Ilmshunoslik fanining maqsad va vazifalari


Бевосита иштирокчиларга ажратиш методи


Download 0.85 Mb.
bet33/42
Sana17.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1542952
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   42
Bog'liq
ilmiy ish

97. Бевосита иштирокчиларга ажратиш методи
Бевосита иштирокчиларга ажратиш методи ўз ишини синтактик қатламда бошлаб, морфологик ярусгача давом этади. Бу методга асосан хар қандай бутунлик, хусусан, гап хоким ва тобелик муносабатида бўлган қисмлардан иборатдир ва улар бевосита бўйсуниш — иерархия — принципига амал қилади. Гап аввал икки иштирокчи қисмга ва сўнгра хар бир иштирокчи қисм яна икки иштирокчи қисмларга ажратилади. Бу иш то охирги икки энг кичик маъно англатувчи бирлик аниқлангунча давом этади. Бизнинг олимларимиз космосни забт этмокдалар. Бизнинг \олимларимиз\ космосни \забт \этмокдалар. Таҳлилдан куриниб турибдики, бевосита иштирокчиларга ажратиш аналитик методдир; у гапларни майда қисмларга бўлиб ўрганади. Бу метод ёрдамида таҳлилчи гапларни ташкил этувчи бир-бири билан синтактик равишда боҳланган бевосита иштирокчиларни аниқлайди. Гапнинг катта-кичиклигига қараб тахлил бир неча босқичдан ташкил топган булади.
94. Чоғиштирма метод
Чогиштириш методи икки ва ундан ортик кариндош ёки қариндош бўлмаган тилларни - тил ходисаларини ўзаро қиёлаш усулидир. Ушбу хусусиятга кўра мазкур метод факат кариндош тилларни таққослаб, қиёслаб ўрганадиган қиёсий-тарихий методдан фарқ килади. Шунингдек, бир канча тилларга оид чогиштирилаётган, таккосланаётган лисоний ходисаларни тасвирлашда, тавсифлашда, тиллараро ухшаш (аналогик) ходисалардаги умумий ва фаркли жихатларни аниклашда, киёсий-тарихий методдан фаркли, айни тилларнинг - чогиштирилаётган тилларнинг тарихига, уларнинг келиб чикишига - генетик жихатларига, тараққиётига эътибор бермайди, уларга асосланмайди. Тилларни чогиштириш методи асосида ўрганиш натижасида уларнинг фонетик ва лексикографик хусусиятлари, томонлари атрофлича ёритилади, маълум булади. Бу эса, ўз навбатида, қиёсга асос бўлган тилларнинг тузилишини, ички томонларини чуқурроқ ўрганиш имконини беради. чогиштириш (ёки киёсий - чогиштириш) методининг ўзига хосликлари, тасвирий-тавсифий жихатлари, йўналишлари куйидагилар билан хам белгиланади: 1.Сузларнинг турли-туман қўшимчалар билан бирикишларини тавсифлаш, сўз ва қўшимчаларни фарклаш. 2. Шева ва ўзаро якин булган тиллар орасида товуш алмашинувлари ва мос келишларини тавсифлаш. 3. Катъий белгиланган адабий тил меъёрларини ишлаб чикиш ва уларга риоя килиш ва ўргатиш методикасини шакллантириш. 4. Расмий диний тил, талаффуз, имло билан шевалар ва бошка тиллар орасидаги фаркларни илгай олиш ва чогиштирма - бир тилда ифодаланган маъно ёки вазифани бошқа тилда кандай усул ва восита билан берилиши мумкинлигини аниқлаш устида изланишлар олиб бориш. 5. Бир тилли (изохли) ва кўп тилли таржима луғатлари тузиш.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling