Илова физик – кимёвий катталиклар ва халқаро система (СИ) бирликлари


-расм. СТК-1 катализаторининг ишлаб чиқариш чизмаси


Download 0.84 Mb.
bet15/23
Sana08.09.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1674361
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23
Bog'liq
Нефть ва газни кайта ишлашда каталитик жараёнлар ва катализ фани

24-расм. СТК-1 катализаторининг ишлаб чиқариш чизмаси.
1, 2 – аралаштиргичли реакторлар; 3 – чўктириш учун реактор; 4 – насослар; 5 – декантатор (сувни чўкмадан ажратиш); 6, 14 – NH4NO3 эритмасини йиғувчи идиш; 7 – реактор аралаштиргич; 8 – чанглатиб қуритувчи мослама; 9 – элеватор; 10 – бункер (туширувчи мослама); 11 – қаттиқ фазани аралаштиргичи; 12 – таблеткаловчи машина; 13 – буғлатгич:
Маҳаллий саноатдаги СТК-1 ва ГИАП-482 маркаларидаги контакт массаларини тайёрлаш имкониятлари ва хусусиятларини кўриб чиқамиз.СТК-1 маркали катализаторни диаметри 5 мм, баландлиги 5 мм ва 1,3 г/см3 зичликка эга бўлган таблетка кўринишида тайёрланади.
Катализаторнинг таркиби, % (оғир.):



-Fe2O3

. . . . . . . . . . 75

Cr2O3

. . . . . . . . . . 11

CuO

. . . . . . . . . . 3

Al2O3

. . . . . . . . . . 5

MgO

. . . . . . . . . . 6

Катализаторнинг актив қисми магнетит (Fe3O4) дир. Массанинг бошланғич асосий таркиби актив магнетит -Fe2O3 бўлиб, темир оксидининг кристаллик структураси ромбоэдрикдир. -Fe2O3 нинг актив магнетитга қайтарилишда углерод оксиди, водород, карбонат ангидрид ва сув буғи аралашмасидан фойдаланилади. Бу жараён одатда катализаторлар ишлатиладиган цехларда (реакторда) олиб борилади. Жараён 500 0С ва атмосфера босимида қуйидаги реакция бўйича боради:
3 Fe2O3 + CO = 2 Fe3O4 + CO2 + Q2
3 Fe2O3 + H2 = 2 Fe3O4 + H2O + Q3
Катализаторни қайтарилиш шартларини шундай танлаш керакки, унда Fe2O3, Fe3O4 гача қайтарилиб, темир металигача қайтарилмаслиги керак. Fe2O3 ва Fe3O4 фазалараро мувозанатни Н22О; ва СО:СО2 нисбатлари бўйича аниқланади.
Катализаторни тайёрлаш жараёни қуйидаги асосий босқичлардан иборат:

  1. ишчи эритмаларини тайёрлаш;

  2. гидроксидни чўктириш;

  3. дастлабки ташкил қилувчиларни аралаштириш;

  4. қуритиш;

  5. таблетка ҳолига келтириш.

ИАП-482 маркали катализатор ҳам сув буғи билан углерод оксидининг конверсияси учун ўрта ҳароратли катализатор ҳисобланиб, 380-5200С да ишлатилади. Катализатор қуйидаги хусусиятларга эга:
Зичлик, г/см3:
сочилувчан. . . . . . . . . . . 1,15
эҳтимол. . . . . . . . . . . . . 6
ҳақиқий. . . . . . . . . . . . . 4,4

Солиштирма юза, м2/г. . . .21-22


Ғоваклиги, %. . . . . . . . .  48
Катализатор таркиби, % (миқ.):
-Fe2O3. . . . . . . . . . . .  88
Cr2O3 . . . . . . . . . . . . . . .6,3
СrO3. .. . . . . . . . . . . . . 1,7
К2О. . . . . . . . . . . . . . . .1,2
Бунда темир карбонат (FeCO3) тузи аммоний карбонат (NH4)2CO3 тузи ёрдамида 60-680С да темир сульфат тузи эритмаси иштирокида олинади:
FeSO4 + (NH4)2CO3  FeCO3 + (NH4)2SO4
Темир карбонатни декантация усули билан ювилади, фильтрланади, қуритилади ва 6000С да тобланади. Темир оксидлари қуйидаги реакциялар бўйича олинади:
2FeCO3 + 0,5 О2  Fe2O3 + 2СО2
FeCO3 = FeO + CO2
Темир оксидларини хром (VI) оксиди ва нитрат кислота билан аралаштириш натижасида қуйидаги реакция кетади:
Fe2O3 + 6HNО3  2Fe(NO3)3 + 3H2О
2Fe(NO3)2 + CrO3 + 6 HNO3  3Fe(NO3)3 + Cr(NO3)3 + 3H2O
Олинган бир жинсли массага шнек-прессда шакл берилади, қуритилади ва 5500С да тобланади. Бунда тузлар қуйидагича парчаланади:
2Fe(NO3)2 = Fe2O3 + 6 NO2 + 1,5О2
2Cr(NO3)3 = Cr2O3 + 6NO2 +1,5O2
2Fe(NO3)2 = Fe2O3 + 4NO2 + 0,5O2
Паст ҳароратли катализаторларни тайёрлашни 52-1 маркали контакт мисолида кўриб чиқамиз. Бу катализатор кобальт, никель, мис, руҳ ва бошқа актив металл оксидлари асосида тайёрланади. Уларнинг активлиги 2500С даёқ намоён бўлади. Юқори активликка эга катализаторларнинг қўлланилиши паст температураларда ҳам конверсияланиш имконини беради, бу эса буғ сарфини камайтириш ва углерод оксидини конверсиясининг даражасини ошириш имконини беради. Актив фаза катализаторнинг қайтарилиш жараёнида намоён бўлади. Шундай қилиб, паст ҳароратли 52-1 маркали катализаторга қуйидаги таркиб мос келади, % (масс.):
CuO – 30;
ZnO – 45;
Al2O3 – 13;
солиштирма юза –  60 м2/г;
солиштирма ҳажм ғоваклиги -  0,4 см3
Водород ёки углерод оксиди иштирокида 250 0С дан ортиқ бўлмаган ҳароратда мис оксиди актив мисга қайтарилади:
Биринчиси структура ҳосил бўлиш функциясини бажарса, иккинчиси актив компонентларнинг турғунлигини сақлайди, яъни металлар мис ва руҳ панжараларининг бир-бири билан қопланишининг олдини олади.
CuO + CO = Cu + CO2
CuO + H2 = Cu + H2O
Руҳ ва алюминий оксидлари бу шароитларда металлгача қайтарилмайди.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling