Ижтимоий фалсафа фанидан маърузалар матни


Маънавият ва миллий ўзини-ўзи англаш


Download 1.04 Mb.
bet23/31
Sana20.02.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1215179
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   31
Bog'liq
Ижтимоий фалсафа.кирилл

Маънавият ва миллий ўзини-ўзи англаш
Маънавийликнинг энг асосий томонларидан бири миллий ўзини-ўзи англашдир. Миллий ўзини-ўзи англаш ижтимоий онгнинг алоҳида кўриниши бўлиб, унда миллий ҳаёт ўз аксини топади. Ҳозирги даврда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маънавий жараёнлар қандай юз бераяпти ҳамда улар миллатлар ва халқларнинг онгида қандай ўз аксини топаяпти деган масала тўғрисида аниқ, муайян тасаввурга эга бўлиш керак. Миллатларнинг ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар уларнинг нафақат ҳозирги ва келажакдаги, балки ўтмишдаги маънавиятларининг ҳам қандай бўлганлиги тўғрисида ўйлашга мажбур қилаяпти. Юз бераётган ўзгаришлар локал, маҳаллий (миллий онгнинг алоҳида соҳаларига тааллуқли) ёки умумий бўлиши мумкин. Миллий ўзини-ўзи англашнинг ўсиши миллат турмуш тарзининг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва бошқа омилларига боғлиқдир.
Миллий ўзини-ўзи англаш ҳодисаси онгнинг юқори даражаси бўлиб, у миллий онгдан бир мунча кейинроқ пайдо бўлади. Ўзини-ўзи англаш бу инсоннинг фақат ўзини-ўзи тушуниб, англаб етиши бўлмасдан, унинг ўз ўзига, имкониятларига, ҳолатларига бўлган муносабатини ҳам билдиради. Булар тўлиқ маънода миллий ўзини-ўзи англашга ҳам тегишлидир. Демак, миллий ўзини-ўзи англаш – бу ўзини-ўзи баҳолаши ҳамдир.
Ҳозирги даврдаги миллий жараёнларнинг ривожланишини ҳисобга олиб, кўп тадқиқотчилар миллий ўзини-ўзи англаш бу миллатнинг зарурий, муҳим белгилари деб ҳисобламоқдалар.
Миллий ўзини-ўзи англаш тизимида қуйидаги элементларни ажратиш мумкин:
- миллий идентификатсия;
- ҳудудий бирликни тасаввур қилиш;
- тили ва маданият бирлигини англаш;
- ижтимоий-давлатчиликка тегишли эканини англаш;
- миллий манфаатлар28.
Мустақил Ўзбекистонда маънавият ва мафкуранинг роли
Миллий ўзини-ўзи англаш мураккаб ва кўпқиррали бўлиб, жамиятнинг маънавий ҳаётидаги муҳим ҳодисадир. Унинг тўзилишидаги алоҳида томонларни ўрганиш билан унинг бир бутун ҳодиса сифатида англаш мумкин эмас. Миллий ўзини-ўзи англашнинг элементларини бирликда ва бир бутунликда олиб қаралсагина, унинг махсус маънавий ҳодиса эканлигини тасаввур қилиш мумкин. Бир ижтимоий муносабатлар тизимидан бошқасига ўтишда, бир давлат тизимидан бошқасига ўтилишида маънавий ҳаётда ҳам инқирозга дуч келинади. Ўзбекистон шароитида маънавий янбиланиш ўз маънавий илдизларимизга қайтиш, жаҳон сивилизатсияси қадриятларини ўзлаштириш ва маънавий ҳаётнинг янги бозор шароитларига мослашиш йўли орқали амалга оширилади.
Совет даврида давлат мафкураси, ҳукмронлик қилувчи дунёқараш – марксизм-ленинизм эди. У сотсиалистик жамиятни қуришда, коммунистик партия ва совет давлатининг ташқи ва ички сиёсатида назарий қурол бўлиб хизмат қилди. Ўзбекистон давлат суверенитетига эришгандан сўнг ижтимоий ҳаётни демократлаштириш эълон қилинди. Бу марксча-ленинча мафкуранинг яккаҳокимлигига чек қўйилганини билдирар эди. Шу билан бирга мафкуравий бўшлиққа йўл қўймаслик муҳим эди, акс ҳолда бунинг натижасида жамиятда бир-бирига зид бўлган турли оқимларнинг пайдо бўлиши ва бу бўшлиқни турли анархо-екстремистик, фундаменталистик каби ёт ғоялар эгаллаб, жамиятда парокандаликни келтириб чиқариш хавфи туғилди. Шунга кўра, жамиятнинг умумий ғоялар асосида бирлашуви, жипслашуви объектив эҳтиёжга айланди. Бу шароитда, совет империясининг бир асрдан зиёдлик зулмидан озод бўлгандан кейинги миллий ғоя миллий тикланиш ғоясига айланди. Халқ ўзининг миллий манфаатларини англаб, уларни амалга ошириш йўлларини излаб топиши керак эди. Миллий истиқлол мафкурасининг пайдо бўлиши ва шаклланиши бунга объектив жавоб бўлди. У «миллатни, жамиятни, давлатни бирлаштирувчи байроқ» бўлиши керак эди29.
Миллий истиқлол мафкурасининг вазифаси одамларнинг, айрим шахсларнинг онгига миллий мустақилликнинг жамиятимиз учун аҳамиятини сингдиришдан иборат эди. Иккинчидан, мустақилликнинг сиёсат, иқтисодиёт, маънавий ҳаёт соҳаларидаги моҳияти ва мазмунини тушунтириб бериш керак эди. Учинчидан, мустақилликни мустаҳкамлаш ва фуқароларнинг бу жараёнда конкрет иштирок этишлари керак эди. Ва ниҳоят, мамлакатни ривожланишнинг яқиин кунлари ва ўзоққа мўлжалланган мақсадлари ва истиқболларини белгилаб олиш керак эди. Буларнинг ҳаммаси миллий истиқлол мафкурасининг миллий ўзини-ўзи англашнинг тикланишига, ривожланишига хизмат қилишини англатади.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling