Ижтимоий педагогика


Download 3.57 Mb.
bet22/107
Sana03.06.2024
Hajmi3.57 Mb.
#1899126
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   107
Bog'liq
Ijtimoiy pedagogika (Nodira Egamberdiyeva)

Ижтимоийлашувтушунчаси. "Ижтимоийлашув” сузи дастлаб сиёсий иктисодиётдан келиб чик,к,ан. У сиёсий икдисодиётда ер ва ишлаб чик,ариш воситаларининг умумлашуви маъносини англатган.
"Ижтимоийлашув” атамасини биринчи булиб америкалик социолог Ф. Г. Кеддингс инсонларга нисбатан куллаган. У "Ижтимоийлашув назарияси” (1987) китобида хозиргига якин маънода "ижтимоий табиат ёки индивид характерини ривожлантириш, инсонни ижтимоий хаётга тайёрлашдир” деган фикрни билдиради.
XX аср урталарида ижтимоийлашув инсон ривожланишини бутун умри мобайнида урганувчи хдмда фанлараро богланувчи муста^ил илмий со\ага айланди. Ижтимоийлашувнинг турли концепцияларини тахдил к,илиш уни, шартли равишда, икки асосий ёндашувга аж рати ш имконини беради:

  • субъектив-объектив. Унда инсонга жамият таъсирининг сует истеъмолчиси сифатида кдралади (Э. Дюркгейм, Т. Парсонс);

  • субъектив-субъектив. Бунда ижтимоийлашув жараёнида инсоннинг фаол урни, унинг \аётий холатларга таъсир этиш кобилияти назардатугилади.

Жамият ва ижтимоий мослашув жараёнларини тушунишнинг Хозирги талабларига иккинчи ёндашув купрок мос келади, чунки замонавий фанда ижтимоийлашув инсоннинг маданиятни узлаштириш жараёнидаги ривожланиши ва узгариши билан белгиланади.
Ижтимоийлашув жараёни. Боланинг ижтимоийлашуви, хусусан, инсоннинг ижтимоий мослашуви унинг билишга булган объектив эхтиёжи жараёнида пайдо булади. Бирок, бу билан узвий равишда болада бошкд бир объектив эхтиёж — узига хосликни намоён кдлиш хисси \ам шаклланади. Бола уни юзага чицариш учун турли усул ва воситаларни кидира бошлайди ва бунинг натижасида унинг индивидуаллашуви руй беради. Шахснинг факдт узига тегишли булган ижтимоий ахамиятга эга хислатлари индивидуал тарзда намоён булади, унинг ижтимоий хулц-атвори эса такрорланмас жи\атларга эга булади.
Боланинг ижтимоий ривожланиши узаро боглик, булган икки йуналишда олиб борилади: мослашув (ижтимоий маданий тажриба, маданиятни узлаштириш) ва индивидуаллашув (мустакдллик, нисбатан узига хосликка эга булиш). Шундай килиб ижтимоийлашув тушунчаси замонавий фанда инсон шахсининг мослашуви ва индивидуаллашуви жараёнларини узаро боглайди. Инсон (бола)нинг аник, бир жамият шароитларига мослашуви ёки ундан ажралиб чик,иши (индивидуаллашуви) ижтимоийлашув жараёнининг мазмунини ташкил кдлади. Мослашиш субъект ва ижтимоий мухитнинг узаро фаол як,инлашув жараёни ва натижасидир. (Ж. Пиа Же, Р. Мертож).
Ижтимоий мослашув эса ижтимоий мухит талабларига инсоннинг муносабат билдиришидир. Шундай килиб, ижтимоийлашув (мослашув) индивиднинг ижтимоий мавжудотга айланиш жараёни ва натижасидир.
Индивидуаллашув инсоннинг объектив эхтиёжлар билан богликдолда жамиятда маълум даражада ало\идаликка интилиши булиб, унинг ёшлигидаёк, Уз-узини намоён кил и ш га булган харакатларида пайдо булади. Бу эхдиёж куйидагича намоён булади:

  1. уз к,арашларига эга булиш;

  2. узига хосликларга эга булиш;

  3. узига тегишли булган масалаларни узи хал килиш;

  4. уз мавк,еини аникдаб олишига халакит берадиган хаётий холатларга карши туриш.

Агар шахснинг жамиятга киришида мослашув ва индивидуаллашув жараёнлари уртасида тенглик юзага келса, инсоннинг жамиятга якинлашуви руй беради. Шу билан бирга, бундай холларда шахе ва мухитнинг узаро таъсир этиши хам содир булади.
Шундай килиб, муваффаккиятли ижтимоийлашув мослашув ва индивидуаллашув Уртасида мувозанат сакдангандагина амалга ошиши мумкин. Бу жараён уч асосий сохада амалга ошади:

  1. Фаолият турларининг кенгайиши, унинг шакл ва воситаларини кулга киритиш, эркин мулжал олиш.

  2. Мулокот доирасини кенгайтириш, унинг мазмунини чукурлаштириш, хулк-атвор меъёрларини узлаштириш.

  3. Шахсий “Мен” образини фаолиятнинг фаол иштирокчиси сифатида шакллантириш, уз ижтимоий мансублиги ва урнини англаш, узига ба\о беришни шакллантириш.


Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling