Ilmshunoslik fanining maqsad va vazifalari


Download 0.85 Mb.
bet32/42
Sana17.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1542952
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   42
Bog'liq
ilmiy ish

93. Гап бўлаклари методи
Гап бўлаклари методи. Гап бўлаклари методи қадимий тахлил услубларидан бўлиб, у ўз ичига бош бўлаклар: эга ва кесим, иккинчи даражали бўлаклар: аниқловчи, хол, тўлдирувчи уюшиқ бўлаклар каби атамаларни олади ва, асосан гапларни тахлил қилиш билан шуғулланади. Тахлил қуйидаги босқичларни ўз ичига олади. 1. Гапнинг бош ва иккинчи даражали бўлаклари аниқланади. Бу босқичда сўзларнинг гапдаги вазифасига асосланиб эга, кесим, тўлдирувчи, ҳол ва аниқловчилар ажратилади. 2. Аниқланган гап бўлаклари қайси сўз туркумлари томонидан ифодаланганлиги ўрганилади. 3. Бу боскичда эса гап бўлаклари вазифасида келаётган сўзлар қандай грамматик формада турганлиги (яъни морфологик категориялари) аниқланади. Бу метод юкорида келтирилган талабларнинг ҳаммасига тўлиқ жавоб беролмайди. Гарчи у изчил ва содда булса ҳам уни объектив ва универсал деб бўлмайди. Универсал эмаслигига сабаб, у фақат синтаксис қатламида ишлатилиб, қолган қатлам бирликларини таҳлил қилмайди. Объектив эмаслигига ҳам сабаблар бор. Шу хусусиятга кўра кўпинча сўроклар бериш билан гап бўлагини аниқлаш практикаси мавжуд. Бу бирдан-бир тўғри метод эмас... Нуткда Карим — ишчи. Икки ўн беш бир ўттиз типидаги гаплар кўп қўлланади. Бундай гаплар бош бўлаклардан иборат . Ҳар иккала бўлак ҳам бир хил сўроқ талаб этади , лекин икки хил гап бўлагиди р...»


93. Тарихий-қиёсий метод
Тиллардаги ҳар қандай ўхшашлик ва фарқлар уларни қиёслаб ўрганиш асосида аниқланади. Қиёслашда фақат тилларнинг бугунги ҳолати эмас, балки уларнинг тарихий тараққиёт йўли, дастлабки ёзма ёдгорликларини хам ҳисобга олади. Шунга кўра бу метод тарихий-қиёсий метод деб юритилади ва у бир-бири билан боғлиқ уч масала: тилларнинг қариндошлик муносабатини исботлаш: тилларнинг дастлабки формаларини тиклаш; тилларнинг тарихий тараққиёт йўлининг илмий асосини қамраб олади. Икки ва ундан ортиқ тилларнинг қариндошлигини тасдиқлаш мақсадларида уларнинг битта умумий манбадан келиб чиққанлигини исботловчи далилларни топиш керак бўлади.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling