Ижтимоий ва иқтисодий фанлар” кафедраси


Лойиҳа деганда, маълум мақсадга эришиш учун қилинадиган ресуслар инвестицияси тушунилади. Инвестиция


Download 0.92 Mb.
bet17/28
Sana25.02.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1230609
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   28
Bog'liq
MIKROIQTISODIYOT VA MAKROIQTISODIYOT FAN DASTURU

Лойиҳа деганда, маълум мақсадга эришиш учун қилинадиган ресуслар инвестицияси тушунилади.
Инвестиция - даромад олиш учун қўйиладиган капитал маблағ.
Инвестициялаш - бу капитални яратиш ёки капитал заҳирасини тўлдириш жараёнидир. Инвестициялаш деганда, ялпи ва соф инвестициялаш тушунилади.
Ялпи инвестициялаш - капитал заҳирасининг умумий ўсишидир.
Қоплаш - асосий капиталнинг ишдан чиққан қисмини алмаштириш.
Соф инвестиция - ялпи инвестициядан қоплаш учун сарфланадиган маблағни ажратгандан кейинги қолган қисми.
Соф инвестиция = Ялпи инвестиция - Қоплаш.
Агар ялпи инвестиция қоплашдан юқори бўлса, соф инвестиция мусбат бўлади (бу ҳолда капитал кўпаяди ва ишлаб чиқариш кенгаяди). Агар ялпи инвестиция қоплашдан кичик бўлса, соф инвестиция манфий бўлади (мавжуд капитал камайиб боради). Ва ниҳоят, ялпи капитал қоплашга тенг бўлса, капитал ҳажми ўзгармайди (бу ҳолда капитал оддий такрор ишлаб чиқарилмайди).
Қисқа муддатли лойиҳаларни (қисқа муддатли инвестицияларни) таҳлил қилганда капиталнинг ички ўзини оқлаш коэффициенти дан ва ссуда фоизи дан фойдаланилади. Қисқа муддатли оралиқдаги инвестицияларнинг (бир йиллик оралиқдаги) чекли соф оқлаши уларнинг чекли ички оқлаш коэффициентидан ссуда ставкаси фоизини айириш орқали аниқланади:

бу ерда - чекли соф қоплаш;
- чекли ички қоплаш;
- ссуда ставкаси фоизи.
Агар бўлса, инвестициядан олинадиган фойда максимал бўлади.
Фараз қилайлик, фирма мандарин сотиш билан шуғулланади, дейлик. Фирма сотиш қуввати турли бўлган дўконларни қурмоқчи. Дўконларни қуриш учун сарфланадиган капитал маблағлар, сотиш учун сарфланадиган харажатлар қуйидаги жадвалда келтирилган (1-жадвал). Ссуда фоизи ставкаси 10 фоиз бўлсин.

Бир йиллик инвестиция қайтимлари



Дўкон-ларнинг сотиш қуввати (кир кунлик), кг

Умумий инвес-тиция (капиталмаблағ сарфи), сўм

Чекли инвес-тиция, сўм

Капитал-га тўла-надиган чекли фоиз, сўм

Чекли сотиш харажат-лари, сўм

Чекли умумий хара-жатлар,
сўм
(MC)

Инвести-циядан олина-диган даромад, сўм
(MR)

Чекли фойда, сўм

1000

100000

100000

10000

5000

115000

120000

5000

2000

200000

100000

10000

7500

117500

120000

2500

3000

300000

100000

10000

10000

120000

120000

0

4000

400000

100000

10000

12500

122500

120000

-2500

5000

500000

100000

10000

15000

125000

120000

-5000

Биркунда1000 кгмандаринсотадигандўконқуришучун 100000 сўмсарфланади, 2000 кгучунэса 200000 сўмсарфланадиваҳоказо. Сотишмасштаби1000 кггаошгандаумумийсарфланадиганкапиталҳажми 100000 сўмгаўзгаради. Фоизставкаси 10 фоизбўлганиучунчеклиинвестиция 100000 сўмга, тўланадиганмаблағ 10000 сўмгатенг. Ҳарбир 100000 сўмликчеклиинвестицияданолинадиганчеклидаромадбирхилбўлиб, у 120000 сўмгатенг. Сотишқуввати1000 кгбўлганда, чеклиумумийхаражат (чеклиинвестицияплюскапиталгатўланадиганчеклифоизплюсчеклисотишхаражати) 115000 сўмбўладивачеклифойда 120000-115000=5000 сўмниташкилэтади. Сотишқуввати2000 кгбўлгандўконучунушбукўрсаткичлармосравишда 117500 ва 2500 сўмгатенгбўлади. Агар чекли харажат чекли даромад га тенг бўлса , капиталдан олинадиган фойда максимал бўлади. Дўконларнинг бир кунлик сотиш қуввати 3000 кг бўлганда фойда максимал бўлади, яъни 5000+2500=7500 сўм. Ушбу ҳолат қуйидаги 1-расмда ифодаланган.


Ишлаб чиқариш масштаби ошиши билан бирга чекли харажат ҳам ошиб боради, шунинг учун ҳам чизиғи мусбат ётиқликка эга. Чекли даромад 120000 га тенг бўлганлиги учун чизиғи 120000 нуқтадан ўтиб абцисса ўқига параллел бўлади. чизиғи билан чизиғининг кесишган нуқтаси максимал фойдани таъминлайдиган оптимал сотиш қуввати 3000 кг га тенг эканлигини аниқлайди.

1-расм. Қисқа муддатли оралиқдаги инвестиция.


Энди чекли қоплаш нормаси коэффициенти ни ва ссуда фоиз ставкаси билан таққослаймиз.

Бир йиллик қўйилган инвестициянинг чекли оқлаш нормаси.



Сотиш қуввати,
кг

- чекли оқлаш нормаси, %

Ссуда фоизи ставкаси , %

Инвестицияни чекли соф оқлаш нормаси , %

1000

15,0

10,0

5,0

2000

12,5

10,0

2,5

3000

10,0

10,0

0,0

4000

7,5

10,0

-2,5

5000

5,0

10,0

-5,0

Сотиш масштаби ошиши билан ўзини оқлаш нормаси 15 фоиздан 5 фоизга тушади. бўлганда, инвестициядан олинадиган даромад максималлашади, яъни сотиш ҳажми 3000 килограммга етади. Ушбу вазият 2-расмда келтирилган.




2-расм. Чекли оқлаш нормаси ва ссуда фоизи ставкаси динамикаси.


Ссуда фоизи ставкаси ўзгармас бўлиб 10% га тенг бўлгани учун, унинг чизиғи абцисса ўқига параллел жойлашади. Чекли оқлаш нормаси дўконларнинг сотиш қувватига қараб ўзгаради, яъни сотиш масштаби ошиши билан пасайиб боради.
Чекли оқлаш нормаси чизиғи инвестицияга бўлган талаб чизиғини ифодалайди. Талаб чизиғидан кўриш мумкинки, фоиз ставкаси қанча юқори бўлса, капиталга бўлган талаб шунча кам ва аксинча, фоиз ставкаси қанча паст бўлса, капитал маблағга бўлган талаб шунча юқори бўлади. Фойдани максималлаштирадиган сотиш ҳажми бўлганда 3000 килограммга тенг бўлади.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling