Инфекция ва и нфекцион касалликлар


ИММУНИТЕТ (инфекциядан сўнгги) —


Download 174 Kb.
bet17/17
Sana02.05.2023
Hajmi174 Kb.
#1421764
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Инфекция ва иммунитет-2

ИММУНИТЕТ (инфекциядан сўнгги) — маълум бир юқумли касаллик билан касалланиб тузалгандан сўнг айнан шу касалликка қарши кучли чидамлилик юзага келиши.
ИММУНИТЕТ (ностерил хили) — касалланиб тузалиш оқибатида юзага келадиган, маълум касалликка нисбатан чидамлилик, бунда организм касаллик қўзғатувчидан бутунлай холи бўлмайди (бруц,тбс, юрт, лейкоз).
ИММУНИТЕТ (стерил хили) — касалланиб тузалгандан кейин шу касалик қўзғатувчисидан бутунлай тозаланиб юзага келадиган чидамлилик.
ИММУНИТЕТ (табиий хили) табиий чидамлилик, айрим юқумли касалликларга чидамлилик ҳолат. М:, қорамол анемия билан касалланмайди.
ИММУНИТЕТ (трансплантацион хили) — организмга киргизилган тўқима ва аъзоларга қарши ҳосил бўлган иммунологик жараён. Бундай вақтда иммунитетнинг ҳужайра звеноси фаол иштирок этади ва бу жараён секинлашган, ўта сезгирлик кўринишида кечади.
Фагоцитар иммунитет - махсус фагоцитларга асосланган иммунитет.
Ҳужайралар иммунитети - чидамлилик тўқималар ҳимоясига асосланган.
Пассив иммунитет - тайёр антителоларни юбориб ҳосил қилинган иммунитет. 15-20 кун давом этади. Коластрал им-т.
Антителолар - организмга антигенлар тушганида қон ва тўқималарда уларга қарши пайдо бўладиган иммуноглобулинлар — иммун таначалар. А. организм ёки идишдаги антигенлар билан бирикиш хусусиятига эга.
Антигенлар (гр. anti ↑, genes — ҳосил қилиш) — организмга ёт бўлган ирсий ахборотга эга ва унга тушганда махсус оқсиллар (антителолар) ёки бошқа иммунологик жараёнлар (иммунологик хотира, толерантлик) ҳосил қиладиган оқсил табиатли, юқори молекулали ҳар қандай органик моддалар (вирус, микроблар ва уларнинг маҳсули).
Антителолар тури:

  1. Антитоксинлар – токсинларни зарарсизлантиради

  2. Вирусни нейтралловчи антителолар

  3. Агглютининлар

  4. Преципитинлар

  5. Комплиментни бириктирувчи антителолар

  6. Бактериолизинлар, цитолизинлар ва гемолизинлар бактерияларни лизисга (эритишга) тайёрловчи, уларни ўлдирувчи антителолар

  7. Опсонинлар, тропинлар - бактерияларни фагоцитозга тайёрловчи антителолар

  8. Пропердинлар – комплимент таъсирида бактерицид ва вирусни нейтралловчи таъсирга эга, фаолият юритади.

  9. Лейкинлар, эритринлар - бактерицид таъсирга эга.

Иммуноглобулинлар

  1. Иммуноглобулин А

  2. Иммуноглобулин М

  3. Иммуноглобулин Д

  4. Иммуноглобулин Е

  5. Иммуноглобулин G

Ҳужайралар культураси
1). 1949 йили ҳужайраларни сунъий шароитда ўстиришга эришилди ва 1952 йилда Эндерс, Уэллер ва Робинс Нобель мукофоти олди.
2). Хуанг ва Эндерс (1943) - ЦПД вирусни аниқлаш усулини яратди.
3). Дульбекка ва Фогт (1952) – трипсин билан ишлаб 1 қатламли ҳужайралар олган.
Қон элиментлари
1). 70 йилда 1,5 кг суяк илиги – к.м., 275 кг лимфоцитлар, 460 кг эритроцитлар
5400 кг гранулоцитлар ва 40 кг тромбоцитлар ишлаб чиқарилади.
2). Эритроцитлар 2-3 кунда, гранулоцитлар 3-8 кунда шаклланади.
3). Эритроцитлар 100-120 кун яшайди.



Download 174 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling