Ижтимоий ва иқтисодий фанлар” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet12/28
Sana25.02.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1230609
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   28
Bog'liq
MIKROIQTISODIYOT VA MAKROIQTISODIYOT FAN DASTURU

Истеъмолчи ютуғи - истеъмолчи томонидан товарга тўлаши мумкин бўлган максимал нарх билан товарнинг ҳақиқий нархи ўртасидаги фарқни билдиради. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, истеъмолчининг товар учун бериши мумкин бўлган максимал нархдан товарни сотиб олишда тўланадиган ҳақиқий нархнинг айирмасига тенг.
Истеъмолчи ютуғи (қўшимча наф) алоҳида инсоннинг қанчалик ўртача яхши яшаётганлигини кўрсатади.
Истеъмолчининг умумий ютуғи бу талаб чизиғи билан бозор нархи чизиғи ўртасида жойлашган соҳа (1-расмда штрихланган соҳа).


1-расм. Истеъмолчи ютуғи.


Истеъмолчи ютуғи барча истеъмолчиларнинг умумий соф нафини ўлчашга ёрдам беради ва у ёрдамида биз бозорни давлат томонидан мувофиқлаштирилиши самарадорлигини, истеъмолчи ютуғини умумий натижасининг ўзгаришини ўлчаш асосида аниқлашимиз мумкин.


Мисол. Фараз қилайлик бир дона апельсиннинг бозор нархи 5 сўм дейлик, лекин истеъмолчи ушбу бир дона апельсин учун 10 сўм беришга тайёр, яъни апельсиннинг истеъмолчи учун қиймати 10 сўмга тенг.
Истеъмолчи ушбу бир дона апельсинни бозор нархида, яъни 5 сўмга олади ва у иқтисод қилган 10-5=5 сўм истеъмолчи ютуғини билдиради, истеъмолчи қўшимча 5 сўмлик наф олади (2-расм).

2-расм. Умумий истеъмолчи ютуғини графикда аниқлаш.


Истеъмолчи иккинчи апелсинни ҳам сотиб олади, нима учун деганда, у иккинчи апельсин учун бериши мумкин бўлган максимал нарх 9 сўм, истеъмолчи ютуғи 4 сўмга тенг. Худди шундай давом этсак 4-апельсин учун истеъмолчи ютуғи 1 сўмга тенг, бешинчи апельсинни сотиб олишга истеъмолчи бефарқ қарайди, нима учун деганда у истеъмолчининг умумий ютуғини оширмайди.


Шундай қилиб, истеъмолчининг истеъмолчи ориқчалиги 5+4+3+2+1=15 сўмга тенг. Истеъмолчининг сарфи 25 га тенг.
Ишлаб чиқарувчи ютуғи ишлаб чиқарувчи томонидан олинган умумий манфаатни билдиради.
Бир хил ишлаб чиқарувчилар учун бир бирлик маҳсулот харажатлари бозор нархига тенг бўлса, бошқа ишлаб чиқарувчи учун ушбу харажатлар бозор нархидан кичикдир. Демак, ишлаб чиқарувчилар ушбу товарни сотишдан фойда, яъни ортиқча манфаат оладилар. Ҳар бир товар учун ушбу ортиқча манфаат товарнинг бозор нархи билан уни ишлаб чиқаришдаги чекли харажати ўртасидаги фарқга тенг бўлиб, уни ишлаб чиқарувчи олади.
Бу фарқ бир бирлик маҳсулотдан оладиган фойда билан ишлаб чиқаришдаги ҳар қандай рентани қўшилганига тенг.
Умуман ишлаб чиқарувчи ютуғи бу барча ишлаб чиқарувчилар томонидан олинадиган фойдаларнинг умумий йиғиндисидир.
Бозор учун умумий ишлаб чиқарувчи ютуғи таклиф чизиғидан тортиб то бозор нархи чизиғигача бўлган оралиқдаги юзага тенг (3-расм).




3-расм. Ишлаб чиқарувчи ютуғининг графикдаги тасвири.


Расмдаги штирхланган учбурчак истеъмолчи ютуғини ифодалайди. Истеъмолчи ютуғи ишлаб чиқарувчиларнинг умумий соф фойдасини ўлчашга ёрдам беришини эътиборга олсак, биз бу кўсаткич ёрдамида давлатнинг бозорга аралашувидан олинадиган қўшимча фойда ёки зарарни истеъмолчи ютуғининг натижавий ўзгаришни ўлчаш ёрдамида аниқлашимиз мумкин.



Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling