Ikki elning tanti
ҚАРДОШЛАР ҚУРУЛТОЙИДАГИ ҚАДРДОНЛИК
Download 1.16 Mb. Pdf ko'rish
|
И Юсупов ижоди фаолияти, шеърлар
ҚАРДОШЛАР ҚУРУЛТОЙИДАГИ ҚАДРДОНЛИК
Сиддиқ МЎМИН, ФарДУ профессори, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси Ҳаётда етти ухлаб тушингга кирмаган шундай кутилмаган воқеалар ҳам бўладики, улар режаларингга ҳам, тақдирингга ҳам таъсир қилади. Қуйида шахсий ҳаётимда рўй берган мана шундай тарихий воқеалардан бирини қоғозга туширмоқчиман. ...1995 йилнинг 20 ноябрь куни. Амалда мустақиликка эришган бўлсак ҳам, “пахта яккаҳокимлиги” асоратидан қутула олмаганлигимиз боис бундай пайтда юқори синф мактаб ўқувчилари, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари талаба ва ўқитувчиларининг ўрни ёппасига пахта далаларида бўлар эди. Мен ҳам “Эртага навбатдаги сменага пахтага кетаман...” деб хўжаликдаги рўзғор юмушларини энди битириб турганимда, уйимиздаги шаҳар тармоғига уланган телефонимиз овоз бериб қолди. – Шефана, тайёрмисиз? – деди қўнғироқ эгаси – факультетимиз декани Хурсанд ака Шарафиддинов одатдаги норасмий вазиятлардаги эркалаш мурожаат шакли (“шефана”) орқали ҳазиломуз оҳангда. – Ҳа, тайёрман. Эртага пахта штабига қаердан, нечада жўнаймиз, Хурсанд ака? – дедим бошлиғимиз кайфияти яхшилигидан мен ҳам хурсанд бўлиб. – Эртага эмас – ҳозир! Пахта штабига эмас – Тошкентга, Чингиз Айтматов билан учрашувга борасиз! – деди Хурсанд акам кутилмаганда. – Ҳазилни ҳам оласиз-да, Хурсанд ака! Пахта пайтида Тошентга, бунинг устига Чингиз Айтматов (!) билан учрашувга юборармидингиз, – дедим мен деканимиз гапига ишонмай. – Ҳазил эмас, рост гапиряпман. Эртага Тошкентда “Туркистон – умумий уйимиз” деган форум бўлар экан. Бизнинг вилоятимиздан ижодкор сифатида сиз борар экансиз. Икки соатдан кейин Марғилондан Тошкентга поезд жўнайди. Шунга улгуришингиз керак! – деди қатъий оҳангда. Ишонмасликнинг иложи қолмади. 1995 йил 21 ноябрь куни эрта тонгда поезддан тушиб, белгиланган манзил – “Тошкент” меҳмонхонасига етиб бордим. Республикамиздан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон мамлакатларидан келган нуфузли меҳмонлар билан бирга нонушта қилиб, икки ёнига алвон рангларда “Фестиваль қатнашчиларига алангали салом!” деб ёзиб қўйилган махсус 10 икарус автобусида пойтахтимиз марказида жойлашган муҳташам “Туркистон” саройига йўл олдик. Карнай-сурнай садолари остида кутиб олинганимиздан кейин соат роппа-роса 10:00 да саройда анжуман бошланди. Кўзларимга ишонгим келмайди: иш кийимида, изғиринли пахта даласида бўлишим керак бўлган паллада оқ кўйлакка галстук таққан ҳолда пойтахтдаги данғиллама санъат саройида Марказий Осиёда истиқомат қилаётган қардош халқлар вакилларининг қурултойида ўтирибман! Қурултойни ташкилот қўмитасининг раиси, таниқли қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов қисқача кириш сўзи билан очди. Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон Республикаси Президенти Асқар Акаев ва Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоновларнинг қурултой қатнашчиларига йўллаган табриклари ўқиб эшттирилди. Табрикларни жисму жоним қулоққа айланиб тинглаб ўтирар эканман, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг: «“Кўпчилик кўтарган юк енгил бўлади”, дейди доно халқимиз. Азалдан қон-қардош, туғишган беш халқнинг адабиёт, маданият, илм-фан арбоблари биргалашиб иш юритиб, қардош халқлар ўртасида асрлардан буён давом этиб келаётган маънавий алоқаларни кучайтириб, уни янада юксакликка кўтаради, деб умид қилман» деган гаплари, Қирғизистон Президент Асқар Акаевнинг «Қирғиз халқида “Қўлдаги бармоқлар бошқа-бошқа бўлгани билан бир билакка бириккан” деган нақл бор. Шу каби биз, Туркистон халқлари бир неча мамлакатдарда яшасак ҳам, тўпланиб, бир билакка бирлашамиз...» дея билдирган тилаклари мениг хотираларимга муҳрланиб қолди. Президентлар табриклари ўқиб эшиттирилганидан кейин Чингиз Айтматов тарихий маърузаси тингланди. – Биз Тошкентга ўзимизнинг ташвиш ва муаммоларимизни, орзу ва истакларимизни, энг яхши нияту режаларимизни биргаликда, баҳамжиҳат муҳокама қилиш учун, қолаверса, Марказий Осиё миинтақаси замонавий маданиятининг бугунги аҳволини таҳлил этиш учун тўпландик, – деган эди ўшанда Чингиз Айтматов. Маъруза юзасидан қурултой делегатлари – Ўзбекистон ва Қозоғистон халқ ёзувчиси Тулепберген Қаипбергенов, Қозоғистон халқ ёзувчиси Абдужамил Нурпеисов, Қирғизистон маданият ишлари вазири Чолпонбек Базарбаев, Тожикистон фанлар академияси академиги Муҳаммад Осимов, қозоғистонлик таниқли шоир Мухтор Шаханов, Ўзбекистон халқ шоири Ибройим Юсупов ва бошқалар сўзга чиқиб, 11 қурултойнинг дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, ўзаро ҳамкорикдаги ўрни ва аҳамиятини ривожлантириш ҳақидаги фикрларни тўлиб-тошиб гапирдилар. Анжуман қатнашчилари минтақа илмий-адабий жамоатчилиги халқаро ҳаракати – “Марказий Осий мамлакатлари халқаро маданият ва арбоблари ассамблеяси”ни тузиш тўғрисида қарор қабул қилдилар. Шундай қилиб, Марказий Осиёда минтақа маданияти ва санъати ривожига ҳисса қўшиш учун бел боғлаган янги бир тузилма – ҳукуматга алоқадор бўлмаган ташкилот дунёга келди. Кўплаб делегатлар қаторида мен ҳам ассамблея раҳбарлигига кўрсатилган номзодлар учун овоз берган эдим ўшанда. Унга кўра атоқли адиб Чингиз Айтматов ассамблея президенти, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубов биринчи вице-президент этиб сайланди. Қурултой аҳли Марказий Осиё халқлари маданият арбобларига мурожаатнома қабул қилди. Беш республика санъат усталарининг катта концернти намойиши билан анжуманнинг расмий қисми якунлангандидан кейин “Наврўз” ресторанида бир пиёла чой устида, “Тошкент” меҳмонхонасида шинам дам олиш хоналарида дўстона суҳбатлар давом эттирилди. Ўзбек ва Қорақалпоқ халқининг севимли шоири, адиби, драматурги, таржимони, давлат ва жамоат арбоби Ибройим оға Юсупов билан бизнинг яқиндан, дилдан танишувимиз ва дўстона суҳбатларимиз мана шу дамлардан бошланди. Ибройим оға ёш жиҳатдан дадам билан тенг-туш, эгаллаган лавозим ва мавқеи, таниқлилик даражаси бўйича ҳам мендан анча баланд бўлишига қарамай, мен билан шу даражада самимий, дўстона суҳбатлашдиларки, бу суҳбатлар менинг ҳаётимдаги энг ўчмас саҳифалардан ўрин олди. Ўша пайтда янги чиққан китобларига дастхат ҳам ёзиб бердилар. Биз талабалик пайтларимизда хоразмлик курсдош дўстим Оллоназар Йўлдошев билан Ибройим оға қаламига мансуб “Менинг йигит вақтим, сенинг қиз вақтинг” шеърини такрор-такрор ўқиб катта бўлганимизни айтганимда у кишининг кўзлари яшнаб кетган эди. Орадан йиллар ўтиб, 1999 йили мен учун эски қадрдон бўлиб қолган Ибройим Юсупов билан Бешёғочда жойлашган олий педагогика институти меҳмонхонасида яна дийдорлашиш насиб қилди. – Эртага мен Президентимизнинг қўлидан орден олишга бораман. Узоқ йўлдан чарчаб келдим. Ухлаб қолмаслигим учун эрталаб 6:00 мени уйғотиб қўйинг, – деб илтимос қилдилар. Мен айтилган ваытда уйғотгани кирсам, ўзлари уйғониб, тайёргарлик кўриб ўтирган эканлар. 12 – Кечки пайт еттиларда шу ерда бўлиб туринглар. Орден олганимни нишонлаймиз, – дедилар Ибройим оға. Чиндан ҳам ўша куни бу ният амалга ошди. Шу-шу биз улуғ шоир оғамиз билан ота-бола, ака-укадек бўлиб қолдик. Қардошлар қурултойи кунидан бошланган бу қадрдонлик абадий бўлиб қолсин. Download 1.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling