Ikki elning tanti


ИБРОЙИМ ЮСУПОВ ИЖОДИГА ЧИЗГИЛАР


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/54
Sana25.03.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1295289
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   54
Bog'liq
И Юсупов ижоди фаолияти, шеърлар

ИБРОЙИМ ЮСУПОВ ИЖОДИГА ЧИЗГИЛАР 
 
 
Қурбонова М.О., 
филология фанлари бўйича
фалсафа доктори, ФарДУ. 
 
АННОТАЦИЯ: Ушбу мақолада Қорақалпоқ халқ шоири Ибройим 
Юсуповнинг ҳаёт фаолияти, ижод йўли ёритилган. Ўзбек шоирлари 
томонидан таржима қилинган қатор шеърлари бадиий таҳлилга 
тортилиб, шоир ижодининг ўзига хос услуби ҳақидаги фикрлар ўрин 
олган. 
Калит сўз ва иборалар: Қорақалпоқ, шоир, ношир, адиб, фалсафа, 
оҳанг, жаранг, хослик, дардчил, ҳис, сермазмун, серқирра, истеъдод, 
масъулият, ўзига хослик, садоқат, инсонийлик куйчиси. 
Қорақалпоқ адабиётини Ибройим Юсуповсиз тасаввур этиб 
бўлмайди. У ўз замондошлари орасида ёрқин ва арзирли из қолдирди 
десак муболаға бўлмайди. Чунки Ибройим Юсупов икки аср оралиғида, 
яъни XX асрнинг охири ва XXI асрнинг бошларида яшаб, ўзига хос 
сермаҳсул ва сермазмун ижод оламини яратди. Ушбу даврларда у 
серқирра меҳнат фаолияти билан барчага ўрнак бўлди. Ибройим 
Юсупов дастлабки фаолиятини оддий мактаб ўқитувчиси сифатида 
бошлаб, кейинчалик “Амударё” журналининг бош муҳаррири, Нажим 
Дав Қораев номидаги тил ва адабиёт институти илмий ходими
Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, “Эркин Қорақалпоғистон”
газетаси бош муҳаррири, ҳаётининг энг сўнгги йиларида эса Тинчлик 
қўмитасининг Қарақалпоғистон бўлимига ва 1994-2000 йилларда эса 
Республика Маънавият марказига раислик қилди. Қизиғи шундаки,
Ибройим оға оддий фаолият билан шуғғулланиб қолмади.У ўз ўзига ўта 
талабчан, масъулиятли ва қатьиятли бўлганлиги сабабли ҳаёти ҳам ана 
шундай шиддатли ва саргузаштларга бой бўлган десак балки адашмаган 
бўламиз.
Бугунги кунда эса, Ибройим Юсуповни, нафақат оддий ўқитувчи, 
илмий ходим, бош муҳаррир, раис, балки бетакрор истеъдод эгаси, ўз 
халқининг севимли шоири сифатида эсга оламиз.Болалик чоғлариданоқ 
шеъриятга меҳр қўйган Ибройим кўплаб халқ достонларини ёд биларди. 
Кейинчалик жаҳон адабиёти дурдоналари билан яқиндан танишди, 
шунинг билан бирга бадиий адабиётга бўлган қизиқиши янада ортди. 
Поэтик маҳорат сирларидан баҳраманд бўлиб борган сайин, шоир 
сифатида халқимизга танила бошлади. Илк шеъри “Ватаним” ва 
кейинчалик “Бахт лирикаси”, “Кунчиқар йўловчисига”, “Ўйлар”, “Етти 
наво”, “Дала орзулари”, “Кўнгил кўнгилдан сув ичар”, “Тўмарис”, 


30 
“лҳом”, “Ташвишларга бой дунё”, “Тузли шамоллар”, “Кўнгилдаги кенг 
дунё”, “Беклигингни бузма сен”, “Ҳар кимнинг ўз замони бор”каби 
тўпламлари нашр этилган. Кейинчалик шоирнинг икки жилдли
“Танланган асарлар” тўплами ҳам нашрдан чиққан эди. Кўриниб 
турибдики, шоир сифатида жуда катта оғриқ, дард, ўйчанлик, баъзида 
эса шукроналик билан дунё муаммоларини кўра олган ва шеърий 
мисраларда ёрқин ифодалаб берган. Атиш мумкинки, дунё дардлари 
худдики шоирнинг жон дардига айланган.
У ўзи туғилиб ўсган замин, Ватанини севиб мадҳ этган, ҳар бир 
қаричи унга азиз ва қадрли. Шоир ўз халқи тарихини, анъаналарини, 
урф-одатларини борича севади ва барчани ўз ҳолича севишга чорлайди: 
Тингласам, ўзгариб менинг ҳолатим, 
Дил сармаст булбулга айланар мудом. 
Мен уни тингласам, туққан элатим, 
Ери жаннат бўлиб кўринар шу дам. 
Юлдузлар заминга тизилсин десанг, 
Ёмон шоир четга сурилсин десанг, 
Ўлсам, мени қайта тирилсин десанг, 
Айтгин сен Ажиниёз қўшиқларидан. 
Шоир ўзининг “Бир одамни бир одам” шеъри китобхонни 
“дўстлик”,”биродарлик” деган мўъжаз бир одамийлик оламига 
етаклайди, бир қарашда оддий ва содда шеърий мисралар гўёки “Буюк 
муҳаббат”га айланади, назаримизда:
Қандай яхши биродар,
Одамзотнинг юраги. 
Бир одамга бир одам
Бўлса доим кераги. 
Бир одамни бир одам, 
Суйиб қолар танишса. 
Бир одамни бир одам, 
Соғинади олисда. 
Шоирнинг “Тошқин бўлиб оқиб ўт” қуйидаги шеъри мисраларида жуда 
кучли даъват борлиги китобхонга доимо сезилиб туради. Фалсафий, 
мушоҳадага бой сатрлараро, даъваткор шоир, барчани меҳр оқибатли 
бўлишга, барча миллат ва халқ вакилларини бирдай, бир кўз билан 
кўришга, тинч ва осуда замонда, ким ва қайси касб эгаси бўлишидан 
қатъий назар, яйраб яшаш, ёниб, иштиёқ билан билим олиш, ишлаш, 
ҳаволанмаслик, яъни кибрга берилмаслик, фидоийлик, саховатпешалик, 
тирикликнинг, инсонга бериладиган бир марталик умрнинг, ёшликнинг, 
вақтнинг қадрини юракдан ҳис қилар экан, қадрига етиш кераклигини 
такрор-такрор уқтиришга уринади: 


31 
Замонанг бор яйраб даврон сурмоққа, 
Дрё бўлсанг, тошиб- тошиб оқиб ўт. 
Елман десанг, шамолдай чоп тўрт ёққа, 
Булут бўлсанг кўнгилларга ёғиб ўт. 
Гулман десанг, хумор боқтир кўзларинг, 
Тилман десанг, маржондай тиз сўзларинг. 
Қон-қардошдан бурма асло юзларинг
Гоҳ-гоҳида эшигини қоқиб ўт. 
Шоирнинг куйинчаклиги унинг шеърий мисраларида янада ёрқинроқ
намоён бўлади. Севгини ҳам ўзига хос тарзда, ўзгача бир ҳолатда 
ифодалашга эришади. Шоир “кечиккан” севгисини табиатдаги 
ўзгаришлар билан боғлаган ҳолда, “кечиккан” анор гулига, анор 
пўстлоғи қизил гул, яъни севги-муҳаббат рамзи эканлигига ишора 
қилади ва қиёслаш орқали, муҳаббат, севги вақт ва жой-ошиён 
танламаслигини эътироф этади:
Юр севгилим боғ сайлига борайлик, 
Бахт-иқбол боғида анор гуллади. 
Мевали оғочлар довчага кириб, 
Гул тўккан чоғида анор гуллади. 
Қирмизи гул монанд анор пўстлоғи, 
Ёшлик диёридир –муҳаббат боғи. 
Ёздан сўнг куз келар, дема бу ёғи, 
Айни ёз чоғида анор гуллади. 
Инсон, унинг қадрига етиш, азоб-уқубат кўрмаган инсоннинг азоб 
нима эканлигини англамаслиги, дарди бор одамнинг дардини дади йўқ 
одам ҳис қила олмаслигини “Англамас” номли шеър сатрлари орқали, 
солиштириш, сифатлаш, қиёслаш каби поэтик воситаларда ўз 
ифодасини топганлигининг гувоҳи бўламиз: 
Қасдинг бордай бунча қийнаб жонимни, 
Аёвсиз чертасан кўнгил торимни. 
Менинг “сен” деб чеккан оҳу-зоримни, 
Худога минг шукур, еллар англамас. 
Гуллар фасли –ўтар, баҳори, ёзи, 
Бесабаб урмагай хазон аёзи. 
Ошиқ Аёз “сен”га битган баёзин, 
Бедард жонлар, ҳиссиз диллар англамас.
Ҳар бир гул ўзига хос ис таратгани каби, ҳар бир миллат ва элат 
тилининг ҳам ўзига хос шираси, оҳанги ва жозибаси бор. Биз юқорида 
тилга олган Қарақалпоқ шоири Ибройим Юсуповнинг ҳам ўзига хос ва 
мос ижод йўли, услуби бор. Ушбу мақолада, шоир шеърларини 
моҳирлик билан ўзбек тилига таржима қилган шоирларимиз- Носир 


32 
Муҳаммадий, Ойдин Ҳожиева, Муҳаммад Али, Маъруф Жалил, 
Янгибой Қўчқоров, Ҳалима 
Худойбердиеваларнинг ҳиссалари 
эътирофга лойиқ деб ўйлаймиз. Қарақалпоғистоннинг ҳассос шоири, 
таржимон ва шоир Ибройим Юсуповнинг порлоқ хотираси асрлар оша 
ҳали узоқ яшайди ва унинг асарлари Ўзбекистондаги кўплаб янги 
тадқиқотларга асос бўлишига ишонамиз.
АДАБИЁТЛАР: 
1.Ибройим Юсупов: “Ижодкор қалбан ёниб яшаши...”. 
http: 
//www.adolatgzt.uz 
2.
Ибройим Юсупов асарлари, китоблари. 
http://kitobxon.com
 
3. Ибройим Юсупов –Жаҳон адабиёти.
http://jahonadabiyoti.uz
 
4. Курбонова М.О. Aesthetical and philosophical views in the hermeneutical 
features of the independence poems.Восточный журнал социальных 
наук.Том 2, выпуск №05.
https :/www.supportscience.uz/index.p

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling