Инфекция ва и нфекцион касалликлар


Download 174 Kb.
bet8/17
Sana02.05.2023
Hajmi174 Kb.
#1421764
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
Инфекция ва иммунитет-2

Иммунологик реактивлик - бу организмнинг юқумли касаллик қўзғатувчиларига қарши иммунологик ҳимоя воситаларини ишга солиш қобилияти, яъни касаллик қўзғатувчи антигенга қарши махсус жавоб қайтариш қобилияти – микроорганизмнинг салбий таъсиридан организмни бутунлай ҳимоя қилишни таъминлаш.
Организмни ҳимоя этиш ва унинг касаллик қўзғатувчига қарши иммунитет билан таъминлаш қобилияти кўпгина умумий ва махсус омилларга боғлиқ. Организмнинг номахсус физиологик ҳимоя воситалари асосидаги реактивлик умумий иммунологик реактивликка киради. У ҳайвоннинг турига, индивидуал хусусиятига, ёшига, организмнинг физиологик ҳолатига, берилаётган озуқанинг тўйимлилигига ҳамда ташқи муҳитнинг ҳархил номахсус омиллари таъсирларига боғлиқ. Бу реактивлик аслида ҳайвоннинг касалликка табиий мойиллиги ёки аксинча, чидамлилигини билдиради.
Бошқа томондан иммунологик реактивлик ҳолати ва ҳайвоннинг жавоб реакцияси биологик агент ва антигенларнинг таъсирига ҳам боғлиқ. Бундай организмнинг маълум бир қўзғатувчига ёки антигенга ўзгарувчан иммунологик реактивлиги махсус иммунологик реактивлик дейилади.
Махсус иммунологик реактивлик умумий иммунологик реактивликнинг бир бўлаги бўлиб, организмнда иммунитет пайдо бўлишида муҳим роль ўйнайди.
ИММУНИТЕТ (лот. immunitas, atis, fчидамлилик, касал юқтирмаслик) — организмнинг унга ирсий ёт ахборотга эга бўлган юқумли ва юқумсиз моддалардан (антиген) ҳимояланиши, яъни касал юқтирмаслик ҳолати, касалликларга қарши курашиш қобилияти. И. даражаси организм ички муҳитини доимо бир мувозанатда сақловчи физиологик ҳимоя воситаларига боғлиқ.
Иммунитет тўғрисидаги таълумот эпизоотия ва эпидемияларни кузатиш эвазига пайдо бўлган. Қадим замонлардан маълумки, айрим одамлар ва ҳайвонлар ҳар қандай эпизоотия ва эпидемия шароитида ҳам касалликка чалинмайди, касалдан тузалганлари эса қайтадан касалланмайди.
Иммунитетни ўрганишнинг илк даврларида - 1887 йилда рус олими И.И. Мечников иммунитетни фагоцитлар билан боғлаб фагоцитар назариясини кашф қилди. Кейин П. Эрлих 1901 йилда иммунитетни гуморал назариясини яратди. Кейинчалик И.П. Павлов (1938), Г.Селье (1942), Ф. Бернет (1959), П.Ф. Здродовский (1961), Р.В. Петров (1976) ва бошқаларнинг мувафаққиятли тажрибалари асосида илгариги ҳар хил омилларга асосланган иммунитет назариялари ўрнига организмнинг бир бутун иммунологик реактивлиги тўғрисидаги таълумот вужудга келди ва организмдаги барча иммунологик ҳодисалар умумфизиологик қонуниятларга бўйсиниши исботланди.
Иммунитет фақатгина касалликдан тузалсагина эмас, балки ўлган ёки тирик микроорганизмларга, уларнинг айрим қисмларига, заҳарларига ҳамда ҳар хил оқсил, гаптенларга ҳам пайдо бўлади. Организмга ёт бўлган барча антиген хусусиятига эга бўлган моддаларни дарров пайқайди.
АНТИГЕН ДРЕЙФИ — эволюцион ривожланиш жараёнида айрим вирусларнинг аста-секин, кам даражада ўзгариши. Бу жараён вируслар қобиғ антигенининг ўзгариши билан намоён бўлади. А.Д. ветеринария тадбирлари самарасини пасайтиради.
АНТИГЕН ШИФТИ — вируслар антигенлик хусусиятининг таркибий ўзгариши. Бу касалликнинг жуда кенг тарқалишига сабаб бўлади. А.Ш.нинг асосий сабаби вирус ва бактериялардаги мутациядир.

Download 174 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling