Ilmiy jurnal


№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL


Download 5.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/303
Sana17.08.2023
Hajmi5.39 Mb.
#1667927
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   303
Bog'liq
psixologiya 1 son 2023

№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
 
65 
тадқиқотларида ўрганилган. Тиббиѐт фанлари доктори, профессор З.Р.Ибодуллаев замонавий 
цивилизациянинг жадал суръатлар билан ривожланиши, жамиятда инсон шахси ролининг ортиб 
бориши кузатилаѐтган бир пайтда соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатаѐтган тиббиѐт 
ходимларини тайѐрлаш масаласи бугунги кун учун ниҳоятда долзарб масала эканлигини 
таъкидлайди. Тиббиѐт ходими ҳар қандай бемор шахсининг эмоционал ҳолатларини, ѐшга оид 
психик ривожланиш хусусиятларини билиши ва бемор билан психологик алоқа ўрната олиши, 
даволаш жараѐнида турли хил психологик усулларни қўллай билиши зарурлигини уқтиради[4].  
Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили. Ўрганилган илмий адабиѐтлар таҳлили бугунги 
кунда тиббиѐт ходимлари социал-психологик компетентлиги билан боғлиқ илмий манбаларнинг 
ниҳоятда тақчиллигини кўрсатмоқда. Бу эса тиббиѐт ходимларида социал-психологик компетентлик 
билан унинг омиллари орасидаги корреляцион муносабатлар тизимини таҳлил қилишни, тиббиѐт 
ходимлари фаолиятида адекват мулоқотмандлик, адекват эмоционал муносабат ва коммуникатив 
компетентлик каби компонентларнинг етакчи ички психологик механизм сифатидаги ўрни ва 
аҳамиятини тадқиқ қилишни тақозо этади (1-жадвал). 
1-жадвал 
Тиббиѐт ходимларида социал-психологик компетентлик 
омилларини тадқиқ қилиш усули (методикаси) (n=920) 
 
№ 
Мезон 
Методика 
Натижа 

Мулоқотмандлик 
Дж.Гилфорд шкаласи 
бўйича 
Адекват мулоқотмандликнинг намоѐн 
этилиши

Адекват 
эмоционал 
муносабат 
Н.Холл 
шкаласи 
бўйича 
Адекват эмоционалликнинг намоѐн
этилиши 
 

 
Коммуникатив 
компетентлик 
В.Н.Куницына 
шкаласи 
бўйича 
(КОСКОМ) 
Адекват 
коммуникативликнинг 
намоѐн этилиши 

«Ижтимоий-психологик 
мослашувчанлик 
(ИПМ)» 
ИПС 
муаллифлик 
шкаласи бўйича 
Ижтимоий идентификация, ижтимоий 
перцепция, альтруизм, ижтимоий
адаптация, 
ижтимоий 
рефлексия 
омилларининг намоѐн этилиши 
Олиб борилган илмий-назарий таҳлиллар бугунги кунда социал-психологик компетентликка 
таъсир этувчи асосий мезонлардан бири ижтимоий идентификация омиллари эканлигини эътиборга 
олиб тиббиѐт ходимларида социал-психологик компетентлик омилларини ривожлантириш 
дастурини шакллантиришда ижтимоий идентификация ривожланишига бағишланган бир қатор 
психотренинг дастурлари билан танишилди ҳамда тренингларнинг умумий ҳолати ўрганилди 
(Ю.Б.Гатанов муаллифлигида ишлаб чиқилган «Эмоционал интеллект ва креативликни 
ривожлантириш», И.Тятенкова, А.Черепанов, Г.Фадейкинларнинг «Тренинглар усуллар методикаси 
ва уларни қўллаш хусусиятлари» дастури, Н.Ю.Хряшева ва С.И.Макшановларнинг тренинг 
қоидаларига боғлиқ ѐндашувлари, М.Микальконинг «Интеллект тренинги», Тревис Бредберрининг 
эмоционал интеллектни ривожлантириш бўйича тавсиялари) [2]. 
Юқорида таҳлил этиб, танишиб чиқилган тренинг дастурлари, машқлар ва тавсияларда 
кўпроқ шахсларнинг ишбилармонлик ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга 
йўналтирилганлиги боис, биз танлаган дастурда, асосан, тиббиѐт ходимларининг ижтимоий 
идентификациясини 
ривожлантиришга 
мўлжалланган 
психотренинг 
машғулотларни 
такомиллаштиришга эътибор қаратилди. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, Н.В.Кузьминанинг 
тиббиѐт ходимларининг социал-психологик ва касбий компетентлигини тадқиқ қилишга 
мўлжалланган тузилмаси, А.Ю.Макоева томонидан таклиф этилган тиббиѐт ходимларининг 
психологик компетентлигининг муҳим таркибий қисмлари, Л.А.Цветков, Г.К.Ушаков, 
С.Л.Соловьев, Ю.М.Жуков, З.Р.Ибодуллаевларнинг тиббиѐт ходимларининг социал-психологик 
компетентлигини ривожлантириш борасидаги концепция ва тренинг дастурлари методологик асос 
сифатида қабул қилинди[5]. 

Download 5.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   303




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling