Илова физик – кимёвий катталиклар ва халқаро система (СИ) бирликлари
-расм. СА-1 аммиак синтезида қўлланиладиган катализаторни ишлаб чиқариш чизмаси
Download 0.84 Mb.
|
Нефть ва газни кайта ишлашда каталитик жараёнлар ва катализ фани
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.6. Алюминий оксидидаги кобальтмолибденли катализатор
25-расм. СА-1 аммиак синтезида қўлланиладиган катализаторни ишлаб чиқариш чизмаси.
1 – элак; 2 – айланма барабан; 3 – элеватор; 4 – индукцион печь; 5 – қўл билан юклаш; 6 – мураккаб майдалагич; 7 – оксидлаш тигели; 8 – совутиш падноси; 9 – тўкгич; 10 – циклон; 11 – катализатор майдасини тўкгичи; 12 – электрёйли печ; 13 – тайёр катализатор учун идиш. Аммиак синтези учун ишлатиладиган қайтарилмаган катализаторнинг асосий қисмини магнетит (Fе3O4) дан (90% атрофида), қолган қисмини ортиқча миқдордаги темир (II) оксиди ташкил қилади. Унинг активлигини, тузилишини ва юза таркибини катализаторнинг қайтариш даражаси белгилайди. Fe3O4 + 4H2 = 3 Fe + 4 H2О – 154 кЖ Катализаторни қайтариш одатда, азот - водород аралаш-маси билан синтез колоннасида ёки махсус жиҳозда олиб борилади. Доимий қиздириш билан қайтарилиш жараёни янги фаза ҳосил қилиши билан бирга, секин ўтадиган индукцион даври бошланади. Автокаталитик давр 415-4250С да бошланиб, 450-4600С да охирига етади (тугайди). У янги фаза (-Ғе) ҳосил бўлиши билан ҳарактерланади, бунда кўп миқдорда сув буғи чиқади. Охирги даврда қолиб кетган оз миқдордаги темир оксидлари қайтарилади ва промоторлардан хемосорбцияланган ва конституцион сув ажралиб чиқади. 500-520 0С да катализаторнинг қайтарилиши тугайди.Аммиак синтезида катализаторни 30 МПа босимда, 450-550 0С, ҳажмий тезлиги 10000 – 30000 соат-1 шароитларда ишлатилади. Азот-водород аралашмасининг реакцияга киришиш даражаси бу шароитларда 10-16% ни ташкил қилади. Катализолди колоннасида катализаторнинг ишлаш вақти 4-8 ой, синтез колоннасида 2-4 йилни ташкил этади. Катализатор регенерацияланмайди. 4.6. Алюминий оксидидаги кобальтмолибденли катализатор Алюмокобальтмолибден катализатори олтингугуртли нефть фракцияларини тозалаш учун ишлатилади. Улар – цилиндрик шаклда бўлиб, ўлчамлари 4,5х5,5 мм, сочилувчан зичлиги эса 0,64 – 0,74 г/см3 бўлади. Катализаторнинг ғовакли актив қисмининг умумий миқдорини Al2O3 – 82% ташкил қилиб, қолган қисми эса СоО ( 4,5%) ва МоО3 ( 13,5%) оксидларидан иборат бўлади. Аралаштиргичли реакторда Al(OH)3 ни натрий алюминат (модули 2,1 2,3) ва 15% сульфат кислота эритмаси билан чўктирилади. Бунда pH = 9,2 9,5 бўлиб, жараён 2-2,5 соат давом этади. Чўктириш тугагандан сўнг қуйқа 1 соат давомида 1400С да қайнатилади ва фильтр прессда фильтрланади ва сульфат ионлари қолмагунча буғ конденсати билан ювилади. Рамкали аралаштиргич билан жиҳозланган реакторда 800С гача қиздирилади ва Al(OH)3 қуйқаси 1,5-2 соат давомида аммоний молибдат ва кобальт нитрат эритмалари билан аралаштирилади. Сўнг сиқиш (сувни йўқотиш) учун фильтрга юборилади. Форма берувчи фильтр прессдан ўтгандан кейин, масса 65% намлик билан лентали қуритгичда уни 3 соат давомида 100-1200С да қолдиқ намлик 10% қолгунча қуритилади ва 630-6500С гача ҳароратда электропечда тобланади. Юқори ҳароратларда ишлов 2-3 соат давом этади. Шундан сўнг катализаторда 3,5% намлик қолиши керак. Алюмокобальтмолибден катализаторларида олтингургут ва органик бирикмаларни гидротозалаш даражаси 99% ни ташкил қилиши керак.Бу катализаторни саноатда ишлаб чиқариш технологик чизмаси юқорида 21-расмда келтирилган бўлиб, бу ерда қайтаришни лозим топмадик. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling