Ароматик углеводородларни гидрирлашда ишлатиладиган никельвольфрамли катализатор
Ароматик углеводородларни гидрирлаш никель-вольфрамли катализаторини сульфид шаклида ишлатилади. Одатда бу контакт массасининг таркиби: 2 моль никель сульфид (NiS) га 1 моль вольфрам сульфид (WS2) тўғри келади. Таркибида 40-50% оғирликда Al2O3 бўлган катализатор арзон ҳисобланади. Лекин Al2O3 қўшилиши контакт массанинг гидрирланиш хусусиятини пасайтириб, унинг селективлигини ўзгартиради, ҳамда изомерланиш хусусиятини оширади.
Катализатор тайёрлаш технологияси содда бўлиб, ҳар бир компонентни айрим тайёрлашга асосланган. Тайёрланган компонентларни кейин бирга аралаштириб, термоишлов берилади. Компонентларни айрим чўктириш катализатор сифатини яхшилайди ва тоза компонентли катализатор олишни таъминлайди.
Никель нитрат (Ni(NO3)2)ва натрий карбонат (Na2CO3) тузлар эритмалари бирга қуйилиб, 20-250С ҳароратда ва pН=88,5 да чўктирилади. Бунда никель гидроксикарбонат тузи чўкмага тушади.
2Ni(NO3)2+ Na2CO3 = (NiOH)2CO3+2NaNO3
Фильтрланган чўкма ювилади, қуритилади ва толқон қилиб майдаланади. Аралаштиргичда вольфрам кислотаси ва никель гидроксикарбонат кукунлари билан аралаштирилади. Аралаштириш жараёнида никельвольфрам оксидли масса ҳосил бўлиб, уни H2S ва водородли муҳитда 425-4500С да термик қайта ишланади. Бунда никельвольфрам оксиди сульфид никельвольфрамга ўтади. Сульфидли никель-вольфрам массаси майдаланиб, шакл берилади.
Катализаторда гидрирлаш жараёни 220-3700С да олиб борилади. Катализатордаги Al2O3 миқдорининг ошиши бензолни гидрирлашда жараённинг ҳарорати 15-200С гача оширишга олиб келади. Ишчи ҳарорат шароитида 10-27 МПа босимда ва ҳажмий тезлик 0,3-0,5 соат-1 да бензолдан циклогексаннинг ҳосил бўлиши 99% ни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |