Инфекция ва и нфекцион касалликлар
Download 174 Kb.
|
Инфекция ва иммунитет-2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эндоген инфекция
- Юқумли касаллик қўзғатувчилар: Патоген бактериялар, вируслар, замбуруғлар, микоплазмалар, хламидиялар, риккетсиялар. ПАТОГЕНЛИК
- ВИРУЛЕНТЛИК
- Инфекция дарвозаси.
Чанг инфекцияси — касаллик қўзғатувчилари юққан чанг заррачалари билан нафас олиш натижасида ҳосил бўлган инфекция.
Экзоген инфекция (лот. ехо — ташқари, genes — туғилиш, ҳосил бўлиш) — ҳайвон организмига ташқи муҳитдан тушган патоген вирус ва микроблар пайдо қилган касаллик. Эндоген инфекция (лот. endon — ичкари, genes — ҳосил бўлиш) — ҳайвон организмининг умумий чидамлилиги пасайиши натижасида организмда мавжуд микробларнинг кучайиши эвазига юзага келадиган касаллик. Юқумли касалликни пайдо бўлиш шароитлари: - қўзғатувчи патоген ва вирулентли бўлиши ва у мойил ҳайвонга тушиши; - макроорганизмнинг касалликдан ҳимоя қилиш даражаси паст бўлиши ; қўзғатувчини организмга тушишида ташқи муҳитнинг роли – совуқ ва намгарчилик вақтида аэроген инфекциялар, ёзда эса овқатланишда токсико-инфекциялар кўпаяди. Совуқ ва жуда иссиқ ҳам организмнинг резистентлигини пасайтиради. Юқумли касаллик қўзғатувчилар: Патоген бактериялар, вируслар, замбуруғлар, микоплазмалар, хламидиялар, риккетсиялар. ПАТОГЕНЛИК — микроорганизмлар ва вирусларнинг касаллик қўзғатиш қобилияти. П. микроорганизм ва вирусларнинг ўсимликлар, ҳайвонлар, одамлар, умуман тирик мавжудотлар организмида текинхўрликка мослашиш жараёнида вужудга келган мураккаб касаллик қўзғата олиш хусусиятлари мажмуаси. П. маълум бир тур микробнинг ўзига хос белгисидир, яъни ҳар бир микроб фақат маълум бир юқумли касалликни қўзғатади, холос. Аммо, айнан шу тур микробнинг ҳар хил штаммлари турли патогенликка эга бўлиши мумкин. П. микроорганизм ва вирусларнинг вирулентлигини белгилайди. П. микроорганизмларнинг ирсий мустаҳкамланган белгиси бўлса ҳам, уни физикавий, кимёвий ва биологик омиллар таъсирида ўзгартириш мумкин. П.нинг намоён бўлиши организмнинг ўша микробга мойиллигига ва унинг резистентлигига таъсир қилувчи ташқи муҳит омилларига боғлиқ. ВИРУЛЕНТЛИК (лот. virulentus — заҳарлилик) — муайян микроб ёки вирус штаммининг касаллик қўзғатувчанлик даражаси. В. ҳайвоннинг чидамлилигига ва уни зарарланиш шароитига боғлиқ. В. микроб ва вируснинг касаллик қўзғата олиш хусусиятларига: юқумлилиги, ҳимоя воситаларини енга олиш қобилияти, макроорганизмда нечоғлик тез кўпайиб, заҳарли нарсаларни ҳосил қилишига ҳам боғлиқ. Бактерияларнинг асосий вирулентлик омиллари бўлиб экзо- ва эндотоксинлар, заҳарли антиген компонентлари (масалан, Грам билан бўялмайдиган микробларнинг С—антигени), агрессинлар, капсула ҳосил қилиш, уларнинг ферментлари (лецитиназа, фосфатаза, гиалуронидаза, фибринолизин, стрептокиназа, ДНКаза, декарбоксилаза, уреаза) ҳисобланади. Вирусларнинг В. омиллари бўлиб, нуклеин кислоталари ҳисобланади. В. тажриба ҳайвонларида аниқланади. Уларнинг ёши, тури, тирик вазни бир хил бўлиши шарт. В.ни физикавий, кимёвий омиллар таъсирида сусайтириш мумкин. Вируснинг вирулентлигини товуқ эмбрионида, чидамлироқ ҳайвон организмида, сунъий ўстирилган ҳужайраларда ўстириб камайтириш мумкин. Инфекция дарвозаси. М: ЮАН, Эфемер иситма –вируслар ҳашорот билан тери орқали организмга киради, ҳайвонларни ҳашоротлардан ҳимоя қилиш – к. ни олдини олади. Куйдирги, оқсил, тубер. оғиз, аэроген ва тери орқали. Патогенни организмга таъсири: агрессин, экзотоксин, эндотоксин- микроб ўлгандан кейин м-б билан бирга таъсир этади. Экзотоксин- қотма, ботулизм- унга қарши антитоксин организ и.ч., улар термолабил-600 да фаолсизланади. Эндотоксин- термостабил. М: холера. Унга қарши организм бактерио-лизин, агглютинин, преципитин, опсонин и.ч. Агрессинлар – заҳарли эмас, бироқ организмни ҳимоясини пасайтиради. Улар эмкар, куйдирги, пастереллез, тубер. Бўлади. Юқумли касалликларда яширин давр бўлади. Download 174 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling