Ижтимоий ва иқтисодий фанлар” кафедраси


Истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ютуғидан фойдаланиш


Download 0.92 Mb.
bet13/28
Sana25.02.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1230609
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   28
Bog'liq
MIKROIQTISODIYOT VA MAKROIQTISODIYOT FAN DASTURU

2. Истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ютуғидан фойдаланиш.
Истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ютуғи ёрдамида давлатнинг иқтисодий сиёсатини баҳолаш мумкин. Биз олдинги бобларнинг бирида нархларни давлат томонидан назорат қилиниши, яъни давлат томонидан ўрнатиладиган максимал ва минимал нархлар ва бу сиёсатнинг иқтисодий оқибатлари тўғрисида гапирган эдик.
Фараз қилайлик, товарга давлат томонидан максимал нарх ўрнатилди дейлик, яъни ( муозанат нарх) (4-расм).

4-расм. Нарх давлат томонидан назорат қилинганда истеъмолчи


ва ишлаб чиқарувчи ютуғининг графикдаги тасвири.

Максимал нарх ўрнатилганда бир қатор ишлаб чиқарувчилар (харажатларини максимал нархда қоплай олмагани учун) бозордан сиқиб чиқарилади ва ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган маҳсулот ҳажми дан гача камаяди. Товарни сотиб олишни давом эттираётган истеъмолчилар товарни паст нархда сотиб оладилар ва уларнинг истеъмол ютуғи ошади. Ушбу ошган ютуқ графикда қўшштрихланган А тўртбурчак юзи билан ифодаланган. Лекин бир қатор истеъмолчилар товар ҳажми қисқаргани учун уни сотиб ололмайдилар. Уларнинг истеъмол ютуғининг қисқарганлиги штрихланган В учбурчак юзига тенг. Демак, истеъмолчи ютуғининг соф ўзгаришини қуйидагича аниқлаш мумкин.


Солиқни узоқ ва қисқа муддатли таъсири
Солиқни алоҳида фирма фаолиятига таъсирини қараймиз. Фараз қилайлик, солиқ фирманинг ишлаб чиқариш ҳажмидан олинади ва у маҳсулот нархига таъсир қилмайди.
Биз кўрамизки, ишлаб чиқариш ҳажмига қўйилган солиқ фирмани ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартиришга ундайди.
Рақобатлашувчи фирманинг ишлаб чиқариш ҳажмига солиқнинг таъсири.

Расмдан кўриш мумкинки, қисқа муддатли оралиқда мусбат иқтисодий фойда билан ишлаётган фирма ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқариб бозор нархида сотади. Солиқ ҳар бир ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигига қўйилганлиги учун, у фирманинг чекли харажатини дан (t - бир бирлик маҳсулотга қўйилган солиқ) ҳолатга силжитади. Солиқ худди шундай ўртача ўзгарувчан харажатни ҳам t миқдорга юқорига силжитади.





Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling