Ikki elning tanti


ИБРОЙИМ ЮСУПОВ ШОИР ВА ТАРЖИМОН


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/54
Sana25.03.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1295289
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   54
Bog'liq
И Юсупов ижоди фаолияти, шеърлар

ИБРОЙИМ ЮСУПОВ ШОИР ВА ТАРЖИМОН 
Адабиётшунослик кафедраси 
катта ўқитувчиси С.Хўжаев 
Annotatsiya
Ushbu maqolada qoraqalpoq adabiyotining yetuk vakili bo’lgan 
Ibroyim Yusupovning hayot yo’li va ijodiy merosi haqida ma’lumot berildi. 
Ijodkorning she’rlari tahlil qilindi.
Tayanch so’z va iboralar: qoraqalpoq adabiyoti, shoirlik, tarjima 
nazariyasi, she’riy janrlar, metod 
Замонавий қорақалпоқ адабиётининг буюк намояндаси, юксак 
салоҳият соҳиби, шахси ҳам, адабий мероси ҳам абадийликка 
муҳрланган сиймолардан бири Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ 
шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони, Бердақ номидаги давлат мукофоти 
соҳиби, Қорақалпоғистон Республикаси мадҳияси матни муаллифи “чўл 
булбули” Иброҳим Юсупов (1929-2008) Чимбой туманининг “Анна” 
овулида туғилган. Ўттиздан ортиқ шеърий ва насрий тўпламлари чоп 
этилган. У Нукус педагогика институтини тамомлаб, ўша ерда 


21 
адабиётдан дарс берди. Кейин «Амударё» журналида мухаррир бўлиб 
ишлади, илмий ишлар билан шуғулланди. Унинг дастлабки “Ватаним” 
шеъри 1946 йилда матбуотда эълон қилинган. 1955-йили “Кунчиқар 
йўловчисига”, 1959-йили “Ойлар”, 1960-йили “Етти наво”, 1962-йили 
“Дала орзулар”, 1966-йили “Кўнгил кўнгилдан сув ичар”, 1971-йили 
“Тўмарис”, 1974-йили “Илҳом”, “Ташвишларга бой дунё”, 1987-йили 
“Тузли шамоллар”, 1988-йили “Кўнгилдаги кенг дунё”, 1989-йили 
“Беклигингни бузма сен...”, 1995-йили “Ҳар кимнинг ўз замони”(2004-
йили) номли шеърий тўпламлари ва достонлари нашрдан чиқди. Унинг 
икки жилдлик “Танланган асарлар” тўпламлари икки маротаба – 1978-
79 йилларда ва 1992-йилда нашр қилинган. «Ўйлар», «Етти давон», 
«Илҳом» каби шеърий тўпламлари; «Ўртоқ Муаллим», «Санъаткор 
қисмати», «Акация гуллаган жойда», «Қорақалпоқ ҳақида ривоят», 
“Актрисанинг иқболи” сингари достонлари ва кўплаб драматик 
жанрдаги асарлари ХХ аср қорақалпоқ адабиёти ривожига катта ҳисса 
бўлиб қўшилди. 
И.Юсупов «Қизиқчи Умирбек» номли комедия ёзиб, унда халқ 
латифаларидаги Умирбек образи орқали жамиятда учраб турадиган 
турли иллатларни танқид қилди. 
«Тўмарис» достонида шоир қадимги афсонанинг сюжетини 
кенгайтириб, унга бугунги куннинг ҳам муҳим муаммоларини қўшиб 
ажойиб асар яратган. Маълумки, қорақалпоқ фольклорида аёллар 
образи кўтаринки рухда куйланган. Бунга мисол қилиб «Қирқ қиз» 
достонини кўрсатиш мумкин. Шоир «Тўмарис» достонида ана шу 
анъанани маҳорат билан давом эттирган. 
Таржимон сифатида жаҳон адабиёти намояндаларидан Ҳофиз, 
Алишер Навоийнинг бир қанча ғазаллари, ғазаллари, Умар Ҳайём 
рубоийларини, А.С.Пушкин шеърлари, М.Ю.Лермонтовнинг “Мцири”, 
Т.Шевченконинг “Катерини” поэмалари, Шекспир сонетлари, Гёте, 
Шиллер, Байрон, Мицкевич, Блок шеърларини, М.Охундовнинг 
“Пушкин ўлимига” номли поэмасини қорақалпоқ тилига юксак 
маҳорат билан таржима қилиб, қорақалпоқ миллий адабиётини бадиий-
ғоявий, шаклий жиҳатдан бойитди. Мумтоз шарқ адабиёти 
намояндалари ижодидан руҳланган шоир “Баҳор ва сен” номли 
ғазаллар мажмуасини яратди. Бағишлов характерига эга бўлган 
туркумга, Ҳофиз, Лутфий, Навоий, Фузулий, Машраб, Нодира, Фурқат 
каби шоирларга бағишланган ўн еттита ғазал киритилган. “Кўрдим”, 
“Ўзбек сўзи” ғазалларидан буюк ўзбек шоири шеъриятини қадрлаш 
мазмунидаги сатрлар жой олган. А.Навоийнинг “Хазойин ул-
маоний”нинг иккинчи “Наводир уш-шабоб” девонида “Уйғот” радифли 
бир ғазал бор. Матласи шундай бошланади:


22 
Шўх икки кўзингни ноз уйқусидан уйғот 
То уйқулари кетсун гулзор ичида уйғот... 
Қорақалпоқ шоири ушбу ғазалга назира боғлайди. Назира етти 
байт, аруз вазнида битилган. Унда назира боғлаш санъати талаблари 
тўла сақланган. 
Йар, ойан наз уйқидан тан сеҳар болыр қалды, 
Жене Этио бойында необеҳер болыр қалды... 
Кийиклер куралайлап устурт шеллигинде, 
Саманбай тоғайында беҳер болыр қалды. 
Беҳер шиқсин деп айазда кеп қойдын айазийди, 
Энди мине Ибрайымға беҳер болыр қалды. 
И.Юсупов ғазалида замон ва макон талқини аниқ берилган бўлиб, унда 
қорақалпоқ ҳаёти тасвирланади.
И.Юсуповнинг асарлари рус, қирғиз, туркман, қозоқ, украин, 
белорус, грузин, латиш, болгар ва бошқа халқлар тилларига таржима 
қилинган. 
Шоир шеърлари ўзбек тилига А.Орипов, Шуҳрат, Ҳалима 
Худойбердиева, Ойдин Хожиева, Муҳаммад Али, Омон Матжон каби 
шоирлар томонидан таржима қилинган. 
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида И.Юсупов 
номидаги мактаб бунёд этиш, мактаб олдида шоир ҳайкалини ўрнатиш, 
босмахона ташкил қилиш бўйича ташаббуслари билан чиққанидан сўнг, 
бу ишлар амалга оширилди. 
Адабиётлар 
1. 
Нурмухаммедов М. Қорақалпоқ адабиёти тарихи. Т. 1978. 
2. 
Тожибоев А. Сир қўшиқлари. Т. 1970. 
3. 
Qаraqapaq edebiyatы tariyxы.- Nekis, 1983.- B.101. 
4. 
Юсупов И. Стихи. Пер. каракалп. М., «Худож.лит», 1976. 168 
стр. 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling