Ilmiy jurnal


№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL


Download 5.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/303
Sana17.08.2023
Hajmi5.39 Mb.
#1667927
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   303
Bog'liq
psixologiya 1 son 2023

№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
 
115 
замонавий таълим мутахассиснинг касбий маҳорати, ривожланган индивидуал қобилиятлари, 
интеллектуал салоҳияти ва касбий жиҳатдан аҳамиятли шахсий хусусиятларини ўз ичига олган 
инсон капитали стратегиясини амалга оширади. Бунинг учун янги интенсив таълим технологиялари, 
таълим жараѐнини қуришга ижодий ѐндашиш асосида тегишли таълим муҳити, методикаси ва 
таълимни ташкил этишни шакллантирирувчи ижодий таълимга ўтишни тақозо этади. 
Ижодий инновацион таълим жаҳонда таълимнинг инновацион тури сифатида ўз мавқеини 
мустаҳкамламоқда, унинг асосий йўналиши ижодий фикрлашни шакллантириш, ижодий қобилият 
ва интеллектуал салоҳиятни ривожлантириш, замонавий муаммоларни ҳал қилишда янги 
ѐндашувларни излашдир. Айнан, ижодий таълим шахснинг ижодий ўзини ўзи ривожлантириши
ўзини ўзи белгилаши ва ўзини ўзи англаши учун имкониятларга эга. Бу қоидалар инновацион олий 
таълимни ривожлантириш миллий таълим ташаббусида ўз ифодасини топган бўлиб, у ижодий 
шахсни ривожлантириш ва ўз-ўзини такомиллаштиришга қодир инноваторларни етиштиришни 
устувор вазифа сифатида белгилаб беради. 
Ижодий инновацион таълим инсоннинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга, билим ва 
кўникмаларни ривожланиш салоҳиятига айлантириш орқали унинг касбий онгида инновацияларга 
бўлган муносабатни мустаҳкамлашга қаратилган. Бундай ижодий ўрганиш илм-фанда ўзимиз ва 
келажагимиз яратувчиси бўлишга ундайди. 
Илмий-ижодий ривожланиш муаммоларни олдиндан кўриш ва уларни ҳал қилиш 
вариантларини лойиҳалаш доирасини кенгайтиради. Бу замонавий тадқиқотчи фаолиятида асосий 
ижтимоий фаолият бўлиши ва вақт ўтиши билан технологик тараққиѐтни тезлаштириш 
жараѐнларида иқтисодий вазиятнинг ўзгариши билан рақобатбардошликда унинг муваффақиятини 
таъминлаши керак. 
Ижодий таълимда энг кенг қамровли ва самарали усул - бу ҳаракат билан ўрганиш, яъни 
ижтимоий психологик тренинг бўлиб, у ҳақиқий касбий муаммоларни ҳал қилиш, аниқ вазиятларни 
таҳлил қилиш ва ўқув гуруҳининг биргаликдаги фаолияти сифатида мустақил ишлаш шаклини 
амалга оширишга ўргатади. У фундаментал, юқори технологияли, истиқболли амалий, узлуксиз
индивидуал ўзгарувчан, лойиҳа бўлиб, инновацион таълимни бирлаштиради, замонавий 
инноваторнинг тадқиқот ишларини олиб боришда инновацион салоҳиятини оширади. 

Download 5.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   303




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling