Инфекция ва и нфекцион касалликлар
Download 174 Kb.
|
Инфекция ва иммунитет-2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жуда сезгирликнинг секин тури
- Жуда сезгирликнинг дарҳол тури
Нормал антителолар — қонда антиген юбормасдан ҳосил бўладиган нормал антителолар-изоагглютининлар.
Қуршаб олувчи антителолар — тўлиқ бўлмаган, бир валентли иммуноглобулинлар, одатдаги антителолардан молекуласида фақат битта фаол марказ борлиги билан фарқ қилади. Бу антителоларни фақат махсус Кумбс реакцияси билан аниқласа бўлади. Организмга кирган барча касаллик қўзғатувчилари 2 турдаги реакция чақиради: а) номахсус, умумий иммунологик реактивлик билан боғлиқ; б) махсус, организмнинг махсус иммунологик реактивлиги билан боғлиқ. Организмдаги барча номахсус реакцияларни (гематологик, гистологик, цитологик, биокимёвий ва бошқалар) намоён бўлиши иммунитетни пайдо бўлишида 3 тур кўринишдага махсус иммунологик ҳолатлар билан боғлиқ: а) жуда сезгирликнинг секин тури; б) жуда сезгирликнинг дарҳол тури; в) толерантлик (ареактивлик). Жуда сезгирликнинг секин тури организмда қўзғатувчига қарши зардоб антителолари пайдо бўлмасдан иммунокомпетент ҳужайраларнинг махсус ўзгариши туфайли ҳосил бўлади. Бу ҳолат аллергик текшириш натижасида аниқланади. Бунда иммунитет ўрнига ушбу қўзғатувчига нисбатан жуда сезгирлик (сенсибилизация) пайдо бўлади. Тбс. Жуда сезгирликнинг дарҳол тури қонда махсус антителоларни пайдо бўлиши ва уларни махсус антигенлар билан реакцияга кириши билан ҳосил бўлади. Антителоларни қонда пайдо бўлиши организмда иммунологик ўзгаришлар содир бўлганидан дарак беради ва кўп ҳолатларда мустаҳкам иммунитет ҳосил бўлади. Толерантлик (ареактивлик) ҳолатида организмда айнан ушбу қўзғатувчига нисбатан антитело ҳосил қилиш қобилияти йўқолади, аммо бошқа қўзғатувчиларга нисбатан антитело ҳосил қилиш қобилияти сақланади. Толерантлик (ареактивлик) ҳолати кўпинча ёш ҳайвонларда пайдо бўлади, қачонки, унинг неонатал ёки пренатал даврларида қўзғатувчи билан дуч келса, ёки катта миқдорда антиген юборилса ҳосил бўлиши мумкин. Бу ҳолатда иммунитет ўрнига толерантлик пайдо бўлади. Шунинг учун ҳар доим ҳам вакцина ёки организмга қўзғатувчи юборилса иммунитет ҳосил бўлабермайди. Айрим ҳолларда организмда ушбу қўзғатувчига нисбатан сезгирликнинг ошиши ёки толерантлиги туфайли мойиллий ошиши мумкин. Шунинг учун организмнинг махсус иммунологик ҳолатини аниқлаш талаб этилади. Иммунитетнинг турлари ва механизми жуда кўп. Уларнинг аксарияти номахсус, шунинг учун улар барча микробларга бир хил самарали. Аксинча, иммунитет ҳосил бўлиш жараёнида намоён бўладиган иммунитетнинг махсус омиллари фақат айнан уша микроб ёки унинг серовариантига қарши йўналтирилган бўлади. Организмнинг номахсус ҳимоя воситалари билан ҳар қандай тушган патоген дуч келади ва улар микробнинг кириши, ривожланиши, кўпайишига тусқинлик қилади. Махсус ҳимоя воситалари эса айнан уша микробни зарарсизлантиришга йўналтирилган бўлади. Download 174 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling