№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
151
Шунингдек, психологларнинг таъкидлашича, агар ѐшлар ҳозирги стрессларни бошқаришнинг
соғлом усулларини ўрганмасалар, бу уларнинг соғлигига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин
4
.
Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили. Талабаларнинг стрессга барқарорлигини
оширишнинг самарали воситаси сифатида психологик тренингларни танлашнинг ўзига хос
сабаблари бор. Бундай сабаблардан бири, ҳозирги вақтда талабалар томонидан олинган назарий
билимлар аксарият ҳолларда реал ҳаѐтий вазиятларга мослаштирилмаслиги, олинган билимларни
амалиѐтда синаб кўриш имкониятининг йўқлиги натижасида билимларнинг кўникма ва малакаларга
айланмай қолишидир. Психологик тренинглар эса айнан олинган билимларни кўникма ва малакага
айлантиришнинг энг самарали воситаси ҳисобланади. Шунга кўра, биз тадқиқотимизда стрессга
барқарорлиги паст бўлган синалувчиларни аниқлаганимиздан сўнг уларнинг бу борада кўникма ва
малакаларини ошириш асосида стрессга барқарорлигини ривожлантиришга йўналтирилган тренинг
дастурини ишлаб чиқдик. Мазкур дастур 4 та компонентни ўз ичига олган бўлиб, бу таркибий
қисмлар қуйидагилардан иборат:
Когнитив компонент – дастурнинг мазкур қисмида синалувчи талабаларга стресс, стресс
омиллари, фрустрaция ва фрустрaцион толеринтлик, копинг стратегия, стрессга барқарорлилик каби
тушунчалар ҳақида маълумот берилади ва иштирокчиларнинг бу тушунчалар бўйича билимларига
ойдинлик киритилади.
Аффектив компонент – талабанинг ўз-ўзига, стрессоген воқега ва фрустрatsiон тўсиққа,
копинг-стратегиянинг ―Муаммони ҳал этиш‖, ―Ижтимоий қўллаб-қувватлашни излаш‖
стратегияларига нисбатан ижобий муносабат шакллантирилади.
Конатив компонент – талабада кундалик ҳаѐтида ѐки ўқув фаолиятида юзага келиши мумкин
бўлган стрессоген воқеанинг вазиятли модели яратилади ва бундай шароитларда стрессга
барқарорликни намоѐн қилишга йўналган хулқ-атворга ўргатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |