Инфекция ва и нфекцион касалликлар


Оддий инфекция, моноинфекция —


Download 174 Kb.
bet5/17
Sana02.05.2023
Hajmi174 Kb.
#1421764
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Инфекция ва иммунитет-2

Оддий инфекция, моноинфекция — вирус ёки микроорганизмнинг бир тури пайдо қилган инфекция.
Регионал инфекция (лот. regie маълум ҳудуд, жой) — айрим касаллик қўзғатувчилар (туберкулёз — сил, бруцеллёз, туляремия қўзғатувчилари ва б.қ.) организмга киргандан кейин дастлаб лимфа йўллари билан лимфа тугунларига жойлашиб, бирламчи инфекция ўчоғини пайдо қилади. Натижада лимфа тугунлари жароҳатланади.
Респиратор инфекцияси (лот respiratoriusнафас орқали) — ҳаво орқали юқадиган инфекция.
Секин кечувчи инфекция — касал қўзғатувчиси организмга киргандан кейин яширин даври жуда узоқ бўладиган, секин ривожланадиган юқумли касаллик (лейкоз, висна ва меди, скрепи, аденоматоз ва ҳ.к.).
Секундар инфекция (лот. secundarus иккиламчи) — бирламчи (асосий) инфекция устига қўшилган иккиламчи инфекция. Бу, биринчи инфекция ўтишини оғирлаштиради. Масалан, пастерелла ва салмонелла бактериялари чўчқаларда ўлат касаллиги ўтишини оғирлаштиради. Одатда, иккиламчи инфекция кўпроқ шартли қўзғатувчилар гуруҳига кирувчи микроорганизмларга алоқадор бўлади. Улар терида ва шиллиқ пардаларда яшаб, фақат организмнинг касалликларга чидамлилиги пасайган пайтда ўз фаоллигини оширади ва касаллик қўзғатадиган бўлиб қолади.
Спонтан инфекция (лот. spontaneusўз-ўзидан) — табиий шароитда ўз-ўзидан юзага келадиган юқумли касаллик.
Сунъий инфекция — касаллик қўзғатувчиларини сунъий равишда юбориш йўли билан пайдо қилинган инфекция.
Тарқалган инфекция — микроорганизмларнинг ҳайвон организмидаги ҳимоя тўсиқларини ёриб ўтиб, бутун организмга тарқалиши натижасида вужудга келган инфекция.
Томчи инфекцияси — касаллик қўзғатувчисининг касал ҳайвондан ажралган шилимшиқ, суюқлик заррачалари билан қўшилиб, ҳайвоннинг нафас йўлларига тушиши натижасида ҳосил бўлган инфекция.
Трансмиссив инфекция (лот. transmissibilis берилувчи) — қон сўрувчи бўғим оёқлилар, кемирувчилар ва бошқа вирус, микроб ташувчилар томонидан тарқатиладиган юқумли касалликлар.

Download 174 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling