Илова физик – кимёвий катталиклар ва халқаро система (СИ) бирликлари
Катализаторлар ва ёювчиларга шакл бериш
Download 0.84 Mb.
|
Нефть ва газни кайта ишлашда каталитик жараёнлар ва катализ фани
2. Катализаторлар ва ёювчиларга шакл бериш
Катализатор ва ёювчиларга шакл бериш операциясининг асосий (принциплари) негизлари: томчилатиб коагуляциялаш, экструзия, таблеткалаш, грануляторда грануляциялаш (донадорлаш), майда заррачаларни қуритгичда қуритиш, материални майдалаш. Катализаторни чўктириб тайёрлашда, материалларга шакл бериш учун томчилатиб коагуляциялаш ва майда заррачаларни қуритгичида қуритиш усулларидан кенг фойдаланилади, уларни кейинрок кўриб чиқамиз. Пасталарни экструзиялаш ва таблеткалаш энг кўп кўлланиладиган универсал (ананавий) усуллар ҳисобланади.Нам (хўл) чўкмани (кўпроқ боғловчилар билан) тўхтовсиз ҳаракатланувчи шнек ёки гидравлик прессларда шнурга (вермишелга) ўхшаб экструзияланади, унинг шакли ва ўлчовларини (гранулни) пресс бошида шаклга келтирувчи тешиклар билан аниқланади. Уни пресс бошида ўрнатилган айланувчи-кесувчи пичоқ ёки тортилган сим (қил) билан кесиб, лентали транспортер ёрдамида бошқа ерга чиқариб турилади. Таблеткалаш, таблетка қилувчи машиналар ёрдамида 30 МПа (300 кг/см2) гача босим остида олиб борилади. Таблетка қилиш машинаси матрица (қолип) ва пуансон (стержень) ларининг шаклига қараб; цилиндрлар, ҳалкалар, юлдузчалар ва бошқа хил шакллардаги таблетка (гранул) лар олинади. Боғловчи моддалар сифатида тальк, графит, суюқ шиша, айрим органик кислоталар ва бошқа моддалар қўлланилади.Тарелкали грануляторда грануляциялаш, асосан, компонентларни техник аралаштиргичлар ёрдамида бажарилади.Контакт массасига шакл бериш, ғовак структураси ва солиштирма юзаси ҳамда унинг механик каттиқлигини намоён қилиб, томчилатиб коагуляциялаш, майда заррачаларни қуритгичда қуритиб олинган гранулаларни каттиқлиги юқори бўлади ва аксинча, таблеткалаб, экструзиялаб ва майдалаб (толконлаб) олинган материалларнинг қаттиқлиги камроқ бўлади.Катализаторни тайёрлаш усули асосан, унинг хусусий донадорлик даражасига, шаклига, структурани ғоваклигига, шунингдек контакт массасини активлигига боғлиқ. Катализатор тайёрлашда унинг табиатига боғлиқ бўлган ҳолда олдиндан керакли бўлган ғовакни тузилишини ва солиштирма юзани ҳосил қилиш мумкин. Чўктириш йўли билан тайёрланган контакт массалари, юқорида келтирилган кўрсатгичлар кўп жиҳатдан, унинг чўктириш шароитларига (рН муҳитига), олинган (бошланғич эритмаларнинг концентрациясига, температурага, чўктириш тезлигига, чўкмани етилиш вақтига) ювишга ва термик қайта ишлашга боғлиқ. Катализаторни ютдириш йўли билан тайёрланганда ғовакли ёювчига актив компонентлари ютдирилганда, асосан, унинг иккиламчи тузилиши сақланиб қолади. Компонентларни қуруқ аралаштириш йўли билан тайёрланган катализаторни ғоваклиги кўп жихатдан шакл бериш усулларига, бошланғич моддаларнинг майдаланиш (майдалиги) даражасига, махсус (боғловчи) моддалар қўшилишига боғлиқ бўлиб, уни ҳусусиятларини аниқлайди.Контакт массаларини тайёрлашда, уни оптимал ўлчамлари умуман олганда, компонентларни кам сарф қилиш, массани гидравлик қаршилигини енга олиш (ёки камайтириш) ва бошқалар билан белгиланади ёки бахоланади (аниқланади). Гранулани механик каттиқлигига, тўғри танланган шакл турларига, термо қайта ишлаш шароитларига боғлиқ. Масалан, катализатор каттиқлигини ошиши бирламчи кристаллараро диффузияланиш механизмга, заррачаларни цементацияланиши, компонентларни бир-бири ичига кириб (спекание) махсус қўшимчалар (упрочнителей) мустаҳкамлигини оширади, қайсики, шихтага (массага қўшилса, ёювчини тез едирилишини, майдаланишини) олдини олади (экспулатацион ҳарактеристикасини яхшилайди).«Қайнаш қатламида» ишлатиладиган катализаторлар асосан, мустахкам ёювчиларга ёки қотишмаларга актив компонентларни ютдириш йўли билан тайёрланади. Чўктирилган катализаторлар, қайсики, муаллақ (осиклик) шароитида ишлатиладиган, кўпинча алюмосилат, алюмогель, силикагель, тайёрлаш жараёнида гелни коагуляцияланишида мустахкам макросиллиқ сферик гранулалар ва бўлакларни ҳосил бўлишига эришилади. Қуйида ҳар бир контакт массаси учун алохида технологик гурухларга ишлатиладиган катализаторни тайёрлашни кўриб чиқамиз. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling