Ikki elning tanti
ИБРОЙИМ ЮСУПОВ ШЕЪРИЯТИДА
Download 1.16 Mb. Pdf ko'rish
|
И Юсупов ижоди фаолияти, шеърлар
ИБРОЙИМ ЮСУПОВ ШЕЪРИЯТИДА
ВАТАН ТИМСОЛИ Ҳулкар Ҳамроева, Ўзбекистон давлат хореография академияси доценти, филология фанлари доктори (DSc) Аннотация: Мазкур мақолада Ўзбекистон Қаҳрамони, атоқли шоир ва таржимон Ибройим Юсупов ижодидаги ватанпарварлик мавзуси тадқиқ қилинади. Калит сўзлар: қадрият, ватан, тупроқ, тақдир, Амударё, ташбеҳ, бадиий кашфиёт, ҳаётий тамойил. Аннотация: В данной статье исследуется тема патриотизма в творчестве Героя Узбекистана, известного поэта и переводчика Ибраима Юсупова. Ключевые слова: ценность, Родина, почва, судьба, Амударья, аллегория, художественное открытие, жизненный принцип.. Annotation: This article explores the theme of patriotism in the work of the Hero of Uzbekistan, the famous poet and translator Ibraim Yusupov. Key words: value, homeland, soil, fate, Amudarya, allegory, artistic discovery, life principle. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири, Бердақ номидаги Қорақалпоғистон давлат мукофоти совриндори, серқирра истеъдод соҳиби Ибройим Юсупов асарлари ўта халқчиллиги, латиф самимияти 33 билан ажралиб туради. Унинг фалсафий ва маърифий руҳ устувор шеърларининг ҳар бири ҳаётий асосга эга, ёрқин ва ичкин манзараларга, образли ибораларга бой. Шоир ҳаётни илҳом ва завқ билан кузатади, кутилмаган поэтик хулосаларга келади. Унинг ҳар бир шеърида ватан тарихи ва истиқболининг янги – янги маъно қирралари кашф қилинади. У ҳамма кўрган, лекин ортиқча эътибор бермаган нарса – ҳодисалардан ҳеч кимнинг хаёлига келмаган оҳорли ташбеҳлар топади, гўзал бадиий кашфиётлар яратади. Ватанпарварлик фалсафасининг ноёб қадрияти, буюк қудрати, бебаҳо ҳаётий сабоқлари, тарбиявий кучи тарихни ўрганишдан бошланади. Шоир учун Амударё – юртга садоқат ва миллий ифтихор рамзи. Унинг киндик қони томган тупроққа, ўзи туғилиб ўсган заминга, улуғ боболардан мерос ота маконга, сеҳрли тўлқинларида ўтмиш ва келажак нур талашаётган Амударёга меҳри чексиз. Унинг муҳташам номини тилга олгандаёқ қалбида фарзандлик муҳаббати мавжланади: Аму! Йўқ, бу сўзни, мен сизга айтсам, Бепарво талаффуз қилолмас халқим! Аму бўлмаганда бу ерни биз ҳам “Қорақалпоғистон” демасдик балким. Умр моҳиятини англаш ҳамма вақт – ҳар қандай давр одамлари учун муҳим бўлган. Инсон табиатан ўз ўтмишига қизиқиб яшайди, унинг илдизларини очишга, туб моҳиятини билишга, англашга эҳтиёж сезади. Атоқли адабиётшунос олим О.Шарафиддиновнинг фикрича, “Поэзия одамнинг ҳисларини тарбиялайди, унинг маънавий дунёсини бойитади, шу орқали унда гўзаллик туйғусини уйғотиб, характерини шакллантиради... Ҳаёт ҳодисаларига янгича қараш, уларнинг ҳеч ким кўрмаган томонларини кўра олиш талаби шоирга, санъаткорга ҳамма вақт изловчи, қидирувчи бўлишни тақозо қилади” [2, 508;]. И.Юсуповнинг машҳур “Изланиш” шеърида ўзини, ўзлигини излаётган инсоннинг асосий ҳаётий тамойиллари ифодаланган: Умр – изланишдан иборат экан, Изланарман, кундуз – қўлимда чироқ. Нақл бор: “Изласанг - топасан” деган Ростми-ёлғон, синаб кўрмадим бироқ. Шоир “изланарман, кундуз – қўлимда чироқ”, дейди. Жуда содда, жуда табиий, жуда чуқур поэтик мушоҳада! Муаллиф воқеликдан ўзи кашф этган ҳақиқатларни излайди.Ҳаёт воқеа–ҳодисаларини чуқур тафаккур билан идрок этишга интилади, беихтиёр ўйга толади: Излайман, тинмасдан варақлаб китоб, Элнинг сўзларига қулоқ соламан. Чўлда шамолларга қиламан хитоб, 34 Юлдузларга қараб ўйга толаман. Кишилик жамиятининг узлуксиз тараққиёти замиридаги муносабатлар, қарама –қаршиликлар ва зиддиятлар эртанги кунга янгича назар билан қарашни, умрнинг ҳар бир дақиқасини янгича тафаккур билан сарҳисоб қилишни ўргатади. “Ватан” шеърида ҳам “Изланиш”даги фалсафий саволлар янада теран ва бироз кескинроқ кўринишда давом этади: Сен, эй амри вожиб,олий ҳукмдор, Не қудратсан, қалбга ҳокимлик этган? Биз тугул, не улуғ, доно шоирлар Сенинг таърифингни айтолмай кетган. Қалбга ҳокимлик қилаётган туйғулар китобхонни Аму мавжлари каби тўлқинлантиради, ҳайратга солади, мушоҳадага ундайди. Шеърда ота макон, инсон, замон ва маконнинг яхлит қиёфаси бутун салмоғи билан гавдаланади. Бағрингда қанча халқ – мардоналар бор, Улар ғурурини кўтаролмас тоғ. Бироқ сенсиз улар – қанотсиз шунқор, Қайноқ меҳри сенга бахшида ҳар чоқ. Жамиятнинг маънавий – руҳий ва ахлоқий жиҳатдан янгиланиши ватанпарварлик тарбиясини мукаммаллаштириб боради. Маънавий ислоҳотлар бевосита инсон онги, тафаккури ва қалби орқали ўтгандагина унинг қадри ошади. Шоирнинг маҳорати шундаки, юрт тарихи билан инсон руҳий ҳолатлари, ички кечинмалари ўртасидаги уйғунлик ўқувчи кўз ўнгида улуғ аждодларига муносиб ватан фидойиларини гавдалантиради: Меҳнат ва ақлдан обрўси баланд, Улуғлар яшайди бағрингда омон. Бирор номард сенга берар бўлса панд, Чақирсанг, “лаббай” деб келар шу замон. Шоир ўз асарларида инсоннинг юрт тақдирига дахлдорлиги, миллатнинг кўҳна илдизлари билан боғлиқлигининг янги – янги қирраларини кашф этиб борар экан, Ватан ўтмиши ва буюк аждодларга муҳаббат орқали ўсиб келаётган ёш авлод маънавий дунёсини бойитишга ҳаракат қилади.Шеър якунида жуда чуқур, кўпчиликка ибрат бўладиган маърифий - бадиий хулоса чиқаради: Бири отдан тушиб, бири тахтидан, Гуноҳкор болангдай корингга ярар. “Ватан” деса олов тўсмас шаҳдидан, Ўққа киприк қоқмай типпа - тик қарар! 35 Ватанпарварлик фалсафасининг моҳияти юрт тарихини билиш, фалсафий англаш, ўтмишга оид воқелик ва ҳодисаларни янгиланаётган ижтимоий онг ҳамда ўзгараётган тарихий тафаккур асосида тушуниш ва идрок этишдан иборат. И.Юсупов асарларида ғоявий мазмун ҳаётдаги янгича тафаккурни фалсафий мулоҳазалар асосида умумлаштиради. Ибройим Юсуповнинг бадиий тафаккур салоҳияти ниҳоятда юксак.Унинг “Ўзбекистон” шеърида лирик мушоҳада ва аналитик тасвир усули ҳукмрон. Бири – биридан рангин, самимий сатрлардан ҳарорат таралаётганга ўхшайди. У табаррук ўзбек замини оддий сўзларга сиғмаслигини, уни таърифлаш улкан масъулият эканлигини яхши билади. Япроқлардан, булбулу шамоллардан янги ташбеҳ излайди: Бурканиб хилват япроққа Булбул билан сир сирлашдим, Шамол билан шивирлашдим... Қорақалпоғистон халқ шоири, таниқли таржимон Рустам Мусурмон тўғри таъкидлаганидек, “Ибройим Юсупов номининг ўзиёқ ўзбек китобхонларига ижтимоий - бадиий қиммати бебаҳо, руҳияти Устюрт кенгликларидек бепоён, оҳанги қўбиз ва дўмбира нолаларидек дилрабо шеърлар, достонларни эслатади ”.[3, 321] Инсоннинг она тупроққа боғлиқ фарзандлик ришталари тўғрисидаги фалсафий мушоҳада И.Юсуповнинг ҳар бир асарида ёғдуланиб туради. Шоир такрор, жонлантириш, ўхшатиш, тазод, муболаға, ирсоли масал санъатларидан моҳирона фойдаланиши туфайли асар тилининг соддалиги ва равонлиги, таъсирчанлиги таъминланган. “Ватан” шеъридаги Бироқ сенсиз улар – қанотсиз шунқор сатри эл орасида машҳур “Қуш қаноти билан тирик, Одам – ватани билан” [4, 38] деган халқ мақолини эслатади. Шоир “Изланиш” шеърида “Излаганга толе ёр” [4, 25] мақолини бироз ўзгартириб, “Нақл бор: “Изласанг - топасан” деган” шаклида қўллайди. Муаллифнинг шеърда қўллаган поэтик тасвир усуллари мақсадни тўлақонли очишга, мазмуннинг эмоционал қувватини, сўзнинг таъсирчанлигини кучайтиришга хизмат қилган. Ватанпарварлик ва миллий ўзлик туйғуси истиқлол йилларида ўзбек ва қорақалпоқ халқлари учун олий қадриятга айланди. Ибройим Юсупов асарларидаги юксак ватанпарварлик туйғулари бугунги янгиланишлар дунёсида, оламшумул ислоҳотлар даврида ҳам ўз қадр-қиммати ва долзарблигини йўқотмайди. 36 Фойдаланилган адабиётлар: 1.Мирзиёев Ш. Ёшлар - бизнинг келажагимиз. Ёшларга донолар ўгити. Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт - матбаа ижодий уйи, 2018. 2.Шарафиддинов О. Замон - қалб – поэзия. Танланган асарлар. Т.: “Шарқ” нашриёт – матбаа акциядорлик компанияси Бош таҳририяти, 2019. 3.Мусурмон Р. Шеъриятнинг катта карвони. Адабиёт - халқнинг юраги. Тўплам.Т.: “АДАБИЁТ” нашриёти, 2021. 4. Ўзбек халқ мақоллари. Т.: “Турон замин зиё” нашриёти, 2016. Download 1.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling