Инфекция ва и нфекцион касалликлар


Юқумли касалликларни кечиши


Download 174 Kb.
bet7/17
Sana02.05.2023
Hajmi174 Kb.
#1421764
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
Инфекция ва иммунитет-2

Юқумли касалликларни кечиши.

Улар ўта ўткир, ўткир, ўткирдан паст, сурункали кечиши мумкин.


Улар типик ва нотипик кечиши мумкин.
Касалликни кечиши билан шаклини фарқлаш керак, кечиши муддат билан, шакли патологик жараённи жойлашиши билан характерланади.
Мойиллик – иммунитетнинг тескариси, яъни реактивликни кўриниши. У юқори ёки паст бўлиши мумкин.


Юқумли касалликни пайдо бўлишида макроорганизм ва ташқи муҳит омилларининг роли

Инфекцияни пайдо бўлиши, ривожланиши ва тақдири фақатгина оганизмга кирган микроорганизм ва вирусларнинг вирулентлиги ва миқдорига боғлиқ бўлиб қолмасдан, балки организмнинг ушбу патогенларга қарши табиий чидамлилигига ҳам боғлиқ. Шунинг учун барча эътиборни фақатгина патогенларга қаратмасдан макроорганизмни ҳимоя воситаларини мустаҳкамлашга (табиий резистентликни кучайтириш) ва касалликни ривожланишига кумаклашувчи ташқи муҳит омилларига ҳам қаратиш зарур.




Иммунитетни пайдо бўлиш механизми ва омиллари

Иммунитет тўғрисида гапиришдан олдин биз умумий ва иммунологик реактивлик нима эканлигини тушунишимиз зарур. Реактивлик – бу организмнинг ташқи муҳит таъсирларига ҳаёт фаолияти жараёнларини ўзгартириб жавоб бериш қобилияти ҳисобланади. Ушбу қобилият юқори ривожланган ва нерв тизими мукаммал ҳайвонларда жуда ёрқин намоён бўлади. Реактивлик меъерда бўлса, ҳайвоннинг ташқи муҳит таъсирларига ўрганиши осон кечади, аммо реактивликда ўзгариш кузатилса – астма.


Юқумли касаллик ҳам микро ва макроорганизм орасидаги ўзаро таъсир натижасида пайдо бўладиган жараён. Реактивлик меъерда бўлса, микророрганизм макроорганизмга киргандан сўнг организм тезлик билан уша микробга қарши ўзининг иммунологик механизмларини ишга сола олса, яъни унга қарши фагоцитоз қилувчи ҳужайралар курашса, антитело ҳосил қилувчи плазмоцитлар ўз вазифасини бажарса, касаллик намоён бўлмайди. Аксинча ҳолатда организмнинг микроорганизмга мослашиш механизмлари ишламайди, организмда микроблар кўпаяди ва касаллик белгилари намоён бўлади, айрим касалликларда: куйдирги, қорасон ҳайвон нобуд бўлади.

Download 174 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling