Ижтимоий-психологик тренинг
Тренингни тўртинчи босқичи
Download 1.65 Mb. Pdf ko'rish
|
trening kitobi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТРЕНИНГ ТУРЛАРИ
Тренингни тўртинчи босқичи бу - кутишлар босқичи бўлиб, гу-
руҳ аъзоларининг ҳар биридан тренингдан нималар кутаётганлигини сўралади. Тренер улардан бугунги тренингдан нималарни кутаётган- лигини яъни кутилмаларини билиб шунга қараб ўз ишини режалашти- ради. Бунда гуруҳ аъзолари айлана бўйлаб ўзларининг тренингдан ку- тилмаларини, хавотирлари ва эътирозларини айтиб чиқишлари сўра- лади. Тренер барча иштирокчиларнинг фикрларини уларга баҳо бер- масдан, муҳокама қилмасдан, ҳайрон бўлмасдан, хайрихоҳлик билан эшитиши лозим. Шундан сўнггина гуруҳ ишлаш учун тайёр ҳисоб- ланади ва машғулотларни бошлаш мумкин бўлади. ТРЕНИНГ ТУРЛАРИ Ижтимоий-психологик тренинг машғулотларини турли-туман йўна- лишларда олиб бориш мумкин. Ҳар бир тренинг ўтказилиш тартибига кўра ўз олдига мақсад қўйиб унга эришишга ҳаракат қилади. 18 1. Мулоқотчанликни оширишга қаратилган тренингларнинг ягона мақсади иштирокчиларда мулоқотчанлик кўникмаларини ҳосил қи- лиш ва ошириш. Бундай тренинг машғулотларини ўтказиш иштирок- чиларда, яъни; – кузатувчанликни оширади; – мулоқотга киришаётган кишининг сўзлари билан мос кел маётган ҳолати, мимикаси, имо-ишораларини ўқий билишга, уларни таҳлил қи- лиш ва шеригининг хулқ-атворини олдиндан билишга ёрдам беради; – турли хил вазиятларда шериги, суҳбатдоши билан мулоқотга ки- риша олиш йўлларини эгаллашга ўргатади; – низоли ва муаммоли вазиятларда хулқ-атворини меъёрида ушлаб туришга ўргатади; – бошқаларни, ўзини, шунингдек одамлар орасидаги муно са- батларни яхшироқ тушунишга ўргатади; – шахснинг ўз-ўзини англаш жараёнини тезлаштиради; – ўзи ва суҳбатдошининг эмоционал ҳолатини солиштиришга, ўзи- даги эмоционал зўриқиш ва ўзига ишончсизлик кабиларни пасайти- ришга ўргатади. Мулоқот тренингининг мақсади - мулоқот жараёнида вужудга кела- диган низоли ва муаммоли вазиятларни ечишга ўргатиш, айнан шу соҳада баъзи маълумотларни таъкидлаб, мулоҳаза юритишга ундаш. Одатда ўзаро муносабатда бўлаётган одамлар - мулоқот иштирок- чилари турли хил позициялардан келиб чиққан ҳолда ўзаро муноса- батларда бўладилар. Бу позициялар кўп жиҳатдан мулоқот иштирок- чиларининг ўзаро ҳолатига, мулоқот натижасига таъсир этади ва ке- йинги муносабатлар мазмунини белгилайди. Инсонлар ўзаро муноса- батларда қандай позицияда туриб мулоқот қуришларига қараб 5 хил муносабат типлари фарқланади: 1. Рақобат усули – мулоқот жараёнидаги бир кишининг иккинчи киши устидан ҳукмрон бўлиши ва унинг вазиятни бутунлай бошқариш ниятида мулоқот қураётганлигини англатади. Одатда, катта ёшлилар ва кичиклар ўртасида, раҳбар ва унга тобе ходим муносабатларида шун- дай манзарани кузатишимиз мумкин. Бунда биринчи томон ўз устунли- гидан фойдаланган ҳолда иккинчисининг устидан ўз фикрини намоён этади. Табиийки, ўзини тобе деб ҳис этаётган одамда ички ноқулайлик ва зўриқишлар йиғилиб боради, психологик тил билан айтганда яши- рин низо йиғилиб боради. Бу эса, вақти келиб каттароқ низоларнинг пайдо бўлишига ва ўзаро муносабатларнинг ёмонлашувига олиб ке- лади. Масалан, кечга қолган талаба ўқитувчи томонидан машғулотга 19 қўйилмайди, ўқитувчининг бундай қарори талабага ёки аудиториядаги бошқа талабага ёқмайди, лекин улар ўқитувчининг айтганини қилиш- га мажбур, бу эса талабада ўқитувчига нисбатан норозилик ҳиссини келтириб чиқаради, у ўзидаги норозилик ҳолатини дарс жараёнида ифодалашга ҳаракат қилади. Яъни, ўқитувчининг жиғига тегадиган хулқ-атвор ёки хатти-ҳаракатлари билан ўқитувчининг дарс ўтишига халақит бериши мумкин. Табиийки, бундай ҳолатлар ўқитувчи томони- дан ҳам ижобий қабул қилинмайди. Оқибатда, бора-бора улар орасида рақобатли вазият келиб чиқиши ва ҳатто бошқалар ҳам аралашувига сабаб бўладиган низоли ҳолатлар рўй бериши мумкин. Бундай ҳолат- лар раҳбар-ходим ўртасидаги муносабатларда ҳам учрайди. 2. Ён бериш – юқорида айтилган ҳолатга ўхшашроқ, бироқ фарқли- роқ. Киши ўзидан ёши катта ёки мансаби катта киши олдида ўз ман- фаат ва истакларини тўла ифода этолмай ўзини тобе ҳис этади. Агар юқоридаги мисолда тобелик ўзга киши тазйиқи остида вужудга келса, ён бериш позициясида шахс ўз ихтиёри билан шу хил муносабат та- рафдори бўлади, лекин маълум вақт ва натижалардан сўнг унда ички қониқмаслик ҳислари пайдо бўла бошлайди, бундай қониқмаслик ҳис- ларининг ортиб бориши натижасида ён бераётган кишисига нисбатан ички норозилик келиб чиқади. Ён бериш инсонни пассивликка ундайди, унинг ички ташаббусини бўғиб қўяди ва эркинлигини чеклайди. Кўп жиҳатдан бу позиция ҳам муқаррар низоларга олиб келади. Бунда шахс мулоқот жараёнида ён беришга мажбур эмас, лекин у ён беришга бурч- лиман деб ҳисоблайди. Масалан: қайнона-келин муносабати, ота-она ва фарзанд ўртасидаги муносабатларни айнан шу позицияга мисол сифа- тида келтирса бўлади. 3. Пассивлик – бирон масалани ҳал этиш лозим бўлган вазиятлардан шахснинг ўзини олиб қочиши, турли баҳоналар билан қарорни орқа- га суришини англатади. Кўпинча бу хил ҳаракат низоли вазиятларни ҳал этиш жараёнида намоён бўлиши мумкин. Айтиш мумкинки, пас- сивлик-низодан қочиш эмас, балки масалани узил-кесил ҳал этишдан қочишдир. Муаммони иссиғида ҳал қилиш керак, уни ҳал қилишни чўзиб юриш керак эмас. Чунки низони ҳал этишдан қочганимиз билан низо ўз-ўзидан ҳал бўлиб қолмайди. Бу ўринда ўқувчида шундай эъти- роз туғилиши мумкин: “Урушиб қолган икки киши вақт ўтиши билан бир-бирини кечириб кетиши ҳам мумкин-ку, буни қандай тушуниш мумкин?” каби. Бу эътироз ташқи томондан қараганда тўғри, лекин психологик жиҳатдан таҳлил қилинса, улар атрофдагилар назарида бир-бирини кечиргандек кўринсаларда, аслида улар маълум муддатга- ча бир-бирларига нисбатан ички норозилик ҳолатида қолаверадилар. 20 4. Компромисс – яъни келишувчанлик. Баҳсли вазиятларда “Сен ҳам ютқизма, мен ҳам ютқизмай” қабилида иш тутиш, мунозарали ва- зиятдан иккала томон ҳам хафа бўлмай чиқиб кетиш имкониятини из- лашдан иборат бўлган ҳолдир. Албатта, бу юқорида санаб ўтилган му- носабат типларининг орасида энг самаралиси, лекин бу хил муносабат вазиятни айнан ҳозир ҳал этишга, “кейин нима бўлса бўлар” қабилида иш тутишга қаратилган бўлади. Бунда минус томони шундаки, муам- мони охиргача ҳал этилмаса, бора-бора барибир низо келиб чиқиши мумкин. 5. Ҳамкорлик – бу ҳолат барча иштирокчиларнинг ўзаро манфаат- ларини ҳисобга олган ҳолда мулоқотда бўлиш ва муаммоли вазиятни охиригача ҳал этишга интилишдир. Ҳар қандай мулоқот жараёнида ҳамкорликка эришиш учун эришиладиган охирги натижа иккала то- моннинг ҳам манфаатларини қондириши ва уларнинг қизиқишларига мос келиши керак. Оилавий муносабатлар, ишхонадаги вазиятлар ва турли ҳоллардаги инсоний муносабатларда бу усул жуда кўп қўллани- лади. Ҳаётий вазиятларда фақат ўзининг манфаатинигина эмас, балки, бошқаларнинг манфаатлари ҳақида ҳам қайғуриш ҳамкорлик муно- сабатларининг гарови ҳисобланади. Замонавий психология фанида ҳамкорлик муносабатларини шакллантиришнинг қонуният ва меха- низмлари етарли даражада тўла ишлаб чиқилган. Шу маълумотлар- га таянган ҳолда ҳозирги пайтда махсус ташкил этиладиган тренинг машғулотларида турли хил ўйин ва машқлар ёрдамида одамларга ҳам- корлик муносабатларининг амалга оширилиши ҳақида маълумотлар бериш, инсоннинг ҳамкорлик позициясида туриб мулоқотга кириши- ши борасида кўникма ва малакаларни шакллантириш йўлга қўйилган. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, бу жараённи ташкил қи- лиш ва олиб боришда нафақат тренинг ўтказиш услуби, балки тренер- нинг шахсий позицияси ҳам етакчи омиллардан бири бўлиб ҳисобла- нади. Яъни бу хил муносабат услуби тренернинг эътиқодига айланган бўлиши ва у ҳар қадамда буни намоён қилиши керак. Юқорида таъкидлангандек, самарасиз мулоқот услублари инсонлар ўртасида низоли вазиятларнинг келиб чиқишига олиб келади. Одатда низо -манфаат, қизиқиш ва дунёқарашларнинг қарама-қаршилиги си- фатида таърифланади. Ҳар бир инсон бошқалар билан муносабатга ки- ришар экан, у албатта, бирон манфаатни, ҳатто айтиш мумкинки, энг аввало ўз манфаатини кўзлаган ҳолда ва масалага ўз қарашини ифо- далаб мулоқотга киришади. Лекин мулоқот камида икки томоннинг ўзаро фикр алмашувидан иборат ва иккала томон ҳам мулоқот муам- 21 мосига нисбатан ҳар хил фикрларни билдириши мумкин. Натижада фикрлар қарама-қаршилиги, яъни низоли вазиятлар вужудга келиши муқаррар. Одатда низоли вазиятларда бир томон ўз фикрини тўғри деб ҳисоблайди, иккинчи томоннинг фикрини эса инкор этади, натижада мулоқот жараёнида бузилиш ва мулоқотдан қониқмаслик ҳисси юзага келади. Бу қониқмаслик ҳисси очиқ-ойдин ифода этилса томонлар ўр- тасида келишмовчиликлар келиб чиқади, ҳатто ўртада низо (жанжал) пайдо бўлади. Лекин баъзи ҳолларда биз бундай қониқмаслик ҳисси- ни очиқ ифода эта олмаймиз ва ичимизга “ютиб” кетамиз, натижада томонлар ўртасида яширин низо пайдо бўлади ва ўртадаги давомий совуқчиликнинг асосига айланади. Демак, айтиш мумкинки, бирга- ликдаги фаолият ва ҳаётга, яъни мулоқотга халақит берувчи тўсиқ ҳамда нохушликларни ўз вақтида бартараф этишга интилиш керак. Бунинг учун энг яхши усул-унутишдир. Унутиш вазифасини эса вақт бажариши мумкин, яъни вақт ўтиши билан биз низоли вазиятларни, ким биландир ўртамизда пайдо бўлган нохуш вазиятларни унута бош- лаймиз. Лекин ҳозирги жадал тараққиёт даврида вақтга ишонгандан кўра, фаол ҳаракат қилиб низоли вазиятлар натижаси бўлган нохуш- ликларни ихтиёрий равишда бартараф этиш самаралироқ натижалар бериши мумкин. Мулоқотчанликни ошириш учун мўлжалланган тре- нинг давомида қуйидаги машқ ўтказилиши мақсадга мувофиқ. Ҳар бир иштирокчи ”Қаршимдаги одам ким?” деган саволга жа- воб олиши лозим. Бунинг учун эса шахс ўз қаршисидаги одам, яъни суҳбатдоши ҳақида имкон даражасида кўпроқ маълумотга эга бўли- ши лозим. Психологик адабиётларда таъкидланишича, ҳеч бўлмаган- да мулоқотга киришаётган одам ҳақида 7 та маълумотга эга бўлиш мақсадга мувофиқдир. Бу маълумотлар ўша одамнинг мутахассисли- ги, мутахассис бўлиб шаклланишига туртки бўлган ҳолат, оилавий аҳволи, соғлиги тўғрисида шикоятлари бор-йўқлиги, касбининг ўзига ёқадиган ва ёқмайдиган томонлари, у қадрлайдиган инсоний сифат- лар, қизиқиши ёки хоббиси. Бу маълумотлар қатори қанча кўп бўлса, шунча яхши ва самарали мулоқот ўрнатиш кафолатланади. Демак, ҳар қандай одам муваффақиятли мулоқотга киришиш учун ана шундай маълумотларни билиши талаб этилади. Самарали мулоқотни ташкил қилишда эътиборга олиниши лозим бўлган яна бир ҳолат “Қаршимдаги одам қандай ҳолатда?” деган са- волга жавоб билишдан иборат. Буни қуйидаги машқ орқали амалга ошириш мумкин: 1. Шахсни баркамоллаштирувчи тренинглар. Бу хилдаги тренинглар- 22 нинг мақсади-шахсни психологик жиҳатдан бар камолликка эришти- риш. Бошқача айтганда, ҳар қандай муаммоли вазиятда шахсни фақат ўзидан ёрдам олишга ўргатиш. Масалан, талабалар орасидан кимдир ўзини “Талабаликда берилаётган барча билимларни яхши эгаллаяп- ман, мен келажакда яхши мутахассислардан бири бўла оламан” деб ҳисоблайди ва бунга ишонади. Кимдир эса бутунлай бунинг акси, яъни бундай гапни айтиш учун ўзига ишонмайди. Ҳаётда ўзига ишонган одамлар билан бир қаторда ўзига унчалик ишонмайдиган, баъзан ўзига умуман ишонмайдиган кишилар ҳар доим учраб туради. Айтайлик, ҳа- ётда кимлардир шунақа ҳолатга тушиб қолади. Тасаввур қилинг: нима сабабдандир тренинг асослари ўқитувчиси сизни ёқтирмайди. Сиз ило- жи борича унинг дарсларини қолдирмасликка ҳаракат қиласиз. Аксига олиб шароит юзасидан унинг дарсини бир неча бор қолдиришга маж- бур бўлдингиз ва у сизни кейинги гал ҳатто кечиксангиз ҳам дарсларига умуман қўймаслигини ва деканатга билдириш ёзишини айтди. Аксига олиб деканатда ҳам сиз ҳақингизда унчалик яхши фикрда эмаслар. Бу- гун тренинг асослари дарси бор. Сиз кечикмаслик учун анча вақтлироқ чиққансиз. Хаёлингиз шу муаммо билан банд. Автобус келди ва сиз унга чиқдингиз. Бир пайт хаёлингизни йиғиб қарасангиз, сиз бутун- лай бошқа ерларда юрибсиз. Сўрасангиз бошқа автобусга чиқиб олган экансиз. Бир амаллаб етиб келганингизда дарс бошланиб бўлган экан. Сизнинг реакциянгиз. Ҳар бирингиз тезда шу ҳолатда қанақа хаёл фик рингиздан кечганлигини айтиб беринг. Бундай ҳолатда шахс ҳимо- ясизлик ва ёрдамга муҳтожлик ҳолатида бўлади. Бундай ҳолатларда ва айтиш мумкинки, бундайларни ҳар доим ҳам атрофидагилар қўллай- вермайди, айниқса бу хил “омадсиз” одамларни. Шунинг учун шахс энг аввало ўзидан ёрдам олишга ўрганиши, ҳар қандай вазиятда ҳам муаммони ечишнинг бирор-бир йўлини излаб топиши ва уни амалда қўллай олиши лозим бўлади. Шахсни баркамоллаштиришга қаратил- ган тренингларнинг мақсади ҳаётда шунақа ҳолатларга тушиб қолган одамларни ўзига ишонмаслик ҳолатидан чиқариш учун махсус билим, кўникма ва малакалар ҳосил қилишдан иборат. 2. Эмоционал соҳадаги тренинглар. Киноларда, айниқса, ҳинд ки- ноларида шундай ҳолатни кўп беришади-авария ҳолатига тушган ёки жуда яқин бўлган кишиси ўлган бўлса уни унута олмасдан қийнала- ди. Ёки ёқтирмаган одамини учратиб қолса унда нохуш ҳислар пайдо бўлади. Биламизки, бу шахс психикасига салбий таъсир кўрсатади. Тренинг натижасида шахсни шу воқеани унутишга ёки буни тўғри қабул қилишга ўргатилади. Ёки дейлик: шахс кимгадир ноҳақ ёмон- 23 лик қилган, бунинг учун у виждон азобида қийналмоқда. Лекин буни чиқариб юбора олмайди. Келинг, шундай бир машқ ўтказиб кўрайлик. Ҳаётингизда рўй берган энг нохуш воқеани-бировга ноҳақ озор бер- ган ҳолатингизни эслаб кўринг. Ич-ичингиздан шу ҳолатни ҳис қи- линг ва нимани ҳис қилганлигингизни ўз-ўзингизга гапириб беришга ва тасвирлашга ҳаракат қилинг. Бундай ҳолат кишига жуда катта ички руҳий зўриқиш беради ва буни чиқариб юбора олмаганлиги натижа- сида салбий ўзгаришлар келиб чиқади. Масалан, невроз ҳолатлари. Кўпинча бундай кишилар ўша пайтда ҳис қилган нарсаларини гапи- риб бера олмайман, дейишади. Тренингнинг мақсади эса бундай вази- ятларда тренинг иштирокчиларни фаоллаштириш, ўз ҳиссиётларини тасвирлаб, гапиришга ўргатиш орқали салбий ҳисларни шахс психи- касидан чиқариб юборишдан иборат. 3. Танадаги зўриқишларни бартараф этиш. Ҳаётда баъзи одамлар- нинг кулиши қийин, гапираётганида ҳам юзида жуда кам мимикалар кўринади. Эркин ҳаракат қила олмайди. Одамлар орасида ўзини ҳад- дан ташқари эҳтиёткор бўлиб, ҳаракат қилишга ҳам қўрқади, ножўя ҳаракат қилишдан, кулгуга қолиб, салбий фикр уйғотиб қўяман деган фикр билан қийналади. Бунинг сабаби унинг ички дунёсида қандайдир муаммо мавжуд. Масалан, бахтли инсонлар ичида бахтсизлигини (ота- си, онаси, эри, фарзанди йўқлигини) билдириб қўймаслик каби. У ана шундай муаммони бошқалардан яшириб юради, лекин бу ҳолат унинг тана ҳаракатларида намоён бўлади. Тренинг машқлари жараёнида уни танаси билан ишлаш натижасида муаммони айттириш ва унинг ечими- ни кўрсатиш лозим. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling