Инфекция ва и нфекцион касалликлар


Суяк илигидаги микрофаглар (нейтрофил ва эозинофиллар) ва макрофаглар (мононуклеар фагоцитлар-моноцитлар)


Download 174 Kb.
bet14/17
Sana02.05.2023
Hajmi174 Kb.
#1421764
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Инфекция ва иммунитет-2

Суяк илигидаги микрофаглар (нейтрофил ва эозинофиллар) ва макрофаглар (мононуклеар фагоцитлар-моноцитлар) морфологик ҳар хил бўлса ҳам иммунитетда бир хизматни – фагоцитозни амалга оширади. Фагоцитоз иммунитетнинг 1- босқичи, бошланиши.
Микрофаглар ураб олган антигенни эритиб элементар моддага айлантиради. Макрофаглар эса бактериал антигенни иммунологик фаол шаклга келтиради ва антиген тўғрисида ахборотни лимфоцитларга беради ва уларда трансформация жараёнини тезлаштиради.
Лимфоцитлар келиб чиқиши, морфологик ва функционал хусусиятлари бўйича 2 та катта гуруҳга бўлинади: 1. Т-лимфоцитлар (тумусга боғлиқ) – морфологик кичик лимфоцитлар ҳисобланиб, антиген таъсирида 2 хилга айланади – иммун лимфоцитлар ва иммунологик хотира лимфоцитлари. Иммун лимфоцитлар Т-лимфоцитларга ухшайди, аммо цитопатик таъсирга эга ва антителосиз антигенни емиради. Иммунологик хотира лимфоцитлари ҳам Т-лимфоцитларга ухшайди, аммо унинг ўзагидаги генетик аппаратида антиген тўғрисида ахборот сақланган бўлади.
Т-лимфоцитлар ҳужайралар иммунитетида, жуда сезгирликнинг секин турида ва аутоиммун касалликларда иштирок этади.
2. Тумусга боғлиқмас В – лимфоцитлар морфологик кичик лимфоцитлар. Иммунологик жавоб вақтида улар трансформация натижасида иммунобласт босқичи орқали антителолар ишлаб чиқарувчи плазматик ҳужайраларга ва ўзида иммунологик хотира сақловчи лимфоцитларга айланади. Организм қайтадан аввалги антиген билан учрашса плазматик ҳужайралар иммунологик хотира сақловчи лимфоцитлардан пайдо бўлади.
Плазматик ҳужайралар ўзининг тузулиши функцияси бўйича лимфоцитлардан кескин фарқ қилади. Улар етилишига қараб: плазмобластларга, етилмаган ва етилган лимфоцитларга бўлинади. Ушбу ҳужайралар юқори ихтисослашган безли (секреция этувчи) ҳужайралар ҳисобланиб, уларнинг асосий хизмати – иммуноглобулинларни (антителоларни) синтез ва секреция қилишдир.
Иммуногенезда макрофаглар,Т- ва В – лимфоцитлар бирга қатнашади.



Download 174 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling