Ilmiy jurnal


Download 5.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet198/303
Sana17.08.2023
Hajmi5.39 Mb.
#1667927
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   303
Bog'liq
psixologiya 1 son 2023

  
 
ТАЛАБАЛАРДА СТРЕССГА БАРҚАРОРЛИКНИ ОШИРИШНИНГ ПСИХОЛОГИК 
ИМКОНИЯТЛАРИ 
 
Аннотация: Мазкур мақолада бугунги кун талабаларида стрессоген вазиятлардан чиқиб 
кетиш учун қўлланиладиган копинг хулқнинг моҳияти, стрессга барқарорликни шакллантириш 
мақсадида ишлаб чиқилган дастур компонентлари ҳамда шу асосда олиб борилган ишлар 
самарадорлиги таҳлил қилиб берилган. 
Калит сўзлар: талаба, тренинг, когнитив, аффектив, конатив, компонент, копинг 
стратегия, муаммони ҳал этиш, қўллаб-қувватлашни излаш, муаммодан қочиш, ўзига баҳо бериш. 
ПСИХОЛОГИЧЕСКИЕ ВОЗМОЖНОСТИ ПОВЫШЕНИЯ У СТУДЕНТОВ 
УСТОЙЧИВОСТИ К СТРЕССУ
Аннотация: В данной статье анализируются характер копинг-поведения, используемого 
современными студентами для выхода из стрессовых ситуаций, компоненты программы, 
направленной на формирование стрессоустойчивости, и эффективность проводимой на этой 
основе работы.
Ключевые слова: студент, обучение, познавательный, аффективный, конативный, 
компонент, стратегия выживания, решение проблем, поиск поддержки, избежание проблем, 
самооценка
PSYCHOLOGICAL POSSIBILITIES OF INCREASE STABILITY
TO STRESS IN STUDENTS 
Annotation: This article analyzes the nature of coping behavior used by today's students to get out 
of stressful situations, the components of the program designed to build resilience to stress, and the 
effectiveness of the work carried out on this basis. 
Keywords: student, training, cognitive, affective, conative, component, coping strategy, problem 
solving, support seeking, problem avoidance, self-evaluation 
 
Кириш. Мамлакатимизда ѐшларнинг фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама баркамол 
шахс бўлиб шаклланиши учун барча шарт-шароитларни яратиш давлат сиѐсатининг устувор 
йўналиши сифатида қаралмоқда. Қабул қилинган меъѐрий ҳужжатларнинг аксариятида ―... ѐшлар 
ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш‖
3
каби муҳим вазифа белгиланган. Бу вазифа 
ѐшларни ҳар томонлама соғлом ўстириш билан биргаликда уларнинг психологик саводхонлигини 
ошириш ва айнан стрессга нисбатан барқарорлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишни 
тақозо этади. 
Ю.Н.Користовнинг таъкидлашича: ―Биз инсондаги касалликларнинг 90% и стресс билан 
боғлиқ ҳолда юзага келаѐтган мураккаб бир даврда яшаяпмиз. Cтресс юрак-қон томир 
касалликлари, ошқозон-ичак касалликлари, турли хилдаги неврозлар, ҳатто турли юқумли 
касалликларнинг ортишининг сабабчиси бўлиб қолмоқда. Айни пайтда кўплаб тадқиқотчилар бир 
фикрни тасдиқлашмоқда, яъни низоли ва имконсиз вазиятлар юзага келганда ҳамда депрессия, 
умидсизлик, тушкунлик кайфияти билан биргаликда кечадиган ҳаддан ортиб кетган стресслар турли 
хил хавфли ўсимталарнинг пайдо бўлишини тезлаштиради‖. Бундан ташқари стресс психологияси 
масаласида иш олиб бораѐтган деярли барча мутахассислар стресс бугунги кунда ―аср касаллиги‖ 
бўлиб қолганлигини таъкидлайдилар. 
Америка психологлар ассоциaциясининг берган маълумотларига кўра, мактабларнинг 9-12-
синф ўқувчилари ва талабаларнинг саломатлиги учун стресс катта зарар эканлиги таъкидланган. 
3
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги ПФ-4947-сон Фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017. – 6 (766)-
сон.
https://buxdu.uz



Download 5.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   303




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling