Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти


Download 95 Kb.
bet2/12
Sana30.04.2023
Hajmi95 Kb.
#1402396
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
6.Mitral illat

Машғулот мақсади. Талабалар қуйидагиларни билмоқ-лари керак:
1. Чап бўлмача ва қоринча гипертрофияси ёки дилатация белгиларини, ҳамда чап қоринча фаолиятиннг толиқиш ало-матларини аниқлаш.
2. Митрал қопқок; етишмовчилиги ёки митрал тешиги то-райиши белгиларини топиш ва баҳолаш.
3. Митрал нуқсонлари этиологияси, клиник белгилари ва асоратларини аниқлаш.
4. Аралаш нуқсонда устунлик қилувчи иллат турини бел-гилаш.
Мавзу мазмуни
Юрак митрал нуқсони - юракнинг чап бўлмачаси билан қорин-часи ўртасидаги (атриовентрикуляр) тешик соҳасида қонни кичик доирасидан каттага қийинчиликда ўтиши билан куза-тиладиган митрал қопқоқ зарарланиши. Юрак етишмовчилиги аксарият чап қоринча, кейин ўнг қоринча дамланиши
кўринишида ифодаланади.
А. Митрал копкок етишмовчилиги (митрал етишмовчилик).
Цопқоқ аппарати тузилишининг ўзгариши туфайли чап қоринча систоласи вақтида табақа тўлиқ ёпилмайди, нати-жада қоннинг бир қисми орқага - қоринчадан бўлмачага қай-тиб тушади. Юрак нуқсонлари билан оғриган беморларнинг кам қисми (тахминан 10 фоизи) холис митрал қопқоқ етиш-мовчилигини ташкил қилади. 1. Этиологияси.
а. Функционал ёки нисбий қопқоқ етишмовчилигида мит-рал қопқов; ўзгармайди, унинг тешиги кенгаяди ва қопқоқ табақалари систола даврида атриовектрикуляр тешикни зич ёпмайди. Функционал қопқоқ етишмовчилигини ву-жудга келтирувчи сабаблар:
(1) Вегетатив нерв аппарати дисфункциясида (фаолия-ти бузилишида) қопқоқ ҳалқасини ташкил қилувчи ай-ланма мушак толалари заифлашиши (бўшашиши) мум-кин, натижада қопқоқ тешиги кенгаяди.
(2) Қопқок, табақаларини тегишли ҳолатда ушлаб ту-рувчи папилляр мушак шикастланганда, унинг тонуси пасайганда систола даврида копқоқ табақалари қисман чап бўлмача бўшлиғига тушади, тонуси кучайганда эса, қопқоқ табақалари митрал тешикни тўлиқ ёпмайди, тирқиш қолади.
(3) Яллиғланиш, дистрофия, склероз туфайли миокард зарарланганда чап қоринча бўшлиғи катталашади ёки митрал тешиги кенгаяди ёки папилляр мушаклар ши-кастланади, натижада тешик зич ёпилмайди.

Download 95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling