Информация Хавфсизлиги


Download 0.75 Mb.
bet17/50
Sana16.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1503320
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   50
Bog'liq
Book security

Каналли шифрлашда алока канали оркали узатилаётган барча информация (шу билан бирга хизматчи информация) химоя килинади. Бу усул куйидаги хусусиятларга эга:

  • битта канал учун шифрлаш калитини очиш бошка каналлардаги информациянинг бузилишига олиб келмайди;

  • хизматчи хабарлар, хабарларнинг хизматчи майдонини уз ичига олган холда, барча узатилаётган информация ишончли химояланган;

  • барча информация маълум оралик узеллар, ретрансляторлар, шлюзлар ва х. узелларда очикча узатилади;

  • бажарилаётган операцияларда фойдаланувчи иштирок эта олмайди;

  • хар бир жуфт узеллар учун узининг калити талаб килинади;

  • шифрлаш алгоритми етарли даражада махкам булиши керак ва шифрлаш суръатини каналнинг утказувчанлик кобилияти даражасида таъминлаши лозим (акс холда хабарларнинг тутилиб колиши руй беради ва натижада, системанинг блокировкаси ёки ишлаш унумдорлигининг етарлича камайишига олиб келади);

  • аввалги хусусият шифрлаш алгоритмини аппарат усулда амалга ошириш заруратига олиб келади, ва бунинг натижасида системанинг ташкил этилиши ва хизмат курсатилиши харажатларининг ошишига олиб келади;

Абонентли (оконечное) шифрлаш иккита амалий объектлар уртасидаги узатилаётган маълумотларнинг махфийлиги ва ишончлилиги таъминлаш имкониятини беради. Бошкача айтганда, узатувчи маълумотларни шифрлайди, кабул килувчи эса шифрланган маълумотни дешифрлайди. Бу усулнинг куйидаги хусусиятлари бор:

  • факатгина хабарнинг мазмунигина химояланади, барча хизматчи информациялар эса очиклигича колади;

  • узатувчи ва кабул килувчидан бошка хеч ким информацияни тиклаш имкониятига эга эмас (агар фойдаланилаётган шифрлаш алгоритми етарлича мустахкам булса);

  • узатиш маршрути мухим эмас, хар кандай каналда информация химояланган холда колади;

  • хар бир жуфт фойдаланувчи учун ягона калит талаб килинади;

  • фойдаланувчи шифрлаш ва калитларни таккослаш процедурасини билиши керак.

У ёки бу шифрлаш усулининг ёки уларнинг комбинациясининг танланиши таваккаллар тахлилининг натижаларига боглик. Бунда савол куйидагича куйилади: кайси бири нозикрок: бевосита алохида алока каналими ёки турли каналлар оркали узатилаётган хабарнинг мазмуними? Каналли шифрлар тезрок (бошка бундан хам тезрок алгоритмларни куллаш мумкин), фойдаланувчи учун равшан, камрок калитларни талаб килади. Абонентли шифрлаш нисбатан ихчамрок, сайланма тарзда фойдаланилиши мумкин, бирок бунда фойдаланувчининг иштирок этиши талаб килинади. Хар кандай аник бир шароитда бу масала индивидуал равишда ечилади.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling