Индустриал иқтисодиёт


Download 1.05 Mb.
bet18/57
Sana28.12.2022
Hajmi1.05 Mb.
#1009145
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   57
Bog'liq
1 9 темаларЛЕКЦИЯ

Қисқача хулосалар
1. Саноат жуда кўп тармоқлардан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири корхоналар йиғиндисидан ташкил топади. Тармоқ ҳосил бўлиши учун корхоналар бир неча умумий хусусиятларга эга бўладилар.
2. Саноат тармоқлари ўртасидаги ишлаб чиқаришнинг ўзаро алоқадорлиги ва уларнинг такрор ишлаб чиқариш жараёнида юзага келадиган миқдорий нисбатлари тармоқ структурасини ташкил этади. У саноат тараққиётида руй берадиган техника ва технология ривожининг даражаси, ижтимоий-тарихий шарт-шароитлар билан боғлиқ равишда ўзгаради.
3. Турли саноат тармоқлари ўртасидаги ишлаб чиқариш алоқалари ўзаро маҳсулот алмашиш, тажрибаларни ўрганиш билан тавсифланади.
4. Ишлаб чиқариш тараққиётининг истиқболини аниқлаш, ҳисоб-қитоб ишларини амалга ошириш, унинг аҳволини таҳлил этиш мақсадида саноат тармоқлари гуруҳларга ажратилади. Гуруҳларга ажратишнинг энг муҳим тамойили тайёрланадиган маҳсулот иқтисодий мазмунининг бир хиллигидир.
5. Саноат тармоқ тузилмасининг ўзгаришига бир қатор омиллар таъсир кўрсатади: 1) фан-техника тараққиёти; 2) ижтимоий ишлаб чиқаришни ташкил этиш шакллари – концентрациялаш, ихтисослаштириш, комбинатлаштириш ҳамда ҳудудий жойлаштириш.
6. Республика иқтисодиётида ва унинг етакчи тармоғи бўлган саноат соҳасида амалга оширилаётган таркибий силжишлар яқин келажакда миллий иқтисодиёт салоҳиятини янада юқори даражага кўтариш ва саноатнинг экспорт устунлигини таъминлаш учун жуда катта имкониятлар яратиб беради.
Назорат ва муҳокама учун саволлар

  1. Ижтимоий меҳнат тақсимоти ва саноат соҳаларининг шаклланиши.

  2. Давлатнинг иқтисодиёт, жумладан, саноат соҳасидаги таркибий ўзгаришларга тегишли сиёсати.

  3. Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни таъминлаш деганда нималар тушунилади?

  4. Тармоқ ва тармоқ тузилмасининг тушунчаси.

  5. Тармоқларнинг иқтисодий гуруҳланиши.

  6. Тармоқнинг ривожланиш суръатларини ўлчаш усуллари.

  7. Тармоқ структураси ва уни белгиловчи омиллар.

  8. Ўзбекистон Республикаси саноати тармоқ тузилмаси ўзгаришининг асосий тенденцияси.


Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling