4.5. Аммиак синтезининг темирли катализаторлари
Саноатда аммиакнинг синтези учун ишлатиладиган катализаторлар сифатида, одатда темир оксидлари ишлатилади. Ҳозирги пайтда кўпроқ тарқалган учта (Al2O3, CaO, K2O), тўртта (Al2O3, SiO2, CaO, K2O) ва бешта (Al2O3, SiO2, MgO, CaO, K2O) промоторланган катализаторлар мавжуд. Катализатордаги промоторларнинг сони ошиши билан унинг активлиги кўпайиб, мустаҳкамлиги ҳам ортади, шунингдек катализаторнинг ишлаш вақти кўпаяди.СА-1 маркали катализатор. Бу катализатор қайтарилмаган ҳолда қуйидаги хусусиятларга эга:
Таркиби, % (оғир)
Fe2O3 . . . . . . . . . . 64-54
FeО . . . . . . . . . . . 29-36
K2О . . . . . . . . . . . 0,7-1
Al2O3 . . . . . . . . . . 3-4
CaO . . . . . . . . . . . 2-3
MgO . . . . . . . . . . .0,7 гача
SiO2 . . . . . . . . . . . 0,7 гача
Доначаларнинг ўлчами, мм
гранулаланган . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 3-5
бўлакланган . . . . . . . . . . . . . . .7-10 ва 10-15
Ҳақиқий зичлиги, г/см2 . . . . . . . . . . . . . . .4,8
Ғоваклиги, % . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .10-30
Ҳосил бўлган ғовак радиуси, мм . . . . . . .11-13
Солиштирма юзаси, м2/г . . . . . . . . . . . . 10-15
Катализатор ишлаб чиқариш қуйидаги босқичлардан иборат:
Темирни эритиб олиш ва промоторлаш;
Чўкмани совитиш;
Майдалаш (бўлаклаш) ва уни (массани) элаш;
Азот-водородли аралашма билан қайтариш.
Катализатор тайёрлаш учун махсус техник тоза, кам углеродли темирдан фойдаланилади, у бир неча марта кам чиқиндиларга эга (кам углеродли пўлат маркаларига нисбатан) бўлади.Аммиакни синтезида ишлатиладиган (СА-1) темирли катализаторини саноатда ишлаб чиқариш 25-расмда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |