Ижтимоий педагогика


Гудаклар уйцда болаларнинг ижтимоий адаптацияси жараёнцда ижтимоий педагогнинг урни


Download 3.57 Mb.
bet55/107
Sana03.06.2024
Hajmi3.57 Mb.
#1899126
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   107
Bog'liq
Ijtimoiy pedagogika (Nodira Egamberdiyeva)

Гудаклар уйцда болаларнинг ижтимоий адаптацияси жараёнцда ижтимоий педагогнинг урни. Болада хаётининг илк йилларида у усиб-ривожланаётган микроижтимоий мухит талабларини акс эттирувчи ижтимоий юриш-туришнинг муайян тури шаклланади. Микроижтимоий мухитнинг узгариши юриш- туришнинг узгаришини хам келтириб чикдради. Бу эса ёшлик даврида анчагина мушкул вазифа булиб, одатда, адаптацией синдром ривожланишига олиб келади.
Болалар гудаклар уйида доимо муассасасининг микро­ижтимоий мухитида булишади ва бу мухит уларда ижтимоий юриш-туришни шаклланишининг асоси хисобланади. Бу
шароитда болалар оиладагидан барвакдрок, тенгдошлари билан муомалага куникишади \амда катталар билан алокдларга киришишади.
Болалар уйида гудак ижтимоий мослашиш стереотипини узгартириш зарурати хакида гапирилганда куйидаги уч асосий Холатни назарда тутиш лозим:

  1. бола хаётининг илк ойларида шифохонадан тугри гудаклар уйига утказилади;

  2. бола ёшига кдраб, бошкд гурухга утказилади;

  3. бола болаликка олинади ёки болалар уйига топширилади.

Албатта, кам учрайдиган холатлар хам булиши мумкин. Масалан, бола гудаклар уйига тугри оиласидан келиб тушади ёки онаси уни гудаклар уйига ташлаб кетади. Барча санабугилган холатлар уз хусусиятига эга булиб, у ёки бу даражада адаптацией синдромни келтириб чикдради. Шунинг учун биз уларга батафсил тухталамиз.
Адаптация атамаси "мослашув” деган маънони билдиради. Барча тирик мавжудотларда муайян икдим ва хУДУДДа ривожланишга мослашиш хусусияти мавжуд. Эволюциянинг даражаси кднчалик юк.ори булса, организмнинг эволюцион имкониятлари хам шунча юкрри булади.
Инсоннинг бошкд тирик мавжудотлардан фарк.и унинг ижтимоий мухитда мавжуд булишидир. Инсон учун ижтимоий мухит, бошкд шароитлар (икдим, харорат, овкдтланиш ва бошкдлар) каби объектив таъсир омили хисобланади. Инсоннинг келгусидаги узгаришларга олдиндан тайёргарлик к^риши, ижтимоий шароитлар узгариши билан юриш-туришини узгартириши ижтимоий адаптация дейилади. Муайян микроижтимоий мухитда (иш, оила ва бошкдлар) инсонда у ёки бу ижтимоий шароитларга мос келадиган юриш-туриш жихатлари пайдо булади. Мия пустлоги ижтимоий адаптацияда энг мухим ролни бажаради.
Ижтимоий адаптациядаги рухий фаолиятнинг кучайиб кетиши ёки одатий юриш-туриш шаклларининг узгартириш зарурияти зурикишни юзага келтириши мумкин. Ижтимоий адаптациянинг муваффаккиятли кечиши учун марказий асаб тизими хужайраларининг чидамлилик даражаси ва асаб жараёнларининг кучи мухим ахамиятга эга.
Ижтимоий адаптация имкониятлари факдтгина тугилгандан с^нг ривожланади ва олий нерв фаолияти тизими ривожидан ажралмас хисобланади.
v 151
Бола дунёга келгач, инсон томонидан яратилган мухитга тушади. Катталарнингтаъсири ва шахсий фаолият натижасида болада шу мухитга мое келувчи юриш-туриш реакциялари пайдо булади. Турли ёш даврларида болалар ва усмирлар микроижтимоий мухит узгаришларига дуч келишади ва бу узгаришлар уларнинг юриш-туришига Уз таъсирини курсатади.
Ижтимоий педагогнинг болалар уйидаги фаолияти болани ижтимоий муносабатларга кушиш ва унинг бошкдлар муомаласини кенгайтириш, инсоний муносабатларга киришиш кобилиятини ривожлантиришга йуналтирилган булиши керак. Ижтимоий педагог гудаклар уйи тарбиячилари ва бошкд ходимлар билан якин хамкорлик килиб, болалардаги ижтимоий адаптация кобилиятини ривожлантириш методларини билиши лозим.
Гудаклар уйларида тарбияланаётган болалар уз адаптацион механизмлари билан машгулот утказиш учун камрок имкониятларга эгалар. Бундан ташкдри, уларда ижтимоий куникиш даражаси \ам анча паст. Шунинг учун, узгарган шароитларга утиш бу болалар учун кийин омил хисобланади. Устига-устак, гудаклар уйи болалари огирлашган биологик ва ижтимоий анамнезга эгалар, уларнинг ривожланиши ва саломатлиги курсаткмчлари хар доим хам оптимал даражада эмас. Бу жихатлар хам марказий нерв тизими фаолиятининг самарадорлигини камайтиради.
Мактабгача ёшдаги болаларга функционал тизимнинг купгина таркибий кисмларининг сустлиги характерли булиб, бу уларнинг адаптация механизмлари тизимида зурикиш Холатларинингтез пайдо булишига сабаб булади. Гудаклар уйи болалари эса рухий стресс холатига жуда осон ва тез тушадилар.
Адаптациянинг барча шаклларини урганиш боланинг янги мухит шароитларига мослашув боск,ичларини, шунингдек, адаптация боскцчининг мураккаблиги даражасини белгиловчи омилларни аникдаш имконини берди.
Мослашув боскдчлари:


  1. Download 3.57 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling