Ижтимоий педагогика


Гудаклар уйида тарбиялаш хусусиятлари


Download 3.57 Mb.
bet54/107
Sana03.06.2024
Hajmi3.57 Mb.
#1899126
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   107
Bog'liq
Ijtimoiy pedagogika (Nodira Egamberdiyeva)

Гудаклар уйида тарбиялаш хусусиятлари. Гудаклар уйи ёш болаларни тарбиялаш тизимида алохида урин эгаллайди. Бу тарбиявий-согломлаштириш муассасалари ота-онаси кдрамогисиз Колган болаларга оила урнини босишга, она мехридан жудо булган боланинг нормал ривожланиши учун зарур шароитларни яратишга каратилган.
Хозирги кунда гудаклар уйининг моддий базаси анча кенгайди, улардаги тарбиявий ишлар хам яхшиланди. Тарбиянинг илмий асосланган асосий коидаларининг амалга оширилиши болалар ривожланишида ижобий натижаларга олиб келмокда.
Гудаклар уйларида болалар тарбияси самарадорлигини белгилаб берувчи асосий омил тарбиячиларнинг инсонийлиги, уз ишига масъулият билан ёндашишидир.
Хар бир тарбияланувчига мехр билан муносабатда булиш болалар соглиги ва ривожланиши билан богликбулган асосий шартдир. Гудаклар уйи тарбиячиси нафакаттиббий ва педагогик маълумотли булиши, балки юкори ахлок, маданиятга эга булиши, болаларни севиши лозим. Болалар уйларида болаларнинг тарбияланиши ва ривожланиши учун шароитлар яратишда болаларнинг ёшини эмас, уларнинг саломатлиги, ривожланганликдаражасини инобатгаолиш керак.
Болаларнинг бир кисми билан тарбия жараёни уларнинг ёшига караб ташкил килиниши мумкин, бирок аксарият тарбияланувчилар узларидан анча кичик ёшли болаларга хос булган таълим-тарбияга эхгиёж сезадилар. Одатда, гудаклар уйига ижтимоий носоглом оилаларда кучсизланган гудаклар келиб тушишади, уларнинг баъзилари эса бундан олдин узок вакт шифохонада даволанишган булишлари хам мумкин. Бундай болаларга алохида эътибор кдратиш лозим.
Гудаклар уйининг узига хос хусусиятлари, бола организми ривожланишига таъсир курсатадиган уз салбий жи\атларига хам эга. Одатда, тарбияланувчининг хартомонлама ривожланишини таъминлаш к,ийин, бирок, бу гудаклар уйининг асосий мак,сади хисобланади. Тарбиячи ва ижтимоий педагог нохуш омилларнинг болага таъсирини камайтириши, бола хаётини ижобий таассуротлар билан бойитиши лозим.
Гудаклар уйининг асосий вазифаси болаларнинг тулик; жисмоний ва рухий ривожланишларини таъминлаш, уларни жамият хаётига тайёрлаш ва ижтимоий адаптацияларини енгиллаштиришдир. Гудаклар уйида педагогик ишни ташкил килаётганда. ёш болаларнинг асаб-рухий ривожланишлари конуниятларига таяниш, улар ривожланишидаги жадаллик, организмининг паст кдршилик курсатиш даражаси, жисмоний ва рухий ривожланишнинг узаро ядин муносабати хусусиятлари хамда уларда катталар билан муомала к,илишга, ижобий эмоцияларга, харакат фаоллигига, янги таассуротларга катта эхдиёж борлигини инобатга олиш лозим.
Гудаклар уйида болалар соглигини сакдашга, хусусан, уларнинг асаб тизимларини асрашга катта эътибор берилади. Бу эса уларда харакат, нутк,, хотира, диктат, тафаккурнинг асоси Хисобланади. Гудак хаётининг илк уч Йили ичида керакли куникмаларни эгаллай олмаса, кейинчалик буни урнини тулдиришнинг имкони булмайди. Шунинг учун гудаклар уйининг вазифаси — болага хаётининг илк ойлариданок ривожланишдан ортда к,олишга имкон бермаслик.
Гудаклар уйида тарбияланаётган болалар бир кдтор хусусиятлари билан бошкд болалардан ажралиб туришади. Ижтимоий носоглом оилалардан келиб тушган болаларнинг аксарияти нохуш ижтимоий кечинмаларга эгадирлар. Агар хизмат курсатувчи шахслар боладаги эмоционал харакатларга вактида жавоб бермасалар, у холда болада шахсий-эмоционал муомала алокдси уз вакдида шаклланмайди. Натижада хаётининг илк йилидаёк, боланинг юриш-туришида нуксонлар пайдо булиши мумкин.
Биринчиси, боланинг харакат ва эмоционал фаоллиги паст булиб, бу унда салбий одатларни (бармок, суриш, бошини Кимирлатиб утириш) пайдо булишига олиб келади.
Иккинчиси, нотинч уйку, сабабсиз йиги, бошкд болаларга агрессив муносабат ва бунинг натижасида юриш-туришида салбий стреотиплар пайдо булишидир.
Бундай нук,сонлари бор болаларда катталар билан кам муомалада булиши ок,ибатида нутх ривожининг ортда колиши кузатилади. Хаётнинг илк йилида олий нерв тизимининг шаклланишига етарлича эътибор бермаслик, бу тизимнинг ривожига кейинчалик хам узтаъсирини курсатади. Хаётининг иккинчи йилида боланинганглаш фаоллиги сусаяди, бола хонада максадсиз харакатланади, янги одамлардан куркади ёки, аксинча, улар билан ортик,ча жисмоний алокдга интилади. Нутк, ривожланиши ортда колаверади. салбий одатлар хам сакданиб Колади.
Хаётининг учинчи йилида болада мавхум англашнинг илк белгилари намоён булиши лозим: бола узини шахе сифатида ажрата бошлайди. унинг нутки муомала воситасига айланиши мумкин. Гудаклар уйида тарбияланаётган бошкд болаларда бу борада ортда крлиш кузатилиши мумкин. Бунда асабийликнинг намоён булиш холлари кучаяди (болага бирор нарса рад этилганда, йиги билан узини полгаташлаши мумкин), бошкд болаларга, баъзан эса катталарга нисбатан агрессивлик кузатилади. Булар микроижтимоий мухит хусусиятлари ва саломатлик холати каби объектив сабабларнинг натижасидир. Бунда катталар билан муомала килишнинг етишмаслиги ва ижобий эмоцияларнинг камлиги асосий урин тутишини инобатга олиб, буларнинг урнини болага тарбиявий таъсир оркали тулдиришга харакат килиш лозим. Бундай холларда ижтимоий педагог олий нерв фаолиятининг ривожланишини тавсифлайдиган меъёрий курсаткичлардан келиб чик,иши керак.

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling