Ilmiy jurnal


№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL


Download 5.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet201/303
Sana17.08.2023
Hajmi5.39 Mb.
#1667927
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   303
Bog'liq
psixologiya 1 son 2023

№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
 
152 
синалувчи талабаларнинг тренинг машғулотларидан керакли кўникмаларни ўзлаштирмаганлиги 
билан изоҳлаш мумкин. 
Талабаларда стресс вазиятида ўз хулқ-атворини бошқаришнинг ривожланиши уларнинг ўз-
ўзини англаши ва ўз-ўзига адекват баҳо беришидан бошланади. Талаба ўзига адекват баҳо беришга 
ўрганиб, ўзига ишончи ортганидан сўнг турли фавқулодда ҳамда қийин вазиятларда ўзининг хулқ-
атворини назорат қилишга ўрганиб боради. Талаба йилдан-йилга тажрибаси ортиб, ўз шахсини 
мустақил таҳлил қила олиш ва баҳолаш имкони ортган сайин ўз хулқ-атворини ҳам назорат 
қилишга одатлана боради. Шу ўринда синалувчи талабаларнинг ўз-ўзига баҳо бериш 
кўрсаткичининг шакллантирувчи тажрибадан сўнг аҳамиятли даражада ўзгармаганлигини 
қуйидагилар билан асослаш мумкин: бу хусусият болаликдан атроф-муҳитдагиларнинг баҳоси ва 
муносабати таъсири остида шаклланади ҳамда уни белгиланган қисқа вақт давомида кутилган 
даражада ўзгартириш қийин эканлиги тасдиқланди.
Аниқловчи тажрибада синалувчиларда фрустрatsiон толерантлик М
1
=3,4 ни кўрсатган ва 
назорат тажрибада эса бу натижа М
2
=8,2 га ўзгарган. Бу рақамлар шундан далолат берадики, 
талабалар билан ҳеч қандай машғулот ўтказилмасдан олдин уларнинг фрустрatsiон толерантлиги 
паст даражада (М
1
=3,4) бўлган бўлса, тренинг машғулотлари ўтилгандан сўнг уларнинг 
фрустрatsiон толерантлиги аҳамиятли даражада (М
2
=8,2) ортган. Бу эса ўтказилган тренинг 
машғулотлари синалувчи талабаларда фрустрatsiон ҳолатларга нисбатан муносабат ўзгарганлигини 
ва бунинг негизида фрустрatsiон толерантликнинг ошганлигини асослайди. Шунга кўра, айтиш 
мумкинки, шакллантирилган тренинг дастури фрустрatsiон толерантлик кўникмаларини оширишга 
ижобий таъсир этган, шунингдек фрустрatsiон толерантлик - синалувчиларнинг стрессга 
барқарорлигига асос бўлувчи муҳим детерминантлардан бири эканлиги тасдиқланди. Бу эса охир 
оқибат синалувчи талабаларнинг стрессга барқарорлигининг ошишига ижобий таъсир 
кўрсатганлиги билан изоҳланади. 
Жадвалда экспериментал гуруҳ синалувчиларининг копинг стратегиянинг муаммони ҳал 
этиш усулини қўллашига кўра натижалар кўрсаткичи аниқловчи тажрибада М
1
=22,3 ни, назорат 
тажрибада эса М
2
=25,3 ни ташкил қилганлиги кўрсатилган, яъни синалувчиларда копинг-хулқнинг 
фаол усули бўлган ―Муаммони ҳал этиш‖ стратегиясини қўллашида аниқловчи ва назорат тажриба 
натижалари ўртасидаги қуйидагича статистик тафовут мавжуд: М
1
=22,3 ва М
2
=25,3 (t=2,65; 
p≤0,001). Бу фарқ синалувчиларда шакллантирувчи тажрибадан сўнг муаммони ҳал этишга бўлган 
интилишнинг кучайганлигини асослаши билан биргаликда, тренинг дастурига киритилган машқ ва 
ўйинлардан машғулотлар жараѐнида ўринли ва мақсадли фойдаланилганлигини, синалувчилар 
машғулотдан керакли хулосалар чиқарганлигини ва тренинг машғулотлари уларда зарур 
кўникмалар пайдо бўлишига хизмат қилганлигини ҳам асослайди. 
Жадвалда экспериментал гуруҳ синалувчиларининг копинг стратегиянинг ―Ижтимоий 
қўллаб-қувватлашни излаш‖ усулини қўллашига кўра натижалар кўрсаткичи аниқловчи тажрибада 
М
1
=18,6 ни, назорат тажрибада М
2
=20,2 ни ва улар ўртасидаги қуйидагича статистик тафовут эса (t= 
-1,35; p≤0,001)ни ташкил қилганлиги аниқланган.
Буни шундай изоҳлаш мумкинки, аниқловчи тажрибада иштирок этган экспериментал 
гуруҳдаги аксарият талабалар кундалик ҳаѐти ва ўқув фаолияти давомида стресс вазиятига 
тушганда ҳар доим кимнингдир қўллаб-қувватлашидан фойдаланиб келишган. Бошқача қилиб 
айтганда, улар ҳаѐти ва фаолиятида содир бўлган стрессга олиб келиши мумкин бўлган муаммоли 
вазиятларда ҳар доим кимнингдир ѐрдамига таяниб, бу муаммони бартараф этишга
атрофдагилардир ѐрдам олишга ўрганиб қолишган. Муаммони ҳал этишда энг осон йўл бўлган 
кимнингдир ѐрдамидан доимий фойдаланиб келган талаба, стрессоген вазиятларда унинг учун оғир 
ва қийин йўл бўлиб туюладиган – муаммонинг ечимига ўзи киришишни истамаслиги психологик 
жиҳатдан тушунарли ҳолдир, албатта.
Жадвалда экспериментал гуруҳ синалувчиларининг копинг-хулқ стратегияси сифатида – 
―Муаммодан қочиш‖ усулини қўллашига кўра кўрсаткичлари ўртасида ҳам аҳамиятли статистик 
фарқлар аниқланган, яъни мазкур кўрсаткич аниқловчи тажрибада М
1
=20,9ни, назорат тажрибада 
эса М
2
=18,4 (t = -3,55; p≤0,001)ни ташкил қилганлиги аниқланди. Буни шундай изоҳлаш мумкин: 
аксарият талабалар билан аниқловчи ва назорат тажриба жараѐнида олиб борилган суҳбатлардан шу 
нарса маълум бўлдики, бугунги кун талабасининг аксарияти стресс вазиятларига дуч келганида 
дастлаб пассив йўлни – ухлаш, кофе ѐки энергетик ичимликлар ичиш, шоколад ѐки овқат ейиш, 
компюьтер ўйинларини ўйнаш кабиларни танлар эканлар. Мутахассисларнинг фикрларига кўра, 
бундай пассив усуллар стресс вазиятидан чиқишга ѐрдам бермайди, аксинча уни кучайтириши 
мумкин, негаки, бу усуллар мавжуд муаммонинг ечимига ҳеч қандай дахл этмайди, шунинг учун 
https://buxdu.uz



Download 5.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   303




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling