Илова физик – кимёвий катталиклар ва халқаро система (СИ) бирликлари


-расм. АПК-2 катализаторини ишлаб чиқариш чизмаси


Download 0.84 Mb.
bet22/23
Sana08.09.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1674361
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
Нефть ва газни кайта ишлашда каталитик жараёнлар ва катализ фани

26-расм. АПК-2 катализаторини ишлаб чиқариш чизмаси.
1 – ёювчини олитингугуртсизлантириш жиҳози; 2, 5 – қуритгич; 3 – аралаштиргичли ва буғ ғилофли реактор; 4 – тўғри нуқтали барабанли аралаштиргич; 6 – тоблаш печи.

1 – жиҳозга тайёр таблеткаланган (гранулаланган) алюминий оксиди солинади, аввалдан идишнинг 1/3 қисмигача тузсизлантирилган сув солиб қўйилган бўлади, шу ерда олтингугуртсизлантириш ўтказилади. Кейин реактор сув билан тўлатилади, шундан кейин ўткир буғ бериб қиздирилади ва аралаштирилади. Шу усулда 1 соат -Al2O3 га ишлов берилади. Жиҳоздаги алюминий оксидидаги олтингугурт тамом бўлгунча сув билан ювилади, кейин 2-қуритгичда қуритилади (280-3000С). Палладий эритмасини олиш учун 3-реакторга палладий “пастаси”ни тозаланган сув билан концентрацияси 80  2 г/л (палладий ҳисобида) бўлгунча эритилади, бунда палладий нитрат тузи (Pd(NO3)2) ҳосил бўлади. Тўғри нуқтали барабан 4-аралаштиргичга олтингугуртдан тозаланган Al2O3 солинади ва Pd (NO3)2 эритмаси қуйилади. Тайёр катализатордаги палладийнинг миқдорига қараб, палладийли эритма билан ишлов берилади. Палладийни ютдириш 1 соат давом этиб, ҳамма суюқлик ёювчига сингиб кетади.Ютдирилган ёювчини 5 – жиҳозда иссиқ ҳаво билан 40 соат давомида 200-2200С да қуритилади. Қуритилган катализатор 6 – муфель печида 380-4000С да азот атмосферасида тобланади. Бунда туз қуйидагича парчаланади:




2Pd(NO3)2 = 2PdO + 4NO2 + O2

Тоблаш тугаганлигини азот оксидларининг чиқиши тўхтаганлигидан билинади. Ўртача тоблаш вақти 60 соатни ташкил этади. Тобланган катализаторни 50-600С гача азот гази остида совитилади ва уни қурук, ёпиладиган идишда сақланади. Олинган катализаторнинг активлиги газлардаги азот оксидини тозалаш жараёнида қолган NO миқдорига қараб белгиланади, унинг миқдори 0,006% дан ошмаслиги керак.





Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling