Ижтимоий педагогика


Ижтимоий педагогика ва ижтимоий иш


Download 3.57 Mb.
bet21/107
Sana03.06.2024
Hajmi3.57 Mb.
#1899126
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   107
Bog'liq
Ijtimoiy pedagogika (Nodira Egamberdiyeva)

Ижтимоий педагогика ва ижтимоий иш. XIX асрда Европа ва Шимолий Америкада булиб утган ижтимоий-маданий жараёнлар нафакдт ижтимоий педагогика, балки “’ижтимоий иш” деб номланган ижтимоий фаолият сохасининг пайдо булишини таъминлади.
Еарбий Европа давлатларида, айникса, ГерманиядаХХ аср давомида ижтимоий педагогика билан бир кдторда, ижтимоий иш хам амалий фаолият сохаси сифатида ривожланди. Бирок, ижтимоий педагоглар ва ижтимоий ходимларнинг касбий фаолиятларида куп умумий жихдтлар мавжуд булганлиги сабабли, бу тушунчалар бир касбни англатувчи синоним сузлар сифатида фойдаланилади. Бу мугахассислар жамиятда тарбиявий, ахборот, х,амкорлик, ташкилий, химоя, кУллаб-кувватловчи вазифаларни бажаришади.
Бу тоифа ходимларнинг пайдо булиши ахолининг Химояланмаган кдтламларига ижтимоий ёрдам бера оладиган мутахассисларга эхтиёж тугилгани билан боглик,.
Ижтимоий педагогика ва ижтимоий ишнинг ривожланиш тарихи жуда як,ин. Авваламбор, уларни инсонларга муносабатнинг тарихий-маданий анъаналари бирлаштиради. Бундан ташк,ари, “мехрибонлик”, “хайрия”, “ёрдам” тушунчаларининг хам ижтимоий педагогикада, хам ижтимоий ишда кулланиши тасодиф эмас.
Ижтимоий педагогика ва ижтимоий иш амалий фаолиятининг як,инлиги, бу икки хамкасблар тоифасини кенгайтириш, уларнинг махсадларини як,инлашувига ва бир- бирларини тУлдиришларига олиб келади. Турли давлат ва нодавлаттаълим муассасаларида, масалан, болалар богчалари ва мактабларда, хозирда хам ижтимоий ходимлар ва ижтимоий педагоглар биргаликда иш олиб боришлари мумкин. Бирок уларнинг хар бири Уз максаддари ва вазифаларига эга.
Ижтимоий ходимлар ва ижтимоий педагогларларнинг фаркдари куйидагиларда намоён булади.
Билим сохасига кура: ижтимоий педагогика-педагогикадан, ижтимоий иш эса социологи я дан.
Амалий фаолиятга кура ижтимоий педагоглар уз фаолиятларида педагог фаолиятининг назарий ва методик
асосларига суянсалар, ижтимоий ходимлар, асосан, ижтимоий назария ва технологиялардан фойдаланадилар.
Бу икки соха шунингдек, фаолият объекти буйича хам фаркданади. Ижтимоий иш объекти инсоннинг баркарор фаолият юритишига халакит берувчи муаммоларга эта шахсдир^ Муаммолар хар бир инсонда бутун хаёти давомида юзага келиб, улар психологик, тиббий, ХУКУКИЙ, моддий булиши, ёки инсонга богликбулмаган ташки омиллар (касаллик ва бошка)га боглик булиши хам мумкин. Бу холда ижтимоий иш объекти уз муаммоларини мустакил хал килишга кучи етмайдиган ва касбий ёрдамга мухтож булган инсон булади.
Шундай килиб, ижтимоий иш объекти хаёти давомида ижтимоий ёрдамга мухгож булган инсондир.
Ижтимоий педагогика объекти эса боланинг ижтимоий субъектга айланишига керак буладиган ёрдамдир. Ижтимоий ходим ёрдам курсатаётган инсон мижоз дейилади. Ижтимоий педагогикада, одатда, “гудак”, “бола” сузлари ишлатилади.
“Ижтимоий иш” — инсонларнинг бир-бирига инсоний муносабатининг намоён булишини билдирувчи ибора. У хали кадим замонлардаёк инсоннинг диний бурчи, эхгиёжманддарга инсоний хизматлар тизими сифатида пайдо булган. Бирок факатгина бизнингасримизга келиб ижтимоий иш бутун дунёда махсус тайёргарликни талаб килувчи касб сифатида тан олипмокда.
Ижтимоий фаолият инсоннинг жамиятга муваффакиятли мослашувини осонлаштиришга каратилган тизимли чора- тадбирлардир. У мехрибонлик ва шунга ухшаш фаолият доирасида нафакат кундалик муаммоларни, балки эхтиёжларни Кондиришга тусик буладиган муаммоларни хал килишга хам ёрдам бериши билан ажралиб турзди.
Давлат ва жамоатчилик куллаб-кувватлайдиган ташкилотлар (тижорат ва нотижорат) томонидан курсатиладиган ёрдам энг самаралидир. Ижтимоий ёрдам курсатиш жамиятнинг юкори мадан и яти ва тараккий этганлигидан далолат беради. У бутун ахолининг хамдардлигига сабаб булади. Шунинг учун бу касб эгалари анча обру-эътиборга эгадирлар. Бирок ижтимоий ходимларнинг маоши бутун дунё микёсида юкори эмас. Эхгимол, ижтимоий ташкилотларга ишга кирувчилар сонининг хам куп эмаслиги сабаби хам шундадир.
Ижтимоий ходим ишини \ам ах^окий бурч, \ам касб десак б^лади. Шу Уринда: “Ижтимоий ходим узи нима билан шугулланади?” деган савол тугилиши табиий.
Ижтимоий ишнинг узига хослигини тушунишда асосий омил 1917 йилда Мэри Ричмонднинг “Ижтимоий сухбат” китобининг чоп этилиши булди. Бу мумтоз асарда “Яхши ижтимоий ходим одамларни камбагалликдан халос этиш билан шугулланмайди, у камбагалликни умуман бартараф этиш учун нима килиш хзкидауйлайди”, — дебёзилган. Ижтимоий ишда М. Ричмонддан кейин изланиш, ташхис, даволаш парадигмаси асосий булди.
Ижтимоий ишни методологик асослашга багишланган илк йирик асарлардан бирида И. Карпф (1931 йил) ижтимоий иш уз ривожланишида таяниши лозим булган фанларни алохида курсатиб утган: биология, икдисод, тиббиёт, психиатрия, социология, статистика, антропология, педагогика, ижтимоий психология. Шундан буён бу руйхат деярли узгармади.
Амалий ижтимоий ходим атамаси 1970 йилдан буён Кулланилмокда Авваллари бу ишга турли таърифлар берилган: методология нукдаи назаридан мижоз, гурух билан ишлаш, йуналтирилганлик нукдаи назаридан болаларни ижтимоий таъминлаш, оилавий хизматлар, тиббий ижтимоий иш, ахлок, тузатиш муассасаларида психиатрик ишлар, камбагаллар, ногиронлар, акди ожизлар, арокдурлар билан ишлаш. Бунака тор ихтисослашган ёндашувлар билан бирга нисбатан кенг Карашлар шаклланди.
Ижтимоий ишчилар кенг доирадаги муаммолар билан тукнаш келадилар. Бу муаммоларга арокхурлик, мулкчилик хукукдаринингбузилиши, болаларга ёмон муносабат, оиладаги низолар, рухий ва жисмоний касалликлар, безорилик, жамиятдан ажралиб колиш кабиларни киритиш мумкин. Муаммоларни бундай таснифлаш мутахассисга уларни янада чукуррок урганиш имконини беради.
Хозирда амалий иш сохдлари куйидагилар хисобланади: оила, болаларга ёрдам бериш, согликни сакдаш, турли касб эгалари билан ижтимоий иш олиб бориш, кариялар, таълим ва ахлок тузатиш муассасалари. Бу ихтисослашувга берилган энг кенг таърифдир. Ихтисослашув ижтимоий ходимдан уз сохасида ундан ёрдам сураб мурожаат килган ахоли тоифалари хакида зарурий билимларга эга булишини талаб килади.
XX асрнинг 70-йилларида тизимли ёки яхлит ёндашув етакчи ёндашувга айланди. Унга мувофик, ижтимоий ходимлардан бир со\ага ихтисослашув, мослашув, универсаллик, турли усулларни уйгунлаштира олиш талаб калина бошланди. Педагогик ва социологик назарияларнинг а\амияти ошди. Ижтимоий иш сохдсидаги тор ихтисосликларнинг купайиши билан, уларнинг бирлашишга булган зарурат орта бошлади: методик маданият, ижтимоий ишларнинг аник технологиясига э\тиёж тугилди. Тизимли ёндашув ёрдамида ижтимоий ходимлар бир вактнинг узида бир канча инсон муаммоларини \ал килишни амалга ошириш малакасига зга булди.
Бутун дунёда ижтимоий ходимларни тайёрлашга жиддий ёндашилмокда. Унда миллий таълим тизимларининг узига хос хусусиятлари акс этади. У турли давлатларда, яъни Франция, Германия, Италия, Бельгия, Норвегия, Дания, Швецария ва Японияда узига хос хусусиятлари билан фарккилади.
Замонавий ижтимоий педагогика жиддий илмий асосга таянади. Ижтимоий ишга оид барча билимлар шу сохдга оид ишланган ва бошка сохдлардан узлаштирилган билимларнинг йигиндисидан иборат. Ижтимоий иш фалсафа, этика, кукукшунослик, социология, психология фанларига оид билимларга асосланади. Ижтимоий ходимлар шахе, ижтимоий гурукларнинг хулк-атвори, оила муаммолари, хокимият, кушничилик ва ижтимоий \аёт, ижтимоийлаштириш, субмаданият, ижтимоий табакаланиш, мураккаб тузилмалар, турли маданий тизимларнинг турларини психология ва социологиядан олганлар. Мижозлар ва гурухлар билан амалий иш олиб бориш методикаси эса педагогика, психология ва тиббиёт фанлари таъсири остида шаклланади.
Бугунги кунда ижтимоий иш илмий асосланган булиши лозимлиги талаб килинмокда, шунинг учун хам бу касб буйича олиб борилаётган илмий тадкикотларнинг нуфузи борган сари ортиб бормокда. Махсус конференциялар ташкил килиниб, уларда назарияни амалиётда яна самарали куллаш масалалари мухокама килинмокда. Халкаро даражада илгор ютукдарнинг алмашинуви ижтимоий педагогиканинг динамик ривожланишини таъминлаши мумкин.
Савол ва топшириклар:

  1. Ижтимоий педагогиканинг фан сифатидаги хусусиятларини тавсифланг.

  2. Ижтимоий педагогиканинг фан сифатидаги мазмунини тавсифланг.

  3. Ижтимоий педагогика атамаларига таъриф беринг.

  4. Ижтимоий педагогиканинг вазифаларини аникданг.

  5. Ижтимоий иш нима?

  6. Ижтимоий ходимнинг фаолияти мазмуни нималардан иборат?

  7. Ижтимоий педагогика ва ижтимоий ишнинг узаро муносабати нимадан иборат?

  8. Ижтимоий педагогика ва ижтимоий иш уртасидаги фаркдарни айтинг.

  9. Ижтимоий укдтиш ва ижтимоий тарбияга таъриф беринг.

Адабиётлар:

  1. Социальная педагогика. Курс лекций. Под ред. М. А. Галагузовой. — М.: ВЛАДОС, 2003.

  2. Мудрик А. В. Социальная педагогика,—М.: Академия, 2003.

  3. Подласый И.П. Педагогика: Новый курс. — М.: ВЛАДОС,— Кн.2.

  4. Подласый И. П. Педагогика: 100 вопросов — 100 ответов. — М.: 2001.

  5. Педагогика. Курс лекций.—Т.: ТГПУ, 2001.

  6. Василькова Ю. В., Василькова Т. А. Социальная педагогика. - М.: 2003.

  7. Хасанбоев Ж ва бошкдлар. Педагогика. — Т.: Фан, 2006.

  8. Тохтаходжаева М ва бошкдлар. Педагогика. — Т Moliya- iqtisod, 2008.

IV БОБ. ИЖТИМОИЙЛАШУВ —
ИЖТИМОИЙПЕДАГОГИК
Х.ОДИСА СИФАТИДА

4.1. Ижтимоийлашув: тушунчаси, жараёни,
воситалари, механизмлари


Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling