Инфекция ва и нфекцион касалликлар
Download 174 Kb.
|
Инфекция ва иммунитет-2
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИНФЕКЦИОН ЖАРАЁН
- ИНФЕКЦИОН КАСАЛЛИК
- ИНФЕКЦИЯДА МИКРООРГАНИЗНИНГ РОЛИ ВА УНИНГ ПАТОГЕНЛИК ТАЪСИРИ
- Мутуализм
- Коменсализм да
ИНФЕКЦИЯ (infectio — юқиш, юқтириш) – бу мурракаб биологик жараён бўлиб, организм билан касаллик қўзғатувчи вирус ёки микробларнинг ўзаро таъсири натижасида ҳосил бўлган зарарланиш ҳолати. Организмга кирган қўзғатувчи кўпайиши натижасида унда патогенга жавобан мураккаб патологик ва ҳимоя мослашув реакциялари кузатилади. Ушбу реакциялар организмда биокимёвий, морфологик ва функционал ўзгаришлар шаклида ҳамда иммунологик жавоб тариқасида бўлиб, улар организмнинг ички муҳитини доимийлигини (гомеостаз) сақлашга қаратилган бўлади. Касаллик қўзғатувчи билан организм ўртасидаги ўзаро таъсир 3 шаклда намоён бўлади. Энг кўринарли шакли бу клиник белгилари яққол намоён бўлган юқумли касалликдир. Бу ҳол маълум клиник белгилари билан ўтадиган юқумли касалликни келтириб чиқаради. 2- тури клиник белгисиз, латент инфекция бўлиб, бунда вирус ёки бактерия ташувчанлик билан кечади. 3-тури иммунизацияловчи субинфекция ҳам деб юритилади. Бунда организмга кирган касаллик қўзғатувчи унда антителолар шаклланишини таминлайди, бироқ қўзғатувчини ўзи организмда нобуд бўлади, организм касаллик қўзғатувчи манбага айланмайди (м.:қорасон, куйдирги).
ИНФЕКЦИОН ЖАРАЁН – Микро- ва макроорганизмнинг ўзаро таъсир реакциялари динамикаси, яъни айнан қўзғатувчи билан зарарланган организмда кузатиладиган жараёнлар мажмуаси. Яширин давр, к-к белгиларининг бошланиш, ривожланиш, сўниш босқичлари –бу инфекцион жараённи ташкил этади. ИНФЕКЦИОН КАСАЛЛИК — ҳайвон организмида паразитлик қилишга эволюцион мослашган вирус ва микроорганизмлар қўзғатган юқумли касаллик. Одатда, бу касаллик бир ҳайвондан бошқасига ўтиши, босқичли ривожланиши, макроорганизмнинг вирус ва микробларга қарши махсус реакциялари (аллергия ва антителолар) ва касалликдан тузалгандан сўнг иммунитет ҳосил қилиши билан характерланади. ИНФЕКЦИЯДА МИКРООРГАНИЗНИНГ РОЛИ ВА УНИНГ ПАТОГЕНЛИК ТАЪСИРИ Инфекцион жараённи моҳиятини ўрганиш микро- ва макроорганизмнинг симбиоз яшаш қонуниятлари асосида амалга ошишини кўрсатди. Бу симбиоз яшаш ҳар хил кўришда амалга ошади: мутуализм, коменсализм ва паразитизм. Мутуализм - бу иккаласига ҳам фойда (меърий микроорганизмлар) Айримлари бир-бирига антогонист М: сут-ачитқи микрооорга-низмлар чириш микроорганизмларини ривожланишини тўхтатади, бошқалари фойдали ферментатив фаоллик асосида (кавшовчи ҳ-нлар катта қорнида) клетчаткани парчалайди, учинчилари витаминлар ишлаб чиқаради. Шулар эвазига ҳайвонларни қорин ва бошқа бўшлиқларида яшовчи меъерий микроорганизмлар организмни резистентлигини ва табиий ҳимоясини таъминловчи асосий омил бўлиб хизмат қилади. Коменсализм да 1 та симбионт бошқаси ҳисобидан яшайди (терида яшовчи батериялар, актиномицетлар, замбуруғлар, стафило- ва стрептококклар, ичакдаги: коли, сальм., чириш микроблари ва энтерококклар, юқори н.о. йўлларидаги пастереллалар, пневмококклар, микоплазмалар. стрептококклар). Аммо ушбу саналган микробларнинг кўплари организмнинг резистентлиги пасайганда касалик чақириш қобилиятига эга бўлади ва эндоинфекция натижасида, айниқса ёш ҳайвонлар нобуд бўлади. Download 174 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling