Ikki elning tanti


ИБРОЙИМ ЮСУПОВ БАДИИЙ МАҲОРАТИ


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/54
Sana25.03.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1295289
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   54
Bog'liq
И Юсупов ижоди фаолияти, шеърлар

ИБРОЙИМ ЮСУПОВ БАДИИЙ МАҲОРАТИ 
 
Орипова Гулноза Муродиловна, 
ФарДУ, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
 
Аннотация. Мақолада шоир Ибройим Юсупов шеъриятининг 
ғоявий-бадиий хусусиятлари ҳақида фикр юритилган. Ижодкор бадиий 
маҳоратини кўрсатишда такрорларининг бадиий-эстетик функцияси 
очиб берилган.
Abstract. The article discusses the ideological-artistic features of poet 
Ibrayim Yusupov's poetry. The artistic-aesthetic function of repetitions in 
showing the artist's artistic skill is revealed. 
Аннотация. В статье рассматриваются идейно-художественные 
особенности 
поэзии 
поэта 
Ибраима 
Юсупова. 
Выявляется 
художественно-эстетическая 
функция 
повторов 
в 
проявлении 
художественного мастерства художника. 
Калит сўзлар: лирика, композиция, поэтик ғоя, эвфоник элементлар, 
сўз такрорлари, аллитерация, анафора.
Key words: lyric, composition, poetic idea, euphonic elements, word 
repetitions, alliteration, anaphora. 
Ключевые слова: лирика, композиция, поэтический замысел
благозвучные элементы, повторы слов, аллитерация, анафора. 
Қорақалпоқ адабиётининг етук намояндаси, Қорақалпоғистон халқ 
шоири, Ўзбекистон қаҳрамони Ибройим Юсупов шеърият оламига 40-
йилларда кириб келган ҳамда қорақалпоқ шеъриятининг ҳам шакл, ҳам 
мазмун жиҳатдан бойишига улкан ҳисса қўшган. Шоирнинг ҳам шакл, 
ҳам мазмун борасидаги бадиий-услубий изланишлари ўзбек тилидаги 
“Булоқлар қайнайди”, “Олтин қирғоқ”, “Саҳро орзулари”, “Чўл 
тўрғайи”, “Раҳмат сенга, замоним”, “Қоратол”, “Менинг йигит вақтим, 


37 
сенинг қиз вақтинг” каби шеърий тўпламларидан жой олган лирик 
асарларида ҳам намоён бўлади.
Шоирнинг “Қоратол” тўпламига кирган “Айт сен Ажиниёзнинг 
қўшиқларидан” шеъри етти банддан иборат бўлиб, шеърда қадимий 
қўшиқларнинг оҳанги, сеҳри бугунги кунда ҳам ўз ифорини 
йўқотмаганлиги, уларда миллат тарихи, инонч-эътиқоди, урф-одатлари
тафаккур тарзи яшаб келаётганлиги некбин сатрларда ифодаланган: 
Айт сен, Ажиниёзнинг қўшиқларидан 
Йиғласин ёр ишқи бағрин тешганлар. 
Бўзласин юртидан айри тушганлар, 
Айт сен Ажиниёзнинг қўшиқларидан.
Ажиниёз қўшиқларида халқ руҳиятининг яшаши, айниқса, учинчи 
мисрада яққол ифодаланган: //Бўзласин юртидан айри тушганлар//. 
Шоир 
шеър 
оҳангдорлигини 
ошириш 
ва 
бадиий-эстетик 
таъсирчанлигини таъминлашда такрорлардан фойдаланган. Маълумки, 
такрорлар 
шеърий 
нутққа 
хос 
интонацион-синтактик 
ифода 
усулларидан биридир. Шеърий контекстда қўлланган сўз ва 
товушларнинг такрорланиши лирик асарнинг ҳиссий-бадиий қувватини 
оширишга хизмат қилади. Лирик турнинг ўзига хос жиҳатларини 
белгилашда, ижодкор бадиий маҳоратини кўрсатишда такрорларнинг 
аҳамияти муҳимдир. Юқоридаги шеърда “а” унлиси такроридан юзага 
келган ассонансни кузатамиз: //Айт сен, Ажиниёзнинг қўшиқларидан 
Йиғласин ёр ишқи бағрин тешганлар. Бўзласин юртидан айри 
тушганлар, Айт сен Ажиниёзнинг қўшиқларидан//. Мазкур фонологик 
такрор шеър поэтик мазмунини англашга ёрдам беради ва шеър 
давомида лирик қаҳрамоннинг қўшиқ айтишга ундаш ҳолатлари тобора 
кучайиб боради: //Қўшиқ дарё-дарё нур бўлиб оқсин//. Шеърда “ш” 
ундошининг такрори ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, лирик қаҳрамон 
туйғуларининг шиддат билан динамик тарзда ўсиб боришига замин 
яратади.
Агар шеър композицион тузилишига эътибор қаратсак, //Айт сен, 
Ажиниёзнинг қўшиқларидан// мисраси шеър давомида беш маротаба 
такрорланиб композицион занжирни, шеърдаги биринчи мисра якуний 
сатрда ҳам такрорланиши шеърий ҳалқани юзага чиқаради. Бу эса 
Ибройим Юсупов шеърлари композицион жиҳатдан ўзига хослигини 
намоён этади. 
Иккинчи бандга назар ташласак, “с” ундоши такроридан ҳосил 
бўлган диссонанснинг намоён бўлишини кузатамиз: 
Созин сабо ёдлаб, сўзин ел билган
Бир шоир дунёга келдию. Кетди…


38 
Сатрлардаги 
“с” 
товушига 
хос 
сирғалувчанлик 
сознинг 
оҳангларини ёдга солади. Халқ қўшиқларига хос бўлган мусиқийлик 
шеър оҳанги билан уйғунлашиб поэтик мазмунни кучайтиришга хизмат 
қилади. Шеъриятдаги мусиқийлик ҳақида сўз юритган профессор 
А.Сабирдиновнинг қайд этишича: “Мусиқийлик товуш ва сўз такрори, 
композицион ҳалқа ва занжир, анафора ва эпифорик такрорлар, қофия 
ва вазн жилолари орқали юзага келади” [1, 137]. Кўринадики, “такрор 
услуб билан боғлиқ унсур сифатида матн замирида ётган асосий ғоя-
муддаони алоҳида таъкидлаш ва тасвирга эмоционал тус беришга 
хизмат қилади” [2, 197].
Ибройим Юсуповнинг инсонпарварлик, халқлар дўстлиги ғоялари 
ифодаланган “Бир одамни бир одам” номли шеърида кишилар 
ўртасидаги меҳр-муҳаббат, оқибат туйғулари поэтик фикр билан 
уйғунлашиб, шеърнинг бадиий-эстетик хусусиятларини оширган: 
Қандай яхши, биродар, 
Одамзотнинг юраги –
Бир одамни бир одам 
Жондек яхши кўради. 
Шоир инсонга хос туйғулар ифодасини тараннум этар экан, 
юракдаги ҳисларнинг мавжланиши, меҳр-муҳаббатнинг балқиб 
туришини сатрлар замирига жо этади. Шоир фонетик анафора орқали 
поэтик мақсадини янада ойдинлаштириб, шеърнинг эмоционал 
тасвирийлигини оширади: 
Биров кетса орадан, 
Биров унга йиғлайди. 
Бир одамдан бир одам 
Бориб кенгаш сўрайди.
Банддаги мисралар бошида такрорланган “б” товуши оҳангидан 
бутун башариятга хос бўлган одамийлик сифатлари балқиб туради. Бу 
эса халқнинг азалий қадриятлари 
билан боғлиликда умуминсоний ғояларнинг ифодаланишига хизмат 
қилади. Профессор Б.Кaримовнинг фикричa, ундош товушлaрдa ҳaм ҳис 
қилиниши лозим бўлгaн хусусиятлaр мaвжуд. Aлбaттa, ҳaр бир 
товушнинг тaбиaтидa мaзмунгa хос нимaдир яширин бўлaди. [3, 70].
Кейинги бандларга эътибор қаратсак, эзгуликнинг улуғланиши, 
халқлар дўстлиги ғоялари тараннум этилади: 
Яхшилик гул очарми, 
Халқлар тотув яшарми, 
Суймаганда агарда 
Бир одамни бир одам! 


39 
Халқларнинг бир-бирига бўлган меҳр-оқибатини башариятнинг 
эзгулик йўлидаги бирлашувида кўрган шоир “тошюраклар”нинг 
меҳрдан эришини, одамизод бир-бирига меҳрли бўлишини истар экан
қуйидаги мисраларда инжу мақсадларини поэтик тарзда ифодалайди: 
Сипқориб меҳр косасин 
Тошюраклар юмшасин, 
Доим севиб яшасин, 
Бир одамни бир одам.
Хулоса шуки, Ибройим Юсупов шеърларининг ғоявий-эстетик ва 
бадиий жиҳатдан таъсирчанлигида фикр ва туйғу уйғунлиги 
сингдирилган ифодалар, оҳангдорлик ва мусиқийликни таъминловчи 
эвфоник элементлар ва стилистик воситалар шоир бадиий маҳоратини 
намоён этишга хизмат қилган.
Фойдаланилган адабиётлар 
1. 
Исҳоқов Ё. Сўз санъати сўзлиги. – Тошкент: “O’zbekiston”, 2014. 
– Б.197. 
2. 
Сабирдинов А. Ойбекнинг шеърий маҳорати. – Тошкент: Фан, 
2005. – Б.137. 
3. 
Каримов Б. Адабиётшунослик методологияси. – Тошкент: 
Muharrir, 2011. – Б.70. 
4. 
Ибройим Юсупов. Қоратол: шеърлар ва достонлар. – Тошкент: 
Адабиёт ва санъат нашриёти, 1988. – 128 б.

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling