Ижтимоий ва иқтисодий фанлар” кафедраси


Ўртача узоқ муддатли харажат ва унинг хусусияти


Download 0.92 Mb.
bet10/28
Sana25.02.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1230609
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   28
Bog'liq
MIKROIQTISODIYOT VA MAKROIQTISODIYOT FAN DASTURU

Ўртача узоқ муддатли харажат ва унинг хусусияти.

  • Узоқ муддатли оралиқда роқобатлашувчи фирма ва тармоқнинг мувозанат ҳолатини аниқлаш.

  • Тармоқнинг узоқ муддатли оралиқдаги таклифи, харажатлари ўсаётган тармоқ, харажатлари ўзгармас бўлган тармоқ, харажатлари камаяётган тармоқ.

  • Тармоқнинг кенгайиш механизми.

  • Ишлаб чиқариш масшатаби ва фирманинг самарали размери.

          1. Ўртача узоқ муддатли харажат ва унинг хусусияти.

    Узоқ муддатли оралиқда ишлаб чиқариш ҳажмини танлаш. Узоқ муддатли оралиқда фирма фойдаланадиган барча омилларини ўзгартиради, шу жумладан ишлаб чиқариш қувватларини ҳам. Узоқ муддатли оралиқда фирма ўз капитали ҳажмини ўзгартириши, яъни ишлаб чиқариш қувватини ўзгартириши мумкинлиги фирмага ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга имкон беради. Фирма ишлаб чиқариш харажатларининг қандай ўзгариши ишлаб чиқариш масштаби самарадорлигининг ўсиши, ўзгармаслиги ва камайиши билан аниқланади. Яна шуни эслатиб ўтиш керакки, фирманинг узоқ муддатли оралиқдаги фаолиятини таҳлил қилганимизда унинг ўртача харажатлари муҳим аҳамият касб этади. Фараз қилайлик, фирманинг ишлаб чиқариш жараёнида барча ишлаб чиқариш ҳажмлари учун ўзгармас масштаб самарасига эга. Бунда ишлаб чиқариш омиллари сарфи икки баробар ошганда ишлаб чиқариш ҳажми ҳам икки баробарга ўсади. Демак, ишлаб чиқариш ҳажми ошгани билан ўртача ишлаб чиқариш харажатлари ўзгармайди.
    Энди фараз қилайлик, масштаб самараси ўсувчи бўлсин. Ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланишни икки баробар оширганимизда, ишлаб чиқариш ҳажми икки баробардан кўпроққа ошади (масалан, уч баробарга ошириши мумкин). Бундай ҳолда ўртача ишлаб чиқариш харажатлари қисқаради, нима учун деганда, ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суръати, омиллар сарфи суръатидан кўп. Худди шундай, масштаб самараси пасайганда, яъни ишлаб чиқариш омиллари сарфини ўсиши суръатидан ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суръати кичик бўлганда ортиб боради.
    Одатда, ишлаб чиқаришнинг бошида масштаб самарасининг ошиши, ундан кейин ўзгармас ва кейинчалик камайиши кўпгина фирмаларга хосдир. Шунинг учун ҳам узоқ муддатли оралиқда умумий ўртача харажатлар чизиғи ботиқ кўринишга эга бўлади (1-расм).

    1-расм. Узоқ муддатли оралиқда ўртача харажатлар графиги


    Графикда дан чап томонда ётган қисмида масштаб самараси мусбат (ўсувчи), дан ўнг томонда ётган қисмида масштаб самараси манфий ва ниҳоят нинг кичик атрофида у ўзгармасдир ( оралиқда). Ишлаб чиқариш ҳажми фирманинг узоқ муддатли оралиқдаги самарали размерини (қувватини) ифодалайди.


    Узоқ муддатли ўртача харажатлар ( ) билан қисқа муддатли ўртача харажатлар ( ) ўртасидаги муносабатни қуйидаги.
    Масштаб самараси ўсганда ва қисқарганда узоқ ва қисқа муддатли оралиқлардаги ўртача харажатлар графиги.

    Download 0.92 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   28




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling