Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти
Download 95 Kb.
|
6.Mitral illat
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Патогенези. а.
- 4. Патологик анатомия.
1. Этиологияси. Чап атриовентрикуляр тешик торайиши -митрал стенози асосан ревматизм, кам ҳолларда септик эндокардит натижасида вужудга келади.
2. Тарқалиши. Митрал стенози митрал қопқоқ нуқсонла-рининг 45-70 фоизини ташкил қилади. Одатда ёшларда, кўпинча аёлларда учрайди. 3. Патогенези. а. Митрал стенози қон оқимини чап бўлмачадан чап қорин-чага ўтишида қаршилик кўрсатади. Қон бўлмачадан қоринчага ўтиш даврида маълум миқдордаги гқон чап бўлмачада цолиЬ кетади. Бўлмача бу даврда ўпка венаси-дан нормал миқдордаги қонни олади, бўлмачада босим кўтарилади. Бўлмача мушаклари жуда кучсиз ва тезда кенгаювчан. Чап бўлмачада қон босими ошиши ўпкада қон димланишини чақириб, ўпканинг қон айланиш ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. Митрал стенози жадаллашуви юракдан чиқадиган қон ҳажмини анча камайтиради. б. Ўнг қоринча чап ьқоринчанинг қон билан тўлишини таъ-минлаб, муттасил митрал қопқоқ стенози қаршилигини баратараф қилиб туради. Ўпка венаси босимининг ошиши барорецепторларни таъсирлайди ва ўпка артериялари спазмасини (торайишини) вужудга келтиради (Китаев рефлекси). Торайган митрал тешиги ва ўпканинг икки-ламчи вазоконструкциясини енгиш учун ўнг қоринча нор-мал кўрсаткичдан 3-5 марта кучлироқ қисқаради ва қон-нинг дақиқали ҳажмини меъёрида ушлаб туради. Вақт ўтиши билан ўнг қоринча гипертрофияланади, кейинча-лик зўриқиб ишлаши натижасида унинг кенгайиши (дилатацияси), унинг етишмовчилиги ривожланади ва катта қон айланиш доирасида қон димланиши пайдо бўлади. в. Митрал стенозида чап қоринчага диастола вақтида қон кам. Унинг мушаклари атрофияга учраб боради, чап қорин-ча ўлчами кичиклашади. 4. Патологик анатомия. Митрал стенозида патоморфоло-гик ўзгаришлар гранулеманинг чандиқланиши, қопқоқ та-бақаларининг склерозланиши ва ўзаро битиши, пай ипча-ларининг қалинланиши ва калталаниши натижасида те-шикни торайиши билан ифодаланади. Митрал тешик май-дони меёрда 4-6 см2 ташкил этади. Митрал стенозида те-шик 1,5 см2 гача ва ундан ҳам кўпроқ торайиши мумкин. Мазкур иллатда қоннинг чап бўлмачадан чап қоринчага ўтиши қийинланиши натижасида чап бўлмача гипертро-фияланади, сўнгра унинг дилатацияси ривожланади. Download 95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling