Ilmshunoslik fanining maqsad va vazifalari
Mавзу танлаш ва уни асослаш
Download 443.63 Kb.
|
Ilmshunoslik fanining maqsad va vazifalari-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- 106. Чет тилини ўқитиш методикаси бўйича БМИ мавзусини танлаш
- 107. Izlanishlar
104. Mавзу танлаш ва уни асослаш
Изланиш муаммоси ва тадқиқот объектига ёндашув масалалари. Талабалар ва магистрлар илмий ишларинипг муваффақияти уларнинг яхши назарий тайёргарлиги ва ишлаш қобилиятларигагина эмас, балки муаммо ва тадқиқот йўналишларининг тўғри танланганлигига ҳам боғлиқ. Илмий изланиш мавзуси ва йўналишлари материалиинг ўрганилганлиги, ҳамда талаба ва магистрларнинг кизиқиш ва мойилликлари даражасини хисобга олган ҳолда аникланади. Шуиинг учун изланувчи турли йўналишлар мавжудлиги ва қўйилган вазифаларнииг ечимини топишга қандай ёндашиш кераклиги хақида аниқ тасаввурга эга бўлиши шарт. Ишлар билан боғлиқ бўлган тил ҳодисалари табиатан кўп бўлганлиги учун, битирув малакавий иши ва магистрлик диссертацияси мавзуларини танлаш имкониятлари кенг ҳисобланади. Битирув малакавий ишининг мавзуси 7-семестр бошида тегишли кафедра йиғилишида тасдикланади. Магистрлик диссертациясининг мавзуси биринчи курснинг иккинчи семестри бошида кафедра йиғилишида илмий рахбар иштирокида магистратура илмий кенгаши томонидан тасдиқланади. Сўнгги босқичда талаба ва рахбар биргаликда изланишларнинг йўналишини белгилаб оладилар. Бироқ, кўп холларда мавзу танлаш талаба томонидан амалга оширилади. Мавзулар рўйхати кафедра томонидан ишлаб чиқилади. 106. Чет тилини ўқитиш методикаси бўйича БМИ мавзусини танлаш Чет тилини ўқитиш методикаси бўйича БМИ мавзусини танлашда талабаларнинг қайси бири мавзу бўйича тўлиқроқ материал йиға олиш ва Ўзбекистон Рсспубликасидаги турли ўқув муассасалари тажрибасидан кенг фойдаланиш имкониятига эга эканлигини ҳам ҳисобга олиш керак. Тилшунослик бўйича БМИ ва МДга мавзу танлашда талабанинг келгусида филология фанлари соҳасида мутахассис бўлиб етишишиии эътиборга олиш, бу соханинг асосий йўналишларига хос бўлган муаммоларни чуқур ўрганиши, ва ўрганилаётган чет тилидаги илмий муаммоларни амалий кўникмалар билан биргаликда қўллашига аҳамият бериш. 107. Izlanishlar Берилган муаммони хал қилиш учун масаланинг қайси томонлари ўрганилмай қолганлигини эътиборга олиш ва шунга асосланган ҳолда изланишнинг мақсад ва моҳиятини белгилаб олиш зарур. Бу битирувчи талабадан ўрганилган илмий адабиётларии яхши билиш, улардан ўз ишида унумли фойдалана олиш ва муаммо ечимига ижодий ёндашишни талаб қилади. Шу тариқа илмий изланишни мавжуд илмий адабиётни ўрганиш, умумий ишлар билан танишиш ва шу масалага оид тил фактларини йиғишдан бошлаш керак. Бу ўрганилаётган масалаларнинг асосий мавзулари ҳақида аниқ тасаввурнииг шаклланишига ва танланган мавзуни тўғри ёритишга ёрдам беради. Зарур материаллар йигилгандан сўнг изланувчи (тадқиқотчи) уни ўрганишга киришади. БМИ ва МД муаллиф мутахассислиги бўйича ёқлайдиган диссертациясида ў зининг асл манбалар устида мустақил ишлай олишини намоён қилиши керак. Бошлангич манба ёки танқидий адабиёт билан ишлаганда талабалар кўпинча иқтибосларпи тартибсиз тарзда ёзиб олишади. Бундай ёзувли иқтибослардан фойдаланиш қийин, чунки бундай ёзилган манбалардан бирор-бир маълумот олиш учун вақт ва куч талаб этади. Адабиётларии ўрганишда ишни тўғри ташкил этиш нафақат меҳнатни енгиллаштиради, балки материални қайта кўриб чиқиш имконини беради. Илмий матн услубини кузатиш, тилшунос ва методистларнинг асосий иазарий фикрларига кўра гурухлаш, танлаб олиш, қайд этилган материални ўрганиш ва таҳлил қилиш жараёнида уларни системалаштиришни енгиллаштиради. Download 443.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling