Дастурнинг информацион –услубий таъминоти
Математик анализ фанига оид дарсликлар, ўқув қўлланмалари, диссертация ва манографиялар, электрон дарсликлар, интернет маълумотлари, дастурнинг информацион-методик таъминотини ташкил этади.
Дастурдаги мавзуларни ўтишда таълимнинг замонавий методларидан кенг фойдаланиш, ўқув жараёнини янги педагогик технологиялар асосида ташкил этиш самарали натижалар беради. Бу борада диалогик ёндошув, блокли маъруза, муаммоли таълим, кичик гуруҳларда ишлаш, зинама-зина, зиг-зак, ўз-ўзини назорат, бумеранг, БББ, зинама-зина, плакатлар ва техник воситалардан фойдаланиш, турли ўйин усулларини қўллаш назарда тутилган.
2.2. “Мусбат ҳадли сонли қаторларнинг яқинлашиш аломатлари” мавзуси бўйича маъруза матни (блокли маъруза)
1. Ташкилий қисм. Янги материалга тегишли ўтилган мавзулар бўйича талабаларни билимини текшириш
БББ ва Ақлий ҳужум технологияларини қўллаш учун қуйидаги келтирилган саволларда фойдаланамиз ва тегишли диаграммаларни тузамиз. Хар бир блок охирида бу диаграммалар тлдириб борилади.
1-савол. Сонли қаторни яқинлашиши таърифини айтинг
2-савол. Геометрик қатор ҳадларини ташкил қилувчи геометрик прогрессиянинг махражининг қандай қийматларида қатор яқинлашувчи бўлади?
3-савол. Сонли қатор яқинлашишининг зарурий шартини келтиринг.
4-савол. Мусбат ҳадли қаторнинг яқинлашишини зарурий ва етарли шартини айтинг
5-савол. Мусбат ҳадли қатор яқинлашини интеграл аломатини келтиринг.
6-савол. Мусбат ҳадли қаторларни таққослаш аломатини келтиринг.
7-савол. Икки мусбат ҳадли қаторларни ҳадларини эквивалентлиги билан яқинлашиши ёки узоқлашиши аниқланадиган аломатини келтиринг.
8-савол. Икки мусбат ҳадли қаторларни ҳадларини тенгсизлик билан солиштиришга асосланган аломатини келтиринг.
2. Коши аломати.
3. Даламбер аломати
4. Интеграл аломати
5. Раабе аломати
6. Дарснинг якуни. Талабаларга уй вазифалар бериш.
Мусбат ҳадли қаторлар мавзусида баён етилган таққослаш теоремаларидан фойдаланиб, яқинлашиш аломатларини келтирамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |