқий қадриятлар,анъаналар киради. Ижтимоий психология кишиларнинг одатдаги ҳаёт фаолияти давомида бевосита ташкил топадиган кундалик онгидан иборат. Идеология муайян ижтимоий синф ёки гуруҳнинг ,миллат давлатнинг иқтисодий сиёсий манфаатлари билан боғлиқ бўлган қарашлари ,ғоялари тизими ҳамда шу манфатларни ҳимоя қилиш ,амалга ошириш усуллари ва тамойиллари мажмуидан. Президентимиз И.А.Каримов шундай дейдилар,”Ҳар қандай инсон ,табиийки ,мурод мақсадсиз яшай олмайди. Бинобарин ,токи ҳаёт мавжуд экан ,мамлакатлар,давлатлар ва уларнинг манфатлари бор экан ,улар ўз тараққиёт йўлини эртанги кун уфқларини ўзининг миллий ғояси ,миллий мафкураси орқали белгилаб олишга интилади”.(И.Каримов.Донишманд халқимизнинг мустақил иродасига ишонаман.”Фидокор” 2008.8 июн.) Назарий онг (сиёсий ,фалсафий ,ҳуқуқий,аҳлоқий,естетик ,илмий ,диний)қарашлар,ғояларнинг мунтазам тизимидир. Назарий онг мураккаб назарий тушунча ва тасаввурлвр билан боғлиқ бўлиб,улар умумлашган тарихий ва замонавий ижтимоий тажрибага асослангандир. 1.Агар кундалик ,онг,ижтимоий психология стихияли яъни беихтиёр тарзда шакклланса , назарий онг асосан онгли фаолиятнинг маҳсули ҳисобланади. 2.Назарий онг ижтимоий борлиқни ижтимоий психологияга нисбатан чуқурроқ акс этади. Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг ,йўқотилган маънавиятимизни тиклаш,маънавий инқирозни тўхтатиш,покланиш ва маънавий камолга эришиш йўлидан бормоқда. Инсон маънавий баркамол бўлиши учун дунёни тушуниши ,унинг қонуниятларини ўрганиши ,ўзини шу дунёнинг бир қисми эканлигини ва унда тутган ўрнини англаб етиши учун маъсулиятни ҳис этиши керак. Инсон моддий фаровонликка эришиш учун,қандай ҳаракат қилса ,маънавий камолоти сари ҳам шунчалик фаол интилиши зарур. Инсоннинг жисмоний ҳалокатидан олдин маънавий ҳалокати юз беришини тасаввур қилиш қийин,лекин инсоният тарихига назар ташлаб,йирик давлатларнинг инқирози уларнинг маънавий инқирозидан бошланганлигини кўриш мумкин. Шунинг учун ҳам бугунги кунда маънавий покланиш,уни юксалтириш,маънавий ҳам жисмоний соғлом авлодни шакллантириш келажаги буюк давлатнинг замини ҳисобланади. ХХ асрнинг 2 - ярмига келиб ,олимлар инсон руҳиятини таҳлил қиладилар,биоенергетика назариясини космос билан инсон ўртасидаги муносабатни текшира бошладилар.Ҳозирги даврдаги ўта муҳим ўзгаришлар инсон руҳияти билан боғлиқ эканини,инсон олдидаги ядровий фалокат,екологик муаммолар ҳам инсон маънавиятининг бўзилиши оқибати,унинг зоҳирий томони эканлигини айтмоқдалар.Лекин моддий тараққиёт ,халқимизнинг моддий камолоти маънавийлик инқирози ҳисобига бўлмаслиги керак. . Такрорлаш учун саволлар Ижтимоий онг нима? Психика нима? Психоанализга таъриф беринг? Индивидуал онг ва кундалик онгни шарҳланг? Ижтимоий психологияни изоҳланг? Миллий ғоя ва мафкуранир изоҳланг? Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling