Физиологик компонент – талаба стрессга тушганида организмини физиологик жиҳатдан
тинчлантиришга йўналтирилган медитatsiон ва аутоген машқларни бажаришга ўргатиш орқали
физиологик жиҳатдан тинчланишга ўргатилади.
Талабаларнинг стрессга чидамлилигини оширишга қаратилган махсус психологик
тренингнинг дастурини ишлаб чиқиш гуруҳ терапиясининг услубий асослари ҳисобланган гешталт
терапияси, когнитив терапия, арттерапия (расм, мусиқа, рақс терапияси)га асосланган. Ушбу дастур
10 та дарсдан иборат бўлиб, машғулотлар талабалар билан ҳафтасига 2 марта 2 соатдан 5 ҳафта
давомида ўтказилди. Машғулотлар тугагандан сўнг, талабаларнинг стрессга чидамлилик
даражасини қайта диагностика қилиш амалга оширилди.
Ушбу компонентлар асосида ўтказилган машғулотлардан сўнг экспериментал гуруҳ
натижаларидаги ўзгаришлар қуйидагича намоѐн бўлди (1-жадвал).
1-жадвал. Экспериментал гуруҳда аниқловчи ва назорат тажриба натижалари
ўртасидаги статистик тафовут (Стъюдент мезони бўйича)
Стрессга барқарорликнинг
психологик
детерминантлари
Аниқловчи
тажриба
Назорат
тажриба
Тафовутнинг
статистик аҳамияти
(t-мезони бўйича)
Ўз-ўзига баҳо
22,3
22,0
0,10
Фрустрaцин толерантлик
3,4
8,2
11,94***
Копинг – муаммони ҳал этиш
22,3
25,3
2,65***
Копинг – ижтимоий қўллаб-
қуватлашни излаш
18,6
20,2
-1,35
Копинг – муаммодан қочиш
20,9
18,4
-3,55***
Изох: * п≤0,05, ** п≤0,01, *** п≤0,001.
Ўтказилган машғулотлар давомида талабаларда шакллантирувчи тажриба моделида кўзда
тутилган ўз-ўзини англаш ва ўз-ўзига баҳо бериш кўникмаларини шакллантириш, ўзига нисбатан
ижобий эмоционал муносабатларни шакллантириш, ўзини касбий ва шахсий англаш жиҳатларига
эътиборини кучайтиришга эришиш учун ҳаракат қилинди. Лекин экспериментал гуруҳ
синалувчиларнинг ўзига адекват баҳо бериш ва ўзига нисбатан ишончи сезиларли даражада
ўзгармаганлигини статистик кўрсаткичлар исботлаб турибди, яъни синалувчиларнингўзига баҳо
бериши аниқловчи тажрибада М
1
=22,0; назорат тажрибада М
2
=22,3ни (t=0,10) кўрсатган. Буни
4
American Psychological Association. www.unicef.org - ЮНИСЕФнинг сайти маълумотлари (мурожаат ҳолати 29.10.2019)
https://buxdu.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |