Ижтимоий фалсафа фанидан маърузалар матни
Download 1.04 Mb.
|
Ижтимоий фалсафа.кирилл
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тарих фалсафаси . Режа Тарих фалсафаси тушунчаси Тарих фалсафаси аҳамияти
- Ривожлантирувчи мақсад
- Таянч иборалар
- Такрорлаш учун саволлар
- Фойдаланилган адабиётлар
Фойдаланилган адабиётлар:
1.И.Каримов. Донишманд халқимизнинг мустақил иродасига ишонаман. “Фидокор” 2000й. 8 июн. 2.И.Каримов.Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ,миллатни - миллат қилишга хизмат этсин. Баркамол авлод орзуси. Т.1999й. 3.И.Каримов. Ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурмоқдамиз. Туркистон. 1999й. 2 феврал. 4.Фалсафа. Т. 1999й.401 - 446 б. 5.И.Раҳимов. Фалсафа. Т. 1998й. 113-122 б. 6.Основи философии Т. 1998й. 281- 299 б. 7.Фалсафа. Маърузалар матни.Т. 2000й. 246- 257 б. Тарих фалсафаси. Режа Тарих фалсафаси тушунчаси Тарих фалсафаси аҳамияти Тарих фалсафаси консепсиялари Мавзунинг мақсади: Таълимий мақсад: Тарих фалсафасининг мазмуни ва моҳиятини тушунтириш. Ривожлантирувчи мақсад: Талабаларни тарихий билиш методологияси муаммолари билан таништириш. Тарбиявий мақсад: Ёшларни “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” шиори остида тарбиялаш. Таянч иборалар: Тарих, Авесто, Қуръони Карим, Жамият тараққиёти ва фалсафанинг ривожланиши диалектикаси, миллий манфаатлар, умуминсоний манфаатлар. 1.Инсоннинг онгли фаолияти ижтимоий муносабатлар мажмуидан иборат.Бу муносабатларнинг энг умумий қонуниятларини ўрганувчи фалсафий билимлар ўз тарихига эга. Ҳаққоний ёритилган тарих миллий фалсафани, мафкурани шакллантиришдаги асосий манба бўлиб хизмат қилади. «Тарихни билмай туриб, мафкуранинг фалсафий негизларини англаб бўлмайди. Чунки мафкуранинг фалсафий асослари ўз даврида тарихий ҳақиқат туфайли туғилган... Тарих ва фалсафа мантиқий равишда бир-бирини тақозо этадиган, керак бўлса, тўлдирадиган, тараққиёт жараёнлари ҳақида яхлит тасаввур берадиган, оқ-қорани фарқлашда асос бўладиган фанлардир»8. Афсуски, кўпгина қўлланмаларда у ёки бу файласуфнинг таълимотига алоҳида эътибор берилади, у ҳақда чуқур фикр юритилади. Аммо ўша давр қандай эди, нима сабабдан муайян олим айнан шу ғояни илгари сурган, нега умрини бирор-бир таълимотни тарғиб этиш билан ўтказган, деган масалаларга кам эътибор берилади. Аслида, давр олим ва файласуф камолотида муҳим ўрин тутади. Унинг ғоялари туғилиши учун асос бўлади, бу ғоялар қўлланадиган ижтимоий амалиёт бўлиб ҳисобланади. Агар масала бу тарзда қўйилмаса, фалсафий таълимотнинг ўз даврини акс эттирадиган моҳият-мазмунига путур этади, айниқса ўша давр муаммоларини ижтимоий макон ва тарихий замондан ажратиб таҳлил қилиш натижасида фалсафанинг миллийлик руҳи, хусусиятлари хиралашади. Албатта, биз ҳар бир фалсафий билимларнинг ўзига хос муаммолари ва уларни ҳал қилишнинг назарий-амалий усул ва воситалари борлигини инкор этмаймиз. Лекин, фалсафанинг ўрни, аҳамияти ва вазифасига миллий мафкурани шакллантириш нуқтаи назаридан ёндашадиган бўлсак, унга таъсир қиладиган омилларни муштарак-мужассам тарзда олиб қараш зарурати пайдо бўлади. Шунинг учун, бир томондан, ҳар бир фалсафий билим йўналишлари тарихини миллатнинг умумий тарихи билан биргаликда олиб таҳлил қилганда, яхлит фалсафий дунёқараш вужудга келади. Иккинчи томондан, бу жараённи миллат эҳтиёжларидан келиб чиқадиган, истиқбол манфаатларига мос бўлган миллий истиқлол ғоясидан ажратиш мумкин эмас. Ўзбек миллий фалсафасининг генезисига назар ташлайдиган бўлсак, бир-бири билан боғлиқ икки омилни кўрамиз: биринчиси, қадимги зардўштийликнинг муқаддас китоби - Авесто ва ислом динининг бош асоси — Қуръони карим ва ҳадиси шарифдаги инсонпарварлик ғоялари бўлса, иккинчиси — дунёвий билимлардир. Ҳозирги кунда ҳар қандай ижтимоий фан соҳасининг, шу жумладан фалсафанинг энг муҳим вазифаси диний ва дунёвий билимлар ўртасида мўътадил муносабат бўлишини илмий изоҳлаш, унинг қонуният ва хусусиятларини очиб беришдир. Бунинг учун дин ва дунёвий фанларнинг ўзаро муносабатларини умуминсоний мақсад ва манфаатлар доирасида уйғунлаштириш имкониятларини топиш мақсадга мувофиқ. Зеро, ҳуқуқ, ахлоқ, сиёсат, маданият фалсафаларининг ғоявий-назарий йўналишларини шу масалани ҳал қилишга қаратишни умуминсоний тсивилизатсиянинг ўзи тақозо қилмоқда. ХХИ асрга келиб, инсоният ғоят мураккаб, оламшумул муаммолар қаршисида турганлигини англай бошлади. Хусусан, ядро уруши хавфи, кескинлашаётган экологик муаммолар, хом-ашё ва энергетика ресурслари, Ер шари аҳолисининг шиддат билан ўсиб бораётгани, уларни озиқ-овқат билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш, маориф ва маданиятни, фан-техника ва технологияни ривожлантириш муаммолари янгича тафаккурни тақозо қилмоқда. Бу масалани миллий ва умуминсоний фалсафий ғояларни, назарияларни ишлаб чиқмасдан ҳал қилиш мумкин эмаслиги эса тобора аниқ бўлиб бормоқда. Фалсафа ижтимоий ҳаётда инсоннинг моҳияти, яшашдан кўзлаган мақсади, олий қадрият экани, маънавий омиллари (идеаллари), борлиқдаги ўрни, муносабатлари сабаблари, руҳий ва моддий эҳтиёжларини қондириш усул ва воситалари — барча-барчасини кўрсатиб беради. Жамият тараққиёти ва фалсафанинг ривожланиши диалектикаси ана шу хусусиятларга асосланиб, ўзига хос тарзда намоён бўлади. Бир томондан, жамиятнинг ўзгариб бориш тамойили фалсафий ғоя, назария ва таълимотлар ўзгаришини тақозо қилади. Иккинчи томондан, ўзгараётган фалсафа жамият моддий-маънавий ҳаёт тарзини илғаб олиб, унинг истиқболларини белгилаш, мафкурасини шакллантиришда назарий, услубий асос бўлиб хизмат қилади. Айниқса, мамлакатимиз бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтаётган бугунги кунда кишилар тафаккури ва онгида сақланиб қолаётган эскича фикрлаш қолипларини бартараф этиш, янги ижтимоий-иқтисодий муносабатларни рағбатлантириш, миллий ўзликни англаш, истиқлол мафкурасини шакллантиришда шошилмай, беҳуда ҳис-ҳаяжонларга берилмасдан, ақл-заковат билан иш тутишда фалсафанинг ўрни ва аҳамияти ғоятда улкандир. 2.Фалсафа ҳар қандай мураккаб ижтимоий-иқтисодий, сиёсий вазиятда ҳам кишиларни юксак ғоявийлик, мустаҳкам эътиқод, келажакка ишонч руҳида тарбиялаш билан бирга, уларга муроса ва ҳамкорлик қилиш, чигал муаммоларни ҳам умуммиллий, умуминсоний манфаатларни назарда тутган ҳолда маданий ва маърифий ҳал этиш имкониятларини топишга ёрдам беради. Фалсафанинг вазифалари (функсиялари). Бу фаннинг ижтимоий фанлар тизимидаги ўрни ва аҳамияти унинг дунёқарашни шакллантириш, услубий, гносеологик, эвристик, педагогик-дидактик, праксеологик вазифалари (функсиялари) билан белбиланади. Бундан аввалги маърузамизда фалсафий дунёқарашнинг генезиси, вазифаси ва аҳамияти ҳақида анча батафсил тўхталиб ўтган эдик. Ушбу маърузада эса, унга қўшимча қилиб, фалсафа фан сифатида дунёқарашни шакллантириш борасида қандай вазифани бажаради, деган саволга жавоб топишга ҳаракат қиламиз. Фалсафа фанининг дунёқарашни шакллантириш борасидаги вазифаси: - биринчидан, инсон қарашларининг шаклланиш имкониятлари, усул ва воситаларини, уларнинг кундалик онг даражасидан назарий ғоялар даражасига кўтарилиш жараёнини, мифологик дунёқарашдан фарқларини; - иккинчидан, миллий дунёқарашни шакллантиришдаги турли фан йўналишларининг муайян вазифаларини, уларнинг бир-бири билан ғоявий ҳамкорлик қилиш ва уйғунлашув тамойилини; - учинчидан, илмий дунёқарашнинг миллий ва умуминсоний манфаатларга мос келишини аниқлашда намоён бўлади. Фалсафий назарияларнинг «яхши» ёки «ёмон», «фойдали» ёки «зарарли» эканини тарихий тажриба асосида фақат битта мезон — умуминсоний манфаатларга мос келадими ёки йўқми, деган хулоса асосида баҳолаш мумкин. Шунинг учун биз фалсафий ғоя ва назарияларни баҳолашда ўз субъектив фикрларимизни мутлақлаштиришдан йироқ бўлишимиз лозим. Фалсафий назариялар тизимида «фақат мен ҳақман, бошқалар ноҳақ» деган тарзда мутлақ ҳақиқатга даъвогарлик қиладиган ғоя ва назариялар ўртасидаги кўраш оғир оқибатларга олиб келишини тарихий тажриба қайта-қайта исботлаб берган. Ҳар қандай манфаат шакллари ва даражалари муайян фалсафий ғоя ва назарияларда ўз ифодасини топади. Шу нуқтаи назардан қараганда, ғоя ва назариялар ўртасида доимий кўраш бориши табиий ҳол. Президентимиз таъбири билан айтганда, «ҳаётнинг ўзи турли-туман ғоялар кўрашидан, баҳсу мунозаралардан иборат. Тараққиётнинг маъно-мазмуни, керак бўлса, фалсафаси ҳам шунда... Ўз мустақил фикрига эга бўлган, ўз кучига, ўзи танлаган йўлнинг тўғрилигига ишонган инсон доимо келажакка ишонч билан қарайди. Жамиятдаги фикрлар хилма-хиллигидан чўчимайди. Такрорлаш учун саволлар Тарих нима? Авесто манбасини изоҳланг? Қуръони Карим ҳақида маълумот беринг? Миллий манфаатлар нима? Аждодлар меросини деганда нимани тушунасиз? Умуминсоний манфаатлар нима? Фойдаланилган адабиётлар: 1.И.Каримов. Донишманд халқимизнинг мустақил иродасига ишонаман. “Фидокор” 2000й. 8 июн. 2.И.Каримов.Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ,миллатни - миллат қилишга хизмат этсин. Баркамол авлод орзуси. Т.1999й. 3.И.Каримов. Ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурмоқдамиз. Туркистон. 1999й. 2 феврал. 4.Фалсафа. Т. 1999й.401 - 446 б. 5.И.Раҳимов. Фалсафа. Т. 1998й. 113-122 б. 6.Основи философии Т. 1998й. 281- 299 б. 7.Фалсафа. Маърузалар матни.Т. 2000й. 246- 257 б. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling