5-МАВЗУ. МЕҲНАТ БОЗОРИ ВА КОРХОНАЛАРДА МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Меҳнат муносабатлари ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш кўрсаткичлари.
Иш хақи.
Меҳнат бозори, меҳнат таклифи ва меҳнатга бўлган талаб.
Рақобатлашган, монополистик ва монопсоник меҳнат бозорлари.
1. Меҳнат муносабатлари ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш кўрсаткичлари.
Ишлаб чиқариш омиллари бозори деганда, меҳнат, хом ашё, капитал, ер ва бошқа ишлаб чиқариш ресурслари бозори тушунилади. Ресурслар бозоридаги талаб ва таклиф истеъмол товарлари бозори таъсирида шаклланади. Шунинг учун ҳам ресурсларга бўлган талаб ҳосила талаб бўлиб, фирманинг ишлаб чиқариш ҳажмидан ва унинг харажатларига боғлиқ.
Ишчи кучига бўлган талабни алоҳида фирма учун қараймиз. Бозор (тармоқ) талабини аниқлаш учун тармоққа қарашли фирмалар талаблари йиғиб чиқилади.
Қўшимча ёлланган битта ишчи кучидан олинадиган қўшимча даромад меҳнатнинг чекли даромадлилиги дейилади ва у орқали белгиланади.
Меҳнатнинг чекли даромадлилиги нинг иқтисодий маъноси шундан иборатки, яъни у қўшимча бир бирлик ишчи кучидан фойдаланиб қўшимча ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини , қўшимча бир бирлик ишлаб чиқарилган маҳсулотдан олинадиган қўшимча даромад га кўпайтириш орқали аниқланади:
, (1)
бу ерда - меҳнатнинг чекли даромадлилиги;
- меҳнатнинг чекли маҳсулоти;
- чекли даромад.
Ушбу муҳим бўлган (1) муносабат истеъмол бозори рақобатлашганми ёки йўқми ҳар қандай рақобатлашган омиллар бозори учун ўринлидир.
Масалан, капитал бозори учун:
бу ерда - капиталнинг чекли даромадлилиги;
- капиталнинг чекли маҳсулоти;
- чекли даромад.
Ер бозори учун:
.
Рақобатлашган бозор шароитида чекли даромад бозор нархига тенг, яъни бўлгани учун, чекли меҳнат даромадлилиги қуйидагича аниқланади:
(2)
Чекли даромаднинг камайиш қонунига кўра, меҳнатнинг чекли маҳсулоти иш вақти узайиши билан камайиб боради. Демак, чизиғи нарх ўзгармаса ҳам пастга қараб йўналган бўлади.
Чизиқ рақобатлашган истеъмол бозоридаги фирманинг чизиғи (бу ерда фирма монопол ҳокимиятга эга эмас). II чизиқ истеъмол бозорида монопол ҳокимиятга эга бўлган фирманинг чизиғи. Монопол ҳокимиятга эга бўлган фирма кўпроқ маҳсулот сотиш учун товар нархини тушириши мумкин. Натижада бўлади ва ишлаб чиқариш ҳажми ошиши билан камайиб боради. Демак, ва чизиқлари пастга ётиқ бўлгани учун чизиғи пастга томон ётиқ бўлади. Агар биз монопол ҳокимиятга эга бўлган фирманинг меҳнатни чекли даромадлилигини монопол бўлмаган фирманинг меҳнатни чекли даромадлилиги билан солиштирсак
,
бу ерда - монопол ҳокимиятга эга бўлган фирманинг меҳнатини чекли даромадлилиги;
- монопол ҳокимиятга эга бўлмаган рақобатлашувчи
фирманинг меҳнатини чекли даромадлилиги.
Бундан келиб чиқадики, ҳар қандай иш ҳақида истеъмол бозорида монопол ҳокимиятга эга бўлган фирма, монопол ҳокимиятга эга бўлмаган фирмага нисбатан камроқ ишчи ёллайди.
Меҳнатни чекли даромадлилиги дан ишчиларни ёллашда фойдаланиши мумкин. Агар фирма ўз фойдасини максималлаштирадиган бўлса, у ишчиларни ёллашни меҳнатни чекли даромадлилиги иш ҳақига тенг бўлгунга қадар давом эттиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |