Инфекция ва и нфекцион касалликлар


Паразитизм да қўзғатувчи фақатгина организмда яшамайди, балки уни ҳалокатга олиб келади. ИНФЕКЦИЯ ХИЛЛАРИ


Download 174 Kb.
bet4/17
Sana02.05.2023
Hajmi174 Kb.
#1421764
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Инфекция ва иммунитет-2

Паразитизм да қўзғатувчи фақатгина организмда яшамайди, балки уни ҳалокатга олиб келади.
ИНФЕКЦИЯ ХИЛЛАРИ:
Алиментар инфекция (лот. alimentarusозиқ-овқат) — касаллик қўзғатувчисининг оғиз орқали организмга кириши.
Аралаш инфекция-организмга икки ва ундан ортиқ касаллик қўзғатувчи-лари тушган пайтда юзага келадиган касаллик (ҳар хил вирус ва бактериялар).
Ассоциаланган инфекция (associatioбирлашган) — ҳайвон организмига кирган ҳар хил вирус ва микроорганизмларнинг биргалашиб қўзғатадиган инфекцияси. Бу ҳолда синергизм, яъни бир турдаги микроблар касаллик қўзғатиш хусусиятининг иккинчи турдаги микроблар эвазига кучайиши кузатилиши мумкин. Масалан, қотма касали микробини касаллик қўзғатиш қобилиятини стафилакокклар ошириб юборади. Аммо айрим ҳолларда бу ҳодисага қарама-қарши ҳодиса микроблар антагонизми ҳам кузатилиши мумкин. Интеркурент касаллигига қаранг.Парагрипп ёки ротавирусга +коли+пастер.
Аэроген инфекция (гр.аег - ҳаво, genes - ҳосил бўлиш) — касал қўзғатувчи-ларининг ҳаво орқали организмга тушиши эвазига ҳосил бўлган инфекция.
Бактериал инфекция — бактериялар қўзғатадиган инфекция.
Белгисиз ёки (Латент) инфекция — (лот. latenta, ae, f яширин) — клиник намоён бўлмайдиган инфекция. У иммунологик реакциялар, бактериологик, вирусологик ва патоморфологик текширишлар орқали аниқланади. Бундай яширин инфекцияли ҳайвонлар касал юқтирувчи жуда хавфли манба бўлиб хизмат қилади. Яширин инфекция натижасида организмда иммунитет вужудга келиши мумкин.
Жароҳат инфекцияси — яраларга, айниқса, чуқур яраларга айрим касал қўзғатувчи микроблар кириши натижасида юқтирилган инфекция. Бу ҳолат кўпроқ қотма касаллиги мисолида намоён бўлади.
Замбуруғли инфекция — патоген замбуруғлар пайдо қиладиган инфекция.
Йирингли инфекция — йиринг ҳосил қилувчи микроорганизмлар инфекцияси.

Download 174 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling