Ilmiy jurnal
Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили
Download 5.39 Mb. Pdf ko'rish
|
psixologiya 1 son 2023
Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили. Замонавий ижодий таълимни самарали ташкил
этишдаги асосий нарса фанларни танлаш, ўқув гуруҳларини шакллантириш, тингловчилар ѐки талабаларнинг индивидуал психологик хусусиятларига, эътибор қаратиш шунингдек, амалий тадбирларнинг шакллари ва тақсимотини тўғри тақсимлашга боғлиқдир. Ижодий-инновацион таълимда фанларни танлаш, ўқув дастурини мустақил шакллантириш ѐки уни шакллантиришда иштирок этиш имконияти катта аҳамиятга эга. Бугунги кунда талаба ўз қобилиятлари, таълим олиш эҳтиѐжлари ва ўз карерасини чуқурроқ тушуниш имконияти ва мотивациясидан амалиѐтда кўз олдига келтира олиши лозим. Олий ўқув юртларида эркин танлаш фанларини ўқитишга ўтиши ва истиқболли муаммоларни ҳал қилиш учун инноваторларни тайѐрлаш керакмуҳим аҳамиятга эга. Бу талабалар учун инновацион фикрлашнинг ихтирочилик амалиѐтининг тўпланган компетенцияларининг ижодий изини ўрнатадиган ўқув технологияларидан фойдаланган ҳолда индивидуал таълим дастурларини ўқитиш жараѐнини фарқлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни талаб қилади. Талабаларнинг ижодий изланишлари иш берувчиларга ўз ташкилотларининг инновацион ривожланиши учун кадрларни танлаш ва олий ўқув юртлари учун буюртма асосида кадрлар тайѐрлашни назорат қилиш имконини беради. Ижодий-инновацион таълим олий таълимда фанлараро тадқиқотчиларни тайѐрлаш учун янги турдаги таълимдир. Бунинг учун юқори малакали ўқитувчилар ва талабалар ижодиѐтини, аввало кўп қиррали фанлараро инновацион тадқиқотларига мотивация бериш керак. Масалан, яшаш жойларининг ривожланишини фанлараро ўрганиш экологик, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа кўп тармоқли тадқиқотлар кўникмаларини талаб қилади [1]. Таълим гуруҳларини шакллантириш ижодий-инновацион таълимнинг муҳим нуқтаси бўлиб, унда изланиш, ижодкорлик, ҳамкорлик, интеллектуал салоҳиятни бирлаштириш ижтимоий- психологик муҳитини ўрнатишга боғлиқ. Талаба ва ўқитувчининг индивидуал иши касбий ижодий онгни шакллантиришга қаратилган бўлиб, у билимларни индивидуаллик, кейинги ривожланиш истиқболлари, касбни тушуниш, қадриятлар тизими нуқтаи назаридан ўзлаштиришни ўз ичига олади. Бу курсларни ўзлаштиришнинг маълум бир интенсивлигини, уларнинг муаммоларига шўнғишни, ўқув жараѐнининг ритмини, билимларни чуқурлаштириш ва уларнинг муаммоларини тушуниш учун амалий мотивацияни назарда тутади. https://buxdu.uz |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling