Ижтимоий ва иқтисодий фанлар” кафедраси


Инвиститсияларнинг моҳияти


Download 0.92 Mb.
bet24/28
Sana25.02.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1230609
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
MIKROIQTISODIYOT VA MAKROIQTISODIYOT FAN DASTURU

Инвиститсияларнинг моҳияти
Инвиститсиялар бу ЯИМ нинг иккинчи йирик компанети бўлиб ҳали буюмлашмаган лекин ишлаб чиқариш воситаларига қўйилган капиталдур . Уларнинг қуйдаги турлари бор
1.Ишлаб чиқаришга киритилган инвиститсиялар
2.Тавар моддий захираларига қўйилган инвиститсиялар
3.уй жой қурулишига киритилган инвестициялар
Инвестиция динамикасига тасир қилувчи энг асосий омил буреал фоиз ставкаси .
Инвиститсияниг Функсияси.
И=э-д*Р
Р-реал фоиз ставкаси
э-реал фоиз ставкаси 0 га тенг бўлгандаги инвиститсияга тасит этувcи ташқи оммилар
д-инвиститсиянинг реал фоиз ставкаси динамикаси ўзгаришига тасирчанлигини миқдорий белгиловчи эмпирк каифсент.
Пул тушунчаси ва унинг функсиялари. Пул агрегатлари
Пул - иқтисодиёт субъектлари мулкининг бир тури бўлиб, мулкнинг бошқа турларидан икки хусусиятига кўра фарқ қилад: биринчидан, пул юқори ликвидлиликлар, яъни қисқа муддатда, сезиларсиз сарф-харажатлар билан бошқа буюмга айирбошланиш қобилиятига эга; иккинчидан баҳолар ўзгармас бўлган шароитда пул ёки ҳеч қандай даромад келтирмайди, ёки унинг даромадлилиги даражаси бошқа мулк турлариникидан анча кам. Шунга қарамасдан кишилар нима учун мулк сифатида пулга эгалик қилишга ҳаракат қиладилар? Бу саволга жавобни пулнинг функсияларидан топамиз.
Одатда пулнинг уч асосий функсияси мавжуд деб қаралади.
Булар: тўлов воситаси (алмашинув воситаси); қиймат ўлчови воситаси,. жамғариш (бойлик тўплаш) воситаси.48
Умумий эквивалентлилик, юқори ликвидлилик хусусиятлари пулни идеал тўлов воситасига айлантиради.
Қиймат ўлчови сифатида пуллар товарлар баҳосини ифодалайди ва турли товарлар қийматини таққослаш имконини беради.
Ўз товари учун олган пулини сотувчи доим ҳам бирданига ишлатвермайди. Шу сабабга кўра пуллар уларга ўтказилган қийматни сақлаб туришлари жуда муҳим. Агар пул айтилган хусусиятга эга бўлса, унда у бойлик тўплаш мақсадида жамғарилади. Пулнинг бу функсиясини муқобил тарзда мулкнинг бошқа турлари - облигатсиялар, акциялар, кўчмас мулк ҳам бажариши мумкин.
Ривожланган иқтисодиёт шароитида пулнинг тўлов воситаси сифатидаги вазифаси жамғариш воситаси вазифасига нисбатан муҳимроқ аўҳамият касб этади.
Пулнинг юқори ликвидлилиги ва қийматни сақлаб туриши хусусиятлар барча турдаги тўлов воситаларида бир хил эмас. Нақд пуллар ва муддатсиз депозитларнинг ликвидлилиги джаражаси муддатли депозитларга ёки векселларга қараганда юқорироқ. Шу сабабли пул массаси ликвидлилик даражасининг пасайиб бориши тамойилига асосланган агрегатларга бўлинади. Ривожланган мамлакатларда пул массасини аниқлашда - М0; Ми; М2; М3 деб белгиланадиган пул агрегатларидан фойдаланилади. Пул агрегатларининг таркиби ва миқдори турли мамлакатларда ўзаро фарқ қилиш мумкин. Қуйида умумлаштириб олинган пул агрегатлари таркибини келтирамиз:
М0 - муомаладаги нақд пуллар;
М1 = М0 + талаб қилиб олинадиган депозитлар + чекли омонатлар + йўл чеклари;
М2 = М1 + муддатли депозитлар + жамғарма депозитлари;
М3 = М2 + депозит сертификатлари + жамғарма сертификатлари + давлатнинг қимматли қоғозлари.
Макроиқтисодий таҳлилда М1 ва М2 пул агрегатлари энг кўп
фойдаланилади. Пул агрегатларининг динамикаси турли сабабларга боғлиқ. Масалан, даромадларнинг ошиши натижасида М1га талаб тезроқ ўсса, фоиз ставкасининг ўсиши натижасида М2 ва М3га талаб М1га нисбатан тезроқ ўсади.
Пулга талабнинг классик назарияси
Пулнинг миқдорий назарияси пулга бўлган талабни алмашинув тенгламаси ёрдамида аниқлайди49:
М • В = П • Й
Бу ерда: М - муомаладаги пул миқдори; В - пулнинг айланиш тезлиги;
П - баҳолар даражаси (баҳо индекси); Й - реал ЯИМ.
Пулнинг айланиш тезлиги, иқтисодиётда битимлар таркиби нисбатан барқарор бўлганлиги учун ҳам доимий катталик деб қабул қилинади. Аммо банк тизимига ҳисоб-китобларни тезлаштирувчи техник воситалар жорий қилиниши натижасида у ўзгариши мумкин. В доимий бўлган шароитда алмаштириш тенгламаси қуйидагича бўлади:
М • В* = П • Й (Фишер тенгламаси), бундан:
П • ЙМ= В
П ■ Й - номинал ЯИМ миқдорини билдиришини ва доимий миқдорлигини ҳисобга олсак, муомала учун зарур бўлган пул миқдори ишлаб чиқарилаётган товарлар ва хизматлар миқдори ва уларнинг баҳоси ўзгаришларига, бошқача айтганда, номинал ЯИМ ўзгаришига боғлиқ. Муомаладаги пул массасининг ўзгариши, классик назарияга кўра, Й секин ўзгариши туфайли асосан баҳолар даражасига таъсир кўрсатади. Бу ҳолат “пулнинг нейтраллиги” номини олган.
Монетаристлар қоидасига кўра ҳукумат пул массасининг ўсиш суръатини, реал ЯИМнинг ўртача ўсиш суръати даражасида таъминлаб турсалар иқтисодиётда баҳолар даражаси барқарор бўлади.
Фишер тенгламасидан ташқари бу тенгламанинг бошқа бир шакли Кембриж тенгламасидан ҳам кенг фойдаланилади:
М=к*ПЙ
Бу ерда: к= 1/В - пулнинг айланиш тезлигига тескари миқдор.
к - коеффитсиентни номинал пул миқдори (М)нинг даромадлар (ПЙ)даги улушини кўрсатади.
Кембриж тенгламаси турли даражада даромадли бўлган турлича молиявий активлар мавжудлигини ва даромадни уларнинг қайси бири кўринишида сақлашни танлаш имконияти мавжудлигини кўзда тутади.
Пулга реал талаб қуйидаги кўринишда ҳисобланади50:
(М/П)д = к Й
Бу ерда: М/П - “реал пул қолдиғи”, “пул маблағларининг реал захираси” деб номланади.
Пулга талабнинг кейнсча назарияси
Пулга талабнинг Кейнс назарияси, ликвидлиликнинг афзаллиги назарияси, пулни нақд кўринишда сақлашга кишиларни ундовчи уч сабабни ажратиб кўрсатади:
трансаксион сабаб (жорий битимлар учун нақд пулга талаб);
эҳтиёткорлик сабабли (кўзда тутилмаган ҳолатлар учун маълум миқдорда нақд пулларни сақлаш);
спекулятив сабаб (фойда олиш мақсадида қимматли қоғозлар сотиб олиш учун пулга талаб).
Спекулятив сабаб фоиз ставкаси билан облигатсиялар курси ўртасидаги тескари боғлиқликка асосланади. Агар фоиз ставкаси кўтарилса, облигатсиялар баҳоси пасаяди, уларга талаб эса ошади. Бу эса ўз навбатида, нақд пул захираларининг қисқаришига ҳамда нақд пулларга талабнинг пасайишига олиб келади.
Пул ликвидлилик хусусиятига эга бўлганлиги учун ҳам аҳоли уни сақлашни афзал билади. Ликвидлиликнинг афзаллиги назарияси кўрсатадики пулга бўлган талаб миқдори фоиз ставкасига боғлиқ. Фоиз ставкаси нақд пул воситаларини қўлда ушлаб туришнинг муқобил харажатлари миқдорини, яъни, сиз фоиз олиб келмайдиган нақд пулларни қўлда ушлаб турган шароитда йўқотадиган пул миқдорини билдиради. Ноннинг нархи нон талаби миқдорига таъсир қилганидек, нақд пулларни қўлда ушлаб туриш миқдори ҳам пул захираларига талаб миқдорига таъсир кўрсатади. Шунинг учун фоиз ставкаси ошганда, инсонлар бойликларини нақд пул шаклида камроқ ушлаб туришга ҳаракат қилади.
Реал пул захираларига талаб функсиясини қуйидаги кўринишда ёзамиз:
М/П = ф(Р)
Бу тенглама кўрсатаяптики, пулга бўлган талаб миқдори фоиз ставкаси функсияси экан. Графикда фоиз ставкаси ва реал пул захиралари миқдорига талаб тескари боғликликка эга эканлиги кўринади. Чунки, юқори фоиз ставкаси пулга талаб миқдорининг камайишини кўрсатади
Классик ва кейнсчиларга хос ёндашувларни умумлаштириб, пулга талабнинг қуйидаги омилларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
даромадлар даражаси;
пулнинг айланиш тезлиги;
фоиз ставкаси.
Агар классик назария пулга талабни асосан, реал даромад ҳажми билан боғласа, кейнсчиларда эса пулга талаб асосан, фоиз ставкасига боғлиқ деб ҳисобланади.
Пулнинг айланиш тезлигини ҳисобга олмаганда, реал пул қолдиғи (ликвидлилиги) га талаб формуласи қуйидагича бўлади51:
(М/П)д =Л (Р, Й);
Бу ерда: Р - фоиз ставкаси; Й - реал даромад.
Чизиқли боғлиқликни эътиборга олсак, қуйидагича формула ҳосил бўлади: (М/П)д = кЙ - ҳР
Бу ерда: к ва ҳ - пулга талабнинг даромадлар ва фоиз ставкасига таъсирчанлигини ифодаловчи коеффитсиентлар; Р - фоиз ставкаси (реал фоиз ставкаси).
Реал фоиз ставкаси номинал фоиз ставкасидан инфлатсия суръатини айириб топилади.
Даромад даражасининг ўзгариши фоиз ставкаси ўзгармас бўлган шароитда ҳам пулга талабнинг кўпайишига олиб келади. Бу графикда пулга талаб эгри чизиғининг силжиши кўринишида намоён бўлади.
Пул бозорида мувозанат
Пул бозори модели пулга талаб ва таклифни бирлаштиради. Дастлаб, соддалик
учун пул таклифи Марказий Банк томонидан назорат қилинади ва (М/П)с даражасида қайд қилинган деб оламиз.
Агарда М -пул таклифини, П-нархлар даражасини билдирса, М*/П* пул воситаларининг реал захираси миқдорини кўрсатади.
(М/П)с = М*/П*
Бу ерда: М - пул таклифи даражасини билдиради;
П - баҳолар даражаси (ушбу моделда экзоген ўзгарувчи )ни кўрсатади.
расм реал пул таклифи миқдоридаги фоиз ставкасига боғлиқ бўлмаган вазиятни кўрсатади. Шунинг учун реал пул воситалари таклифи графикда кўрсатаётганимиздек вертикал чизиқ кўринишига эга бўлади. Бу ҳолат фоиз ставкаси қанчалик ўзгаришига қарамасдан реал пул таклифи миқдори ўзгармасдан қолган вазиятни акс эттиради.
Баҳолар даражасини ҳам барқарор деб қабул қиламиз. Бу ҳолатда реал пул таклифи М*/П* га тенг ва графикда Мс тўғри чизиқ кўринишига эга бўлади.
Пул талаби берилган даромад даражасида фоиз ставкасига тескари пропорсионал эгри чизиқ кўринишига эга. Мувозанат нуқтасида пул талаби ва таклифи ўзаро тенг.


М*/П* МП М*фП* М/П

расм. Реал пул воситалари 7.4-расм. Пул бозорида мувозанат захираси таклифи графиги мо д эли


Ўзгариб турувчи фоиз ставкаси пул бозорини мувозанатда ушлаб туради.Фоиз ставкасининг ўзгариши натижасида иқтисодий агентлар ўз активлари таркибини ўзгартиргани туфайли пул бозорида мувозанатга эришиш учун вазиятга таъсир этиб уни ўзгартириш зарур ва мумкиндир. Агар Р жуда юқори бўлса, пул таклифи унга бўлган талабдан юқори бўлади. Иқтисодий агентлар ўзларида тўпланиб қолган ортиқча нақд пулларни акция ва облигатсияларга айлантириб, улардан қутилишга интилишади.
Юқори фоиз ставкаси, таъкидланганидек, облигатсиялар курсининг пастроқ даражасига мос келади. Шу сабабли, арзон облигатсияларни (келажакда фоиз ставкаси пасайиши оқибатида улар курси ўсишини кўзда тутиб) сотиб олиш фойдали бўлади.
Банклар, Мс> Мд бўлгани учун фоиз ставкасини пасайтира бошлайди. Аста-секин иқтисодий агентлар ўз автивлари таркибини ўзгартириши ва банклар томонидан фоиз ставкасининг ўзгартирилиши оқибатида пул бозорида мувозанат тикланади. Фоиз ставкаси пасайиб кетган ҳолатда тескари жараён рўй беради.
Фоиз ставкаси ва пул массаси мувозанатли даражасининг ўзгариб туриши пул бозорининг экзоген ўзгарувчилари - даромадлар даражаси ва пул таклифининг ўзгариши натижасида ҳам рўй беради.




Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling