Илова физик – кимёвий катталиклар ва халқаро система (СИ) бирликлари


Углеводород газларини сув буғи билан конверсиялаш катализатори


Download 0.84 Mb.
bet17/23
Sana08.09.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1674361
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23
Bog'liq
Нефть ва газни кайта ишлашда каталитик жараёнлар ва катализ фани

Углеводород газларини сув буғи билан конверсиялаш катализатори


Бу катализатор никель, алюминий, кальций ва бошқа металл оксидларидан ташкил топган бўлади. Конверсия 5 МПа босимгача бўлган шароитда боради. А маркали катализаторлар учун алюминий оксиди хом ашё ҳисобланади ва Б маркали учун эса – алюминий гидроксиди Al(OH)3 керак бўлади.
ГИАП-16 катализатори цилиндрик ҳалқа кўринишида бўлиб, унинг ранги кулранг, у қуйидаги хусусиятларга эгадир:
Халқа ўлчами, мм. . . . . . . . . . . . . . .156
Таркиби, % (миқ)
NiO. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .23-26
Al2O3 . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 44-52
MgO. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .13-17
BaO. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 0,6-1,2
CaO. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 6-13
Сочилувчан зичлиги, г/см3. . . . . . . . .1
Ғоваклар йиғиндиси, %. . . . . . . . . . . 15-40
Солиштирма юзаси, м2/г. . . . . . . . . . .40
Углеводород хом ашёсининг сув буғи билан конверсиясида газдаги метаннинг миқдори 90% (ҳажм) ни ташкил этиб, у олтингугуртли бирикмалирдан тозаланган бўлиши шарт. Жараён қуйидаги шароитда боради: буғнинг газга бўлган нисбати 9,02,2:1; аралашманинг ҳажмий тезлиги 4000 соат-1 атрофида; қуруқ конвертирланган газда метаннинг миқдори 500С да 40%, 700С да эса 4% ни ташкил этади.Катализатор қуйидагича тайёрланади. Иссиқ буғ конденсатида ҳарорати тахминан 7090C да 30 дақиқа давомида никель нитрат тузи ва барий оксиди эритилади. Шнекли аралаштиргичда 15-20 дақиқа никель гидроксикарбонатни, тобланган магний оксиди ёки алюминий оксиди билан қуруқ аралаштирилади. Сўнгра аралаштиргичда никель нитрат тузи ва барий оксидларининг эритмаси қуйилади ва компонентлар 50-60 дақиқа давомида яхшилаб аралаштирилади. Катализатор массасидаги ортиқча намликни қуритиш йўли билан йўқотилади, бунда масса қуюқ қаймоқ ҳолига келиб, намлиги 30-35% ни ташкил этади. Ундан кейин массани лентали қуритгичда 100-120С да қолдиқ намлик 5% ни ташкил қилгунча 4-5 соат қуритилади. Сўнгра массани 380С да, тахминан 12-15 соат давомида тобланади, бунда тузлар парчаланиб кетади.
Оксидлар аралашмасини аралаштиргичга солиб, унга буғ конденсатидан қуйилади (массага нисбатан 70% ҳисобида). Намланган массани вальцлар орасидан ўтказиб, пластинкалар шаклига келтирилиб, майдаланилади (1мм атрофида), сўнгра ҳалқа шакли берилади. Чунки намланган массага 1,5 соат ичида шакл берилмаса, ҳосил бўлган кальций алюминат фаол компонентларни қуршаб олиб, катализаторнинг активлигини камайтириб юборади.
Прессланган ҳалқаларни 2-3 сутка очиқ ҳавода шамоллатиб қуритилади, сўнгра 90С да 8-12 соат ва 100-120С да 4-5 соат давомида қуритилади. Ундан кейин 380С да 5 соат давомида тобланади (ҳар соатда ҳароратни 50С га кўтариб борилади). Умумий термоишловга кетган вақт 15-16 соатни ташкил этади. Олинган катализаторни элаб, ундаги майда бўлак ва чанглар тозаланади.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling